Вакцина (эмлаш)га бўлган ишонч
12-сентябр куни президент Сооронбай Жээнбеков: “Сўнгги кунларда Россияда эмлаш бошланди. Яқин келажакда вакцина оммавий равишда чиқарилади деб умид қиламан. Вакцинани мамлакатга олиб келиш биз учун жуда муҳимдир. Икки давлатнинг тегишли идоралари касалликка қарши кураш чоралари доирасида Қирғизистонга вакцинани етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда”, – деди.
Россиядан ташқари дунё бўйлаб бошқа вакциналар ҳам синовдан ўтказилмоқда. Энди ақл эгаси бўлган одам сифатида ушуб вакциналар ҳақида бир оз фикр юритиб кўрайлик.
Шариат бўйича, вакцина олиш жоиз, бу даволанишнинг бир тури ҳисобланади. Бироқ, агар вакцина ишлаб чиқарувчилар шубҳали бўладиган бўлса, бу вакцинани зарари жиҳатидан шубҳали қилади ва ундан воз кечиш афзал бўлиб қолади. У ҳолда ҳозир сўз юритаётганимиз вакциналарга нисбатан қандай муносабатда бўлиш керак?..
Аслида эмлаш ЖССТ (Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти)нинг назорати остида амалга оширилади ва бизнинг малай ҳокимларимизнинг мақтов, тарғибот ҳамда зўровонлиги остида ижро этилади. ЖССТ БМТ орқали дунёга ҳукмронлик қилаётган мустамлакачи кофирлар қўлидаги қурол эканлиги – унинг халқнинг соғлиги учун чинакам ғамхўрлигини савол остида қолдиради ва унинг ҳаракатларига шубҳа пайдо бўлади. Унинг кўрсатмаларини иштиёқ билан бажараётган малай ҳокимларга ҳам ишончили эмас. Буни пандемия шароитида Қирғизистонда юз берган бир воқеа мисолида кўриб чиқамиз.
Қирғизистонда коронавирус расман қайд этилган кундан бошлаб вирус юқтирган ҳар бир бемор бепул даволанадиган бўлди. Бироқ, бу шунчаки одамларни алдаш эди. Бинобарин, касаллик чўққисига чиққан вақтда бепул даволанадиган касаллар сонини камайтириш учун (!) коронавирус сабабли пневмония бўлганларга ковид ташхиси қўйилмади. Сабаби, агар уларга ковид ташхиси қўйилса улар тузалгунларига қадар МТЖС (мажбурий тиббий суғурта жамҳармаси – рус. ФОМС) ҳисобидан бепул даволаниши, агар пневмония ташхиси қўйилса МЖС (рус. ОМС) полисида қайд этилгандан бошқасига пул тўлаб даволанишлари керак бўларди. Шу сабабли уларга фақат пневмония ташхиси қўйилиб, ушбу вирусли пневмония одатдагидек бактериал пневмония сифатида даволанди. Бу МТЖС маблағларини тежашга имкон берди. Кейинчалик, шифохоналарда ковидга қарши дорилар етишмаслиги туфайли одамлар дориларни ўзлари излаб топиб, сотиб ола бошлашди. Бепул деган нарса деярли кучини йўқотди. Шифохона ва стационарлар бозорга айланиб қолди. Бир флакон гепарин 500-700 сомга чиқиб кетди. Мана шу вақтга келиб вирусли пневмония ковид сифатида даволанадиган бўлди.
Аслида, Хитойда коронавирус қайд этилганидан бошлаб кўчада нафаси қисиб йиқилиб қолганлар вирусли пневмонияга чалингани маълум бўлганди. Кейинчалик, вирус пандемия тусига кирганида ҳам дунё амалиётида коронавирус келтириб чиқарувчи пневмония ўта ҳатарли экани тасдиқланганди. Ҳатто, Қирғизистонда вирус қайд этилганидан бошлаб вафот этганларнинг аксари пневмония билан оғриган. Оддий бактериал пневмониядан фарқли ўлароқ, вирусли пневмония ўпканинг майдо қон томирларида қон уюлиб қолишига олиб келиши, натижада одамда нафас етишмаслиги пайдо бўлиши маълум эди. Аммо Қирғизистон ҳукумати ковид ташхисига бундай пневмонияни қўшмади.
