Сайлов-2020: Партиялар “портрети”

446
0

Сайлов-2020: Партиялар “портрети”

 Қирғизистонда жорий йилнинг 4-октябрига парламент сайловлари ўтказилиши режалаштирилган. 15 партия номзод сифатида рўйхатдан ўтказилди. 4-сентябрдан бошлаб тарғибот ишлари бошланди. Рўйхатдан ўтган партияларни асосан икки гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчиси, америкапараст партиялар бўлса, иккинчиси россияпараст партиялар.

 Америкапараст партиялар сафининг бошида “Ата Мекен социалистик партияси” турибди. Ушбу партия 1992-йили америкапараст йўналишда ташкил этилган. Бироқ унинг еткачиси О. Текебаев Россия босимларига бўйсунишга мажбур бўлган ва қулай вазият пайдо бўлиши билан Россияга қаршилигини ошкор этиб келди. Шу туфайли у Россиянинг буйруғига биноан собиқ президент Атамбаев даврида қамалди. (Бунда ички сиёсатга боғлиқ воқеалар эсга олинмайди).

 Ундан кейинги ўринни “Бир бол” партияси эгаллайди. Бу партия ўзини ҳукуматга мухолифат деб эълон қилди. Унинг етакчиси А. Сулайманов ўзини Текебаевнинг етакчи шогирдларидан деб ҳисоблайди. “Ата Мекен”ни тарк этган америкапараст сиёсатчи А. Шикмаматов “Бир бол”га келиб қўшилди. А. Шикмаматов ва А. Сулайманов аввалги чақирилишдаги парламент депутатлиги вақтида Россиянинг Қирғизистонда уран қазиб олишига тўсқинлик қилишгани билан танилган. Ҳозирги сайловда партияга Шикмаматов етакчилик қилмоқда.

 Янги ташкил этилган “Реформация” ҳам америкапараст партия ҳисобланади. Унинг асосини “инсон ҳуқуқлари” бўйича нодавлат ташкилотлар тарафдорлари ташкил этади. Партиянинг раҳбари аввал Конституциявий палатанинг судьяси бўлган.

 Собиқ президент А. Атамбаев лавозимидан кетар экан АҚШ сиёсатига мувофиқ “коррупцияга қарши кураш, “рақамлаштириш”, “ҳокимиятга ёшлар келиши керак” каби лойиҳаларни мерос қилиб қолдирди. У хизматдан кетганидан кейин АҚШга юз бурганлиги сабабли Россия уни қамоққа ташлатди. (Бунда ҳам ички сиёсатга боғлиқ воқеалар эсга олинмайди). Бу вақтда ҚСДПнинг бош мафкурачиси америкапараст сиёсатчи Р. Жээнбеков бўлиб қолган эди. Ҳозир у ҳам қамоқда. Ҳозирча ҚСДПнинг асосий “мафкураси” – Атамбаевни озод қилишдан иборат.

 Ушбу партиялар сафида “Чон казат” ҳам бор. У ҳам америкача лойиҳа. Коррупцияга қарши курашда ҳокимият билан келишиб иш олиб бориш орқали маълум даражада электорат пайдо қилишга эришди. Аслида унинг АҚШ олдидаги мажбурияти – қулай фурсат пайдо бўлиши билан халқни рассияпараст ҳокимиятга қарши кўтариш.

 Россияпараст партияларга келадиган бўлсак, уларнинг бошида амалдаги ҳукуматнинг “Биримдик” партияси турибди. Бу президент С. Жээнбеков ва унинг атрофдагиларнинг партиясидир. Бироқ, уларнинг ичида баъзи америкапараст сиёсатчилар ҳам бор.

 Унинг ёнида яна бир ҳукуматпараст партия – “Мекеним Қирғизистон” бормоқда. Бу партия Раим Матраимовга қарашли. Атамбаевнинг “коррупцияга қарши кураш” мероси доирасида унинг эгаси, “Раим миллион” номини олган ва АҚШга тегишли ахборот воситаларида коррупция тимсоли сифатида тасвирланади. Бироқ, уни амалдаги президент Жээнбековнинг коррупцияга қарши кураши нишонга олмади. Аксинча уларнинг ўзаро бир-бирини қўллаб-қувватлашади.

