Миср кризисига унинг бошқаруви сабабчи

449
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Миср кризисига унинг бошқаруви сабабчи

Устоз Ҳомид Абдулазиз қаламига мансуб

Шу кунларда Миср оғир иқтисодий кризисни бошдан кечирмоқда. Бу инфляция даражасининг тезлашиши билан изоҳланади, чунки у ўтган йилнинг май ойида 5 %гача кўтарилган бўлса, бу йилнинг июн ойида 6 %га етди. Инфляция даражаси тезлашиб, нарх-наво ошди, аммо маошлар оширилмади. Бу юртда камбағаллар сони мисли кўрилмаган даражада кўтарилиб кетди, атиги уч йил ичида 5 миллионга яқин янги мисрлик қашшоқлик чегарасига кириб қолди… бу билан қашшоқлик даражасига етмаган камбағал мисрликлар 30 миллионни ташкил қилди. Миллий сафарбарлик ва статистиканинг расмий маълумотларига кўра, камбағаллик даражаси 32.5 %га кўтарилди.

Сўнгги вақтларда инфляция даражасининг ошишига кўп нарса сабаб бўлди, жумладан:

  1. Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш учун ортиқча даражада пул босиб чиқариш.
  2. 2016 йилда Миср валютасини эркинлаштириш. Ушбу қарор асосан инфляция даражасининг ошишига ҳисса қўшди. Халқаро Валюта Фонди билан битим имзолаш учун қўйилган асосий шарт ҳам шу эди.
  3. Халқаро Валюта Фонди буюртмасига биноан, ёқилғи маҳсулотлари билан электр энергиясидан давлат қўллаб-қувватловини олиб ташлаш. Бу ўз навбатида, тайёр маҳсулот нархларига салбий таъсир кўрсатди, айниқса, ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқариш эҳтиёжига. Шунингдек, бу нарса ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ёки тайёр маҳсулот учун транспорт харажатларининг ошишига сабаб бўлди.
  4. 2016 йил август ойи охирида қўшимча қиймат солиғини белгилаш. Бу инфляция даражасининг 2.3 %дан 2.6 %га ортишига сабаб бўлди.
  5. Божхона тарифларинг ошиши. 2018 йил божхона болалар сути каби турли озиқ-овқат маҳсулотлари, электр жиҳозлари, машина ва ускуналар нархлари тарифини ўртача 40 %га ошириш тўғрисида 419 сонли Республика қарори қабул қилинди.
  6. Оммавий транспорт воситалари нархининг ошиши инфляция суръатини ошишига ҳисса қўшди. Шунингдек, янги кўприклар ва йўлларнинг транзит тўловларининг ҳамда армия томонидан бошқариладиган, зобитлар ихтиёрида бўлган йўллар ва тоннеллардан ўтиш учун белгиланган тўловларнинг ҳам ортиб кетишига ҳисса қўшди. Бу эса, ўз навбатида одамларнинг эксплуатация қилинишига кенг йўл очиб берди ва бунинг қийинчилиги инфляция даражасининг ошиши кўринишида охирги истеъмолчи бўлган инсонлар бўйнига тушмоқда.

Ҳа, Мисрда кети узилмай келувчи ҳукуматлар балоси бошимизга тушди. Улардан ҳеч бирининг бирор бир кризисни ҳал этиш қўлидан келмайди ҳамда Исломнинг иқтисод билан боғлиқ муаммоларни муолажа қилишга қодирлигига ишонишмайди. Сабаби, Ғарбнинг саноат инқилоби ва илм-фандаги тараққиёти уларнинг кўзини қамаштирган бўлиб, улар Американинг қўйнига киришган. Уларнинг барчаси ечим кофир Ғарб йўлига қаричма-қарич эргашиш билан бўлади, деб билишяпти.

Уларнинг оғзидан у ёки бу томондан қарз олиш ва Халқаро Валюта Фонди билан музокаралар олиб бориш кераклигидан бошқа гап эшитмай қолдик. Ҳолбуки, Халқаро Валюта Фонди бизга шундай шартларни қўйганки, бу шартлар юртнинг энг қашшоқ қатлами ҳаётига салбий таъсир қилиб, юрт ва фуқарони Уммат душманлари қўлига гаров қилиб бермоқда. Миср тўлайдиган ташқи қарз ҳажми 2019 йил декабр ойи охирига қадар қарийб 112.67 миллиард долларга етди.

Миср режими ўзининг омадсизлигига коронавирус сабабли юзага келган оламий кризисни баҳона қилаётган бўлса-да, лекин асл сабабни ҳаргиз беркитолмайди. Миср аҳли бошдан кечираётган кризисларнинг асл сабаби бутун сиёсий элитанинг коррупция ботқоғига ботганидир ҳамда илмонийликни татбиқ қилиб, динни ҳаёт, давлат ва жамиятдан ажратганлигидир.

