Шом қўзғолонини йўқ қилиш учун Туркия-Россия ҳамкорлиги

432
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Шом қўзғолонини йўқ қилиш учун Туркия-Россия ҳамкорлиги

«RT Arabic» веб-сайтида (ҳижрий 1441 йил 15 зулҳижжа, милодий 2020 йил 5 август чоршанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«Россия Олий Кенгашининг халқаро масалалар бўйича эксперти Юрий Семёнов «Коммерсант» газетасига бундай деди: « Идлибдаги янги воқеликка қарши туриш учун Анқара билан келишилмаган ҳар қандай ҳарбий операция минтақада турк кучлари жойлаштирилишидан олдинги ҳолатга қараганда анча катта хатарларга олиб келади. Шу сабабдан, Россиянинг Сурия армиясига қўшимча кучлар юбориши ва Идлибга ҳаво зарбаларини бериши, Туркия учун ҳамон сигнал вазифасини ўтамоқда. Шунга қараб, Туркия хавфсизлик зонасини яратиш учун имкон борича ҳаракат қилмоқда». Семёнов – Россия-Туркия патрул хизматларининг «М4» автомагистралида дуч келаётган қийинчиликларини эътиборга олган ҳолда, хавфсизлик тасмасини яратиш Таҳрири Шом ва мухолафат назоратидаги ҳудудларни ҳам қамраб олишини таъкидлади. Унга кўра, хавфсизлик тасмасини ҳеч қандай куч ишлатмасдан асло яратиб бўлмайди. Бироқ ҳарбий амалиёт ҳар доим ҳам Дамашқ учун манзур бўлмаяпти. Семёнов яна бундай деди: «Дарҳақиқат, собиқ ҳарбий амалиёт тажрибасидан шу нарса исботландики, ҳатто Туркия армиясининг мухолафатни қўллаб-қувватлаши орқали чекланган даражада ҳамкорлик қилиши билан ҳам ўзаро кучлар мувозанати туб ўзгаришни амалга ошириши мумкин. Тахминимизча, Туркия «М4» автомагистрали ҳудудини Сурия режимига топширишни истамаяпти. Чунки у келажакда Шарқий Фуротдаги жойлашувини мустаҳкамлашда ёки Ливия масаласида Россия билан келишиб олишда мана шу ҳудуддан кафолат сифатида фойдаланмоқчи кўринади»».

Роя газетаси шарҳи:

Эрдоган Туркияси билан Россиянинг Америка фармонларини ижро этишга ўзаро келишиб олиб, ҳамкорлик қилишаётганини тасдиқловчи далиллар кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Улар ўртасидаги ҳамкорликдан мақсад, Американинг сиёсий ечимини татбиқ қилиш ва америкапараст қонхўр Башир режимини мудофаа қилиш орқали Умматнинг Шомдаги қўзғолонини бўғизлаб, йўқ қилишдир. Агар Эрдоган Туркияси билан Ислом ва мусулмонларни қаттиқ ёмон кўрувчи Россия ўртасида мана шундай тўлиқ келишув бўлмаганда эди, анави тугаб бораётган режим ҳам, кофир Россия ҳам озод этилган ерларга бир метр ҳам ичкари киролмаган бўлар эди. Ҳатто Туркия улар билан мана шундай ҳамкорлик қилмаганда эди, озод этилган ерларга бир метр кириш ҳам уларга жуда қимматга тушган бўларди ва буни ўзлари ҳам тан олишмоқда. Бу кўпчиликка ойдек равшан бўлган, изоҳ ва баён талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам салибчи Америка Суриянинг тўртдан уч қисмини қонхўр режимга қайта олиб беришга муваффақ бўлди. Агар ўзларини Шом қўзғолонининг сиёсий ва ҳарбий вакиллари эканини даъво қилаётганлар қўзғолон қарорини ўғирлаб олишмаганда эди, Америка бунга муваффақ бўлолмасди. Улар конференцияларда иштирок этиб, буюк қўзғолонга қарши тил бириктирувларга гувоҳ бўла туриб, унга нисбатан хорлик ва шармандалик позициясида туришдан бошқа иш қилишмади. Улар эгаллаган бундай позиция Американинг қўзғолонни йўқ қилиш режаларига рози бўлишларида намоён бўлди. Охир оқибат, сиёсий қулдорлик бозорида қўзғолоннинг қурбону шаҳидлари қонининг сотилишининг ёлғон гувоҳларига айланишди. Бироқ Шом қўзғолони ва қўзғолончилари шунча алам ва жароҳатларни тортаётганларига қарамай, қўзғолон ўзининг илк босқичига қайтади, деган умид ҳамон сақланиб қолмоқда. Бунинг учун аввало Шом қўзғолонининг сиёсий ва ҳарбий қарорини қайта қўлга киритиб, барча халқаро конференция ва келишувларни рад этиш ҳамда барчасини оёқлар билан депсаб, душман давлатлар билан тил бириктираётган етакчиларни четга чиқариб ташлаш керак. Сўнг Ислом, унинг тузуми ва аҳкомлари ҳақида соф-тиниқ лойиҳага эга бўлган ва ушбу қўзғолоннинг сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан холис фарзандлари ҳисобланган кишилар қўзғолон сафининг биринчи чизиғига ўтиб, унга етакчилик қилмоқлари керак. улар ёлғиз Аллоҳга таваккал қилиб, Дамашқдаги режимни ағдариш ва унинг харобалари узра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш билан қўзғолонни камолига етказмоқлари лозим. Бу Аллоҳга асло мушкул эмас.

Роя газетасининг 2020 йил 12 июл чоршанба кунги 299-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here