 Уларнинг сафида “Қирғизистон” партияси ҳам бор. Мамлакатдаги ҳокимият учун кураш доирасида шимол-жануб бўлиниши мавжуд. Бу ўринда “Қирғизистон” амалдаги ҳокимият учун шимол овозини назоратчиси бўлиб ҳисобланади.

 “Бутун Қирғизистон” партиясини ҳам россияпараст партиялар сафига киритиш мумкин. Чунки, унинг сафида фақат “Россияга қарши чиқиб бўлмайди” деган сиёсатчилар тўпланган. Аммо бу партия сайловдан четлаштирилди. Буни россияпараст партияларнинг ўзаро кураши сифатида баҳолаш керак. Чунки, “Бутун Қирзиғистон”да фақатгина ҳукумат хизматига илашмай қолган ва ҳукуматдан норози бўлганлар жамланган.

 “Иймон нури” партиясини эса ҳукуматпараст партиялар сафига қўшиш мумкин. Аслида у америкача “мўътадил ислом” лойиҳаси доирасида қатнашаётган бўлсада, бироқ, вазият шундай турадиган бўлса у ҳукуматнинг отини қамчилашдан нарига ўта олмайди. Унинг раҳбари Нуржигит Кадирбеков Атамбаев президентлиги даврида “Иймон” фондига раҳбарлик қилган бўлса, Жээнбеков даврида маданият вазири ўринбосари бўлди. У “динлараро мулоқот” деб аталган бузуқ демократик тушунча тарафдоридир. “Иймон нури” сайловда мусулмонларнинг исломий туйғуларини қитиқлаш орқали овоз тўпламоқчи. Бироқ, бу партиянинг Исломга алоқаси деярли йўқлиги сабабли, мусулмонлар уни ўзларининг вакили деб билишмайди. Аммо шу тарзда мустамлакачи кофирларнинг бузуқ “мўътадил ислом” лойиҳаси илгари сурилмоқда.

 Сайловга отланган партияларнинг асосийлари шулар, қолганларини  “майдалар” деса хам бўлади.

 Энди ушбу партияларнинг сайловолди тадбирларидан айримларини кўриб чиқсак.

 13-августда О. Текебаев бундай деди: “Бизни қувонтиргани фақат муҳолифат эмас, ҳукмрон  партиялар ҳам бирлаша олмади. Бу ерда муросасиз тортишув, муросасиз кураш кетмоқда. Ҳокимият, тизим, оқим бўйича низо мавжуд”.

 17-августда “Ата Мекен” қурилтойида у яна бундай деди: “Қирғизистон кўчанинг кучи қандай эканлигини бир неча бор кўрган. Украина ҳам кўчанинг кучини кўрди. Лукашенко ҳам бугун кўчанинг кучи қандай эканлигини сезиб турибди. Агар ҳокимият халқни, озчилик бўлган муҳолифатнинг эшитмайдиган бўлса “Ата Мекен” партияси кўчани кўтаришга ва бу ҳаракатни бошқаришга тайёр”.

 “Реформа” партияси “Қирғизистон”нинг рўйхатга олинишига қарши чиқишида бошқа америкапарастларнинг қўллаб-қувватлашига эришди. Шунингдек, у “Бутун Қирғизистон”ни четлатилишига қарши чиқиш орқали унинг тарафдорларини кўчага чиқишга чорлади. “Реформа” бу билан ҳокимиятнинг “тоза сайлов” ваъдасининг юзини очиб қўйди ва қуруқ ваъдага нисбатан халқнинг ишончини йўқ қилишга ҳисса қўшди.   

 Қамоқдаги америкапараст сиёсатчи Р. Жээнбеков шундай баёнот тарқатди: “ Ижтимоий тадқиқотлар аҳолининг ҳукуматга ишончи паст эканлигини кўрсатди. Норозилик кайфиятидаги кучли электорат пайдо бўлди. Бундай вазиятда муқаррар равишда муҳолиф ва мустақил партиялар келади”.

У яна шундай қўшимча қилди: “Оғир иқтисодий-ижтимоий вазият халқнинг норозилиги, норозилик кайфиятидаги кучли электорат, керак бўлса Беларусдаги тартибсизликлар ҳам туртки бўлмоқда”.