Агар бу нарса ҳукуматнинг қўлида бўлганида эди, ҳукумат бошиданоқ пневмонияни ковидга қўшган ва одатдагидек унга сарфланадиган маблағни ортиқча ҳисоблаб, ортиқча пулни чап чўнтагига солган бўлар эди. Демак, уларни бундан тўсган нарса бор эди, бу нима? Бу халқаро ташкилотларнинг транш-транш бўлиб келадиган қарзлари. Ушбу қарзлар давлатга ҳар доим турли хил шартлар билан берилади. Бу талаблардан бири – давлат ҳаражатларини камайтириш. Ха, ҳукумат қарз олмоқчи бўлса биринчи траншдаги талабларни бажариши керак бўлади, шундан сўнг навбатда транш келади. Бунга ЖССТнинг ҳаракатлари ҳам далолат қилиб турипти. Ушбу ташкилотнинг таклифига биноан Қирғизистон даволаш протоколини уч марта ўзгартирди, аммо тўртинчи протоколга қадар вирусли пневмонияни ковид сифатида даволаш протоколига киритилмади. ЖССТ буни билмаган ва кўрмагандек бўлиб турди. Натижада нима бўлди? Натижада, пневмонияни ковид сифатида даволашга қадар мингдан ортиқ одам пенвмониядан вафот этди!
Бу биргина мисол. Аслида бундай воқеаларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Шу сабабли халқаро ташкилотларга, шу жумладан ЖССТга ва ҳукуматдагиларга – бизнинг соғлигимиз учун ғамхўрлик қилади деб – ишониш мумкинми?! Шунингдек, ЖССТ тавсия қиладиган (яъни, мажбурлайдиган) ва малай ҳокимлар бизга мажбурлаб тиқиштирадиган вакциналарга ишонса бўладими?
Шу ўринда яна саволлар туғилади. Дунё амалиётида тасдиқланганидек, коронавирус билан оғриган одам соғайганидан кейин яна вирус юқтирар ва касалланар экан. Олимлар ҳам бемор соғаётганида пайдо бўладиган антитаначалар бир ой ўтгач кучсизланиб, вирус қайта юқишини айтишмоқда. Демак, эмланганидан кейин ҳам касаллик юқиши аниқ экан, унда нега эмлашга шошилишмоқда?
Шунингдек, олимлар коронавируснинг кўплаб хусусиятларини аниқлашганича йўқ. Агар бу вирус мутацияга учраса ва “бошқа тўн кийса” эмлашнинг нима фойдаси бор?
Маълумки, дунёнинг йирик давлатлари коронавируснинг ҳақиқатлари аниқланмасдан аввал ундан ўз сиёсатлари йўлида фойдаланишни бошлаб юборишди. Мана энди улар бундан фармацевтика бизнесларида ҳам фойдаланиб қолишмоқчи. Шу сабабли ҳам вакцина чиқариш бўйича курашга киришишди. Ҳозирда дунё бўйича 100дан ортиқ вакциналар ишлаб чиқарилиб, улардан тўққизтаси учинчи босқич синовидан ўтказилмоқда.
Аслида, Қирғизистонда коронавирусга қарши эмлаш тарғиботи аллақачон бошлаб юборилган. Унинг асосий ташаббускори Роза Отунбаева ЖССТнинг умумевропа комиссиясининг аъзоси бўлишга ҳам улгурди, бу ҳам ЖССТнинг сиёсийлашганини кўрсатади.
Дунё тан олмасада Россия ўз вакцинасини ишлаб чиқаришни бошлади – бу ҳам эмлашни бизнес эканлигига далолат қилади. Чунки, ҳар бир йирик давлат ўз бозорини эгаллаб қолиши керак. Шу сабабли ўз вакцинасини ишлаб чиқаришга ҳаракат қилаётган Қозоғистон энди Россия вакцинасини олиши хабар қилинди. Шунингдек, Россия Қирғизистонни ҳам шоштириб қўйди.
Бундан ташқари, бизда империалист-глобалистларнинг компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган вакциналарни текшириб кўрадиган лабораториялар мавжуд эмас ва уларни текшириш ҳуқуқига эга ҳам эмасмиз. Демак, ушбу глобалистларнинг вакциналарида аҳоли сонини камайишига олиб келадиган токсинлар мавжудлигини аниқлай олмаймиз. Шу сабабли уларнинг вакцинасини олиш ёки олмаслик ҳар бир фуқаронинг уларга нисбатан ишончига боғлиқ. Масалан, Путин вакцинани ўзида синаб кўрсатса ҳам мени унга нисбатан ишончим йўқ. Чунки, юз минглаб одамларни қирғин қилаётган одам инсоният учун яхшилик истайди деб ўйлаш мумкинми? Бизнинг аввалги ёки ҳозирги президентлар вакцинани ўзларида синаб кўришса ҳам уларга ишонмайман. Чунки, уларда қуллик психологиясидан қутулишга бўлган ҳаракатлар кўринмаяпти ва улар малайликни давом эттиришаётгани кўриниб турипти.
Демак қадрли мусулмонлар, коронавирусга қарши вакцинани олиш сизларнинг ҳар бирингизни уларни ишлаб чиқарётганларга нисбатан ишончингизга боғлиқ. Аллоҳим тўғри йўлига бошласин.
Аллоҳим беморларнинг дардига шифо берсин, барчамиз Аллоҳга юзланайлик ва бу дардни енгиб чиқишда Аллоҳ ёрдам берсин.
Абдулҳакийм Қорахоний