Коронавирус халқаро сиёсатда ўзгаришлар пайдо қилиши мумкин

864
0

Коронавирус халқаро сиёсатда ўзгаришлар пайдо қилиши мумкин

 Коронавирус – халқаро сиёсатнинг психологик қуролига айланиб матбуот кураши тоборо кучайиб  бораяпти. АҚШ бошчилик қилаётган бу матбуот кураши, 11-сентябрда уюштирилган  мудҳиш жиноятни эсга солади. Ўшанда ҳам АҚШ халқаро сиёсатдаги кучли таъсир қувватидан фойдаланиб бутун дунёни ўзининг манфаати атрофида бирлаштира олган эди. Унинг ўзи уюштирган ушбу қўпорув ишларидан АҚШнинг Афғонистон ва Ироққа бостириб кириш мақсади ётганини бутун дунё англаб турган эди. Шунга қарамай, дунё давлатларининг бирортаси унга қарши позицияда тура олмаган. Аксинча АҚШ Афғонистонга қарши тузган оламий коалицияга дунё давлатларининг деярли барчаси аъзо ёки рози бўлган эди.

 Халқаро сиёсатдаги етакчи давлатлар вақти-вақти билан оламий силкинишга олиб бориши мумкин бўлган йирик ёки кичикроқ молиявий, иқтисодий ва сиёсий кризис ёки депрессиялар уюштириб туради. Ҳар бир кризисдан бирор мақсад кўзланган бўлиб, бу мақсад етакчи давлатнинг манфаатига кўра кенг ёки торроқ кўламда авж олдирилади.

 АҚШ уюштиргани гумон қилинаётган коронавирус пандемияси Хитойдан бошланди, лекин асосий ваҳима Италиядан тарқаб бораяпти. Хитой ваҳимани сўндиришга уриниб, вирусни енгиб карантин тўхтатилгани ҳақида хабарлар тарқата бошлади. “Озодлик радиоси” сингари Америка таъсири остидаги матбуот манбаълари эса, коронавирус ваҳимасини шиддат билан тарқатишда давом этиб боришаяпти. Халқаро валюта фонди (ХВФ) пандемияга қарши 1 триллион доллар ёрдам ажратиши ҳақида малумот тарқатди. ХВФ ажратиши кутилаётган пул ҳам АҚШнинг таъсири остида бўлиб, фақат пандемияