Америка Ливия кризисини янада мураккаблаштиришга уринмоқда

55
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америка Ливия кризисини янада мураккаблаштиришга уринмоқда

Устоз Аҳмад Муҳаззиб

  • «The Libya Observe» газетасида нашр қилинган хабарда «Ливиядаги АҚШ элчихонасининг Ливия нефть даромадларини вақтинча музлатиш қарорини қўллаб-қувватлаши» айтилади.
  • Кузатувчилар «озиқ-овқат эвазига нефть» дастурининг жорий этилишидан тобора кўпроқ хавотирда.
  • Шу ойнинг саккизинчи куни АҚШ элчиси Норланд Тобруқ парламенти раиси Ақила Солиҳ билан учрашди. Тобруқ вакиллар палатаси спикери Абдулҳамид Софи оммавий ахборот воситаси вакилига «учрашувда бир қанча ҳужжатлар кўриб чиқилди, улардан энг муҳими нефть конларини ёпиш ва Сирт шаҳридаги Пошоға ҳукумати фаолияти ҳақида бўлди», дея баёнот берди. Унинг очиқлашича, «Нефть конларининг очилиши ундан тушувчи даромадларнинг вилоятларга адолатли тақсимлаш механизми ўрнатилгандан кейингина амалга ошади». Ҳа, Америка Ливия халқига қарши ўзининг бундай жиноий хатти-ҳаракатлари билан малайи Ақила Солиҳ воситасида ливияликлар олдига икки вариантни қўймоқда, иккиси ҳам заҳар-заққум: ё Ҳафтар ҳимояси ва амри остидаги учинчи ҳукуматга итоат қилишлари керак, ёки Ливиянинг «вилоятлар», дея аталган икки ёки кўпроққа бўлиб ташланишига рози бўлишлари керак.
  • АҚШ Давлат департаменти Вакиллар палатаси ва Давлат Олий кенгаши муҳокамаларининг муҳим эканини таъкидлади. Маълумки, бу йиғин 2022 йил 13 апрел куни конституциявий асосни белгилаш учун Қоҳирада ўтказилган. (The Libya Observe).
  • АҚШнинг Ливиядаги элчиси юзсизларча бир ташаббусни ўртага ташлади. Яъни Дабиба то унинг ҳукумати сайловлар ўтказгунига қадар бош вазирликда давом этади. Шу шарт биланки, у президентликка ўз номзодини қўймасликка ёзма ваъда бериши лозим.
  • 18 май куни Миср режими ҳар икки ҳукуматни, яъни БМТ ҳомийлигида тузилган Дабиба ҳукумати билан Ақила Солиҳ ва унинг парламенти томонидан очиқ сохтакорлик билан тайинланган Пошоға ҳукуматини тарқатиб юбориш билан ечимга эришилади, дея даъво қилган ўзининг «янги ташаббус»и билан чиқди. Унда бу ҳукуматлар ўрнига янги ҳукумат тузилиб, (Вакиллар Палатаси комиссияси ва Давлатнинг Олий кенгаши комиссияси)дан иборат Қоҳира учрашуви қатнашчилари томонидан конституциявий база яратилгунга қадар проактив қадам сифатида сайловлар ўтказилиши айтилган. Ҳеч кимга сир эмаски, мисрликлар Ливияда Американинг зимдан бераётган кўрсатмаси асосида қадам ташлашмоқда ва бешта катта давлатга «янги ташаббус» тақдим этишди. Ташаббусларида Пошоға ҳукумати билан Дабиба ҳукумати четлаб ўтилиб, янги ҳукумат тузишга чақирилган. Бир вақтнинг ўзида, Пошоғани Ҳафтар кўмагида Триполига киришга тарғиб қилишяпти. Агар Пошоға Триполида қолишга муваффақ бўлса-яхши, бу билан ташаббус ҳам унутилади. Улар шунингдек, Ақила Солиҳни Қоҳирага чақиришяпти. Маълумки, 2013 йил сайланган олтмиш комиссияси конституциявий лойиҳа ишлаб чиққан… Аммо шунга қарамай, мисрлик расмийлар Ақила Солиҳ ва Пошоға иккаласи билан конституциявий база яратиш зарурлигини муҳокама қилишмоқчи. Бу Қоҳирада йиғилганлар агар конституциявий базани тасдиқласалар, у ҳолда, Пошоға – агар Триполида қолиш ва Дабибани қувиш қўлидан келса – Ҳафтар ҳимоясида айни базани татбиқ қилади. Агар буни амалга ошира олмаса ҳам, конституциявий база Дабиба ва унинг ҳукумати учун бир босим ҳужжати бўлиб қолаверади. Зеро, унинг матнида Американинг Дабиба ва Пошоға ҳукуматларидан истаган нарсаси ва Дабибанинг президентликка ўз номзодини қўймаслиги қайд этилган бўлиб, бу Миср ташаббуси матнида ҳам келган. Ҳозирда Пошоға Ҳафтарнинг қолган-қутган қўшинлари ёрдамида Ғарбий районларда амалга ошираётган ишлар содда-ғалати ишлар бўлиб, одамлар олдида унинг обрўсига путур етказади. Масалан, одамлар Стефани билан АҚШ муваққат ишлар вакилининг талабидан ғазабландилар… Чунки унда, Ҳафтар ва Пошоғанинг қилмишлари қораланмаган ҳолда сешанба куни Дабиба ҳукуматидан тинчланиши талаб қилинган.