 МСК “Бутун Қирғизистон”ни курашдан чиқариб юборганидан кейин А. Мадумаров бундай деди: “Мен энди аввалгидек тинчлик ва тотувликка чақирадиган одам эмасман. Халқ ўз ҳуқуқларини танласин ва ҳимоя қилсин. Қайси йўлни танламасин, мен халқ томонда бўламан”.

 Юқоридаги баёнотлар – амеркапараст бўладими ёки россияпарастми фарқи йўқ – муҳолифат халқни ҳукуматга қарши кўтариш фикрида бирлашаётганини кўрсатади.

 Бунга жавобан президент шундай баёнот билан чиқди: “Ҳозирдан халқни сайлов нотўғри бўлиб ўтади деб ишонтиришга, одамларни кўчага чиқишга тайёрланинглар деган кучлар ҳам мавжуд. Ҳаммасини кўриб турибмиз. Очиқ айтишим керак, ўша эски одат билан, ушбу сайлов эпкини ортидан тинчликни бузолмаса-да, ҳолатдан фойдаланиб вазиятни силкитмоқчи бўлганлар ҳам бор. Кеча Хавфсизлик кенгашида бундай одамларга нисбатан эҳтиёт чоралари кўрилишини аниқ қилиб айтдим. Қарор қабул қилиниб, унда ҳам аниқ-тиниқ қилиб ёзилди. Мен ҳам қаттъий талаб қўйдим. Сайлов жараёнида иштирок этадиган барча томонлар буни олдиндан берилган қўнғироқ деб тушинишлари мумкин”.

 Президент бу сўзини Россиянинг қўлловига суяниб айтди. Чунки, халқнинг ҳокимиятга нисбатан ишончи йўқ ва уни қўллаб-қувватламайди. Ҳукуматпараст сиёсатчилар бир нечта партиялар тузгани ҳам уни заифлаштирди. Сабаби, улар тарқоқ, ҳар бир партиянинг, шунингдек, ҳар бир аъзонинг ўз амбициялари ва манфаатлари бор. Ҳатто ҳукуматпараст партиялар ҳам ўзаро овоз талашиб қирпичоқ бўла бошлашди. “Биримдик” ва “Мекеним Қирғизистон”нинг баъзи аъзолари ўзаро кураш бошлади. “Қирғизистон” курашдан четда қолганида бошқа ҳукуматпараст партиялар уни қўллаб-қувватламадилар. “Иймон нури” мусулмонлар овозини бўлиб кетмаслиги учун “Биримдик” ва “Мекеним Қирғизистон” унга босим ўтказишди.

 Бундай вазиятда президент Россиянинг қўллаб-қувватлашигагина умид қилмоқда. Чунки, Россия Венесуелада Мадурони АҚШ ҳужумларидан сақлаб қолишга эришди. Белорусда Лукашенкони ҳимоя қилиб турибди. Бироқ, президент Жээнбеков бунда у давлатлар билан Қирғизистон ўртасидаги фарқни ҳисобга олмаяпти. У тарихдан ўрнак олиши ҳам мумкин эди. Сабаби бунга қадар Россия Қирғизистон масаласида бир неча бор “рокировка” қилган. Агар халқ Жээнбековга қарши чиқса Мадумаров уни алмаштирувчи “фигура” сифатида қабул қилиниши ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Ундан бошқа “заҳирадагилар” ҳам бор. Улардан “қахрамон” ясаш тажрибасига ҳам эга. Америка эса бунга ҳеч қачон рози бўлмайди.

 Қадрли Қирғизистон мусулмонлари! Ушбу сайлов ҳам, унинг шайтоний ўйинлари ҳам бузғунчи демократик мафкура асосида, мустамлакачи-капиталистик тузум доирасида олиб борилмоқда. Бунга нисбатан Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партияси сизларни бу сайловни бойкот қилишга чақириб баёнот эълон қилди. Ушбу баёнот билан танишиб, унга амал қилишга шошилинглар! Чунки, унда Қирғизистондаги ҳар бир мусулмон амал қилиши зарур бўлган сайловга тааллуқли шаръий ҳукмлар баён қилинган.

 Абдулҳакийм Қорахоний

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here