Миср аҳли муҳтож бўлиб турган нарса Уммат ақидасидан балқиб чиқувчи ҳақиқий тузумдир. Пайғамбарлик минҳожига асосланган ушбу рошид Халифалик тузуми инсонни карантинга олишдан аввал унинг муаммоларига инсон муаммоси, деган эътиборда қайғуради ва муаммоларини аниқ ечим билан ҳал қилади. Бу тузумдаги иқтисод жамиятдаги ҳар бир шахснинг асосий эҳтиёжларини бирма-бир тўлиқ қондиради ҳамда ҳар бир шахснинг камолий эҳтиёжларининг иложи борича кўпроқ қондирилишини таъминлайди. Фуқаронинг асосий эҳтиёжларини қондириш давлатнинг энг муҳим жавобгарлигига киради. Шунингдек, Росулуллоҳ ﷺнинг қуйидаги икки ҳадисларига биноан, давлат камбағални нафақа билан таъминлашга жавобгардир:

«وَمَنْ تَرَكَ ضِيَاعاً فَإِلَيْنَا وَعَلَيْنَا»

«Ким боқувчиси йўқ кишини қолдирган бўлса, у бизникидир ва бизнинг зиммамиздадир». Яъни, давлатнинг зиммасидадир.

«الإِمَامُ رَاعٍ وَهُوَ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»

«Имом-халифа бошқарувчидир ва қўл остидагилардан жавобгардир».

Хўш, Мисрда давлат ўз фуқароси олдидаги жавобгарлигини бўйнига олганми?! Ёки уларни нон ва айрим озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаганини, улардан қўллаб-қувватлов олмаганини ҳар куни миннат қилади, холосми?! Миннат қилиб, сўнг камбағалнинг қашшоққа айланишига, бойнинг янада бой бўлишига қўйиб беришдан бошқа нарсани билмайдими?!

Бу ҳукмрон режим «миллий лойиҳа», дея тинмай мақтанишдан бошқа нимани амалга оширди, ахир, булар таркибида ҳеч нарсаси йўқ қуруқ лойиҳадан бошқа нарса эмас-ку. Одамлар ўз бойликлари таланишидан, юрту фуқаронинг қаровсиз ташлаб қўйилишидан, кофир Ғарб қўйнига кириб, унга қарам ва тобега айланишдан бошқа нимани кўришди?! Бирор ўсиш пайдо қилиш режимнинг қўлидан келдими?! Умматнинг муқаддас даргоҳларини ҳимоя қилиш ва душман томонидан уларнинг таҳқирланишини олдини олиш қўлидан келдими?! Умматнинг мавжуд бўлишини асло истамайдиган душман остонасига бош уриб, муаммолар ечимини ўшандан сўрашни бирор кун тўхтатдими?!

Миср бошдан кечираётган барча муаммоларнинг ечими иқтисод, сиёсат, бошқарув каби барча соҳада Ислом ва унинг аҳкомларини камчиликсиз тўлиқ татбиқ этишга боғлиқ. Бугунги кундаги кризис ечими ҳам Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида Ислом аҳкомларининг татбиқ қилишга боғлиқдир. Бунинг учун аввало қуйидаги ишларни қилмоқ шарт:

  1. Дарҳол судхўрлик қарзларини олиш ва беришдан тийилиш, қарз берувчилар билан фақат қарзнинг тани тўланадиган битимларни имзолаш.
  2. Миср валютасини олтин билан боғлаш. Унинг дунё устидан ҳукмронлик қилиш қуроли ҳисобланган АҚШ доллари билан боғлиқлигини узиш. Зотан, уни доллар билан боғлиқлиги бизнинг тақдиримизни душман қўлига топшириб қўйиш бўлиб, одамларнинг меҳнати ва молларини зое кетказмоқда.
  3. Товар ва хизматларга солинган билвосита солиқлар, божхона солиғи ва тўловларини бекор қилиш. Чунки бу Росулуллоҳ ﷺнинг

«لا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ صَاحِبُ مَكْسٍ»

«Солиқ йиғувчи жаннатга кирмайди», деган сўзларига кўра ҳаромдир. Шунингдек, ҳар қандай товарнинг давлат томонидан монополия қилинишини олдини олиш, бу ишни тижорат ва ўзаро рақобатга қўйиб бериш, давлатнинг фуқаролар ишига улардан солиқ солиш билан эмас, балки ишларини яхши бошқариш мақсадида аралашишини таъминлаш.

  • Нефть, газ, олтин ва бошқа фойдали қазилмалар омма мулкидир. Бу бойликлардан ё жамоа хизматлари сифатида барча одамлар фойдаланади ёки улардан тушган маблағни ҳамма инсонлар ўртасида баб-баробар тақсимлаб, улардан қашшоқлик ва муҳтожлик даф этилади.
  • Оғир саноатга асосланган янги ишлаб чиқариш базасини яратиш. Чунки оғир саноат Мисрни йирик саноатлашган давлатлар билан бўйлашишини таъминлайди.

Ҳа, туб ечим ўнлаб йиллардан буён Уммат қўлида мавжуд. Бу Ислом тузуми бўлиб, ёлғиз угина кризислар келиб чиқишидан сақловчи тўлиқ фойдали ечимдир.

Роя газетасининг 2020 йил 29 июл чоршанба кунги 297-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here