Пошоғанинг омадсиз уринишларидан яна бири шуки, 2022 йил 15 май сешанба куни ярим тунда «Навосий» гуруҳи билан тезкор кучлар ҳимоясида Триполига яширинча сизиб кириб, бир неча соат ҳукмронлик қилишга уринган, сўнг биз зумда у ердан қувиб чиқарилган… Бу масала Триполидаги мавжуд бошқа қуролли кучлардан бунга қандай позицияда бўлганликлари борасида изоҳ талаб қилади.

Тобруқ парламенти матбуот котиби Абдуллоҳ Малиҳақ навбатдаги сессиянинг Сирт шаҳрида ўтказиш мақсад қилинганини эълон қилди. Маълумки, Пошоға ўз ҳукуматининг (Ақила Солиҳ ва Ҳафтар ҳукуматининг) қароргоҳини Сирт шаҳрига жойлаштиришга қарор қилган. У илгари Дабиба ҳукумати қароргоҳи жойлашган пойтахт Триполида туришга муваффақ бўлолмагани учун шундай қарор қилди. Пошоға билан Ақила Солиҳнинг бу қароридан эртага бундай ҳукуматнинг юртни бошқариш истиқболи йўқлиги, Сирт қумларига кўмилиб, унут бўлиб кетажаги очиқ кўриниб турибди.

Энди, Жазоир президенти Абдулмажид Тиббуннинг Туркияга келиши ва бунинг Ливиядаги вазиятга бўлган оқибатига тўхталадиган бўлсак, у қуйидаги сўзларни айтди: «Tуркиядаги қардошларимиз билан Ливиядаги муаммони сайлов орқали ҳал қилиш ҳақида асосий келишувимиз бор… Сайловдан бошқа ечим йўқ… Биз ҳушёрмиз. Ливия масаласи бўйича маслаҳатлашув ва мулоқот бўлади… ва биз моҳиятан розимиз». У шунингдек, Ливия масаласини Туркия президенти Эрдоган билан муҳокама қилганини ҳам маълум қилди. У Туркия Ҳафтарга жиддий қарши чиқади, унинг Ливия ҳокимияти тепасида бўлишини истамайди, деб ўйлаяпти. Ҳафтар билан Ақила Солиҳнинг ҳокимиятда туриши Туркияни ғазаблантиради ва Туркиянинг Ливиядаги манфаатларига таҳдид туғдиради ҳамда континентал шельфга ва Ўрта ер денгизи сувларини бўлишишга оид Туркия билан Саррож ўртасидаги шартномага соя солади, деб билмоқда.

Бу пухта-тўғри гап эмас. Чунки турклар Холид Мушрий бошчилигидаги Триполи делегациясини Анқарага чақириб, уларга «Биз қачон сайловлар бўлиб ўтиб, унда Ҳафтар ғалаба қозонса, уни тан оламиз ва у билан алоқа ўрнатамиз», дея баёнот беришган.  Биз шуни яхши биламизки, Жазоир учун Ливияда ҳеч қандай иқтисодий манфаат йўқ, фақат Жазоир Ливияда Американинг буйруғи билан ишловчи ҳокимиятнинг бўлишидан қаттиқ қўрқяпти. Жазоир Американинг унга қарши Ливия билан бўлган чегараларда хавфсизлик муаммоларини пайдо қилишга ҳаракат қилаётганини билади. Ҳақиқатдан, Америка бунинг учун муносиб муҳит яратишга уринмоқда, айниқса, Ливия ҳокимиятига Ҳафтар келадиган бўлса шундай бўлади. Чунки бу кимса Американинг содиқ малайидир.

Хулоса қилиб айтганда, Америка Ливия учун барқарорликни таъминловчи бирор ечим бўлишини истамайди ва унинг ўзи нопок услублар қўллаб келади, бу услублари муваффақиятсиз чиқишига қарамай такрор қўллайверади. Америка нарциссизм-худбинлик характерига эга бўлган ва Ливияни – ҳатто Ғарбнинг бузуқ услубида бўлса ҳам – бошқариш қўлидан келмайдиган кимсаларни тиқиштирмоқда. Бунга Пошоға яққол мисол бўлади. Шу билан бирга, керак бўлганда фойдаланиш учун юртда доим ўзини портлатувчи унсурларнинг, Ҳафтар кабиларнинг бўлишини ҳам таъминламоқда. Ваҳоланки, бу каби кимсаларни одамлар доим ёмон кўриб келган.

Американинг яна бир очиқ кўриниб турган катта мақсадларидан бири шуки, у бойлик ва ресурслар мўл бўлган бир юртни қашшоқлаштиришга тинимсиз уринмоқда. Мана, нефть конларини ёпиш ва қайта чиқариш керак бўлганда даромадларини музлатиш устида ишлаётгани бунга мисол бўлади.

Ливия маҳаллий валютасининг инфляцияга учраётганини эса ҳеч бир илмий асос билан оқлаб бўлмайди. Ҳолбуки, Африкада иккинчи энг катта валюта захирасига Ливия эгалик қилади ҳамда нефть нархи кўп йиллар эриша олмаган юқори баҳоларга кўтарилмоқда. Демакки, маҳаллий валютадаги ушбу инфляциянинг бирдан-бири сабаби ифлос Америка маъмурияти кўрсатмаларига итоат қилинаётганидир.

Роя газетасининг 2022 йил 25 май чоршанба кунги 392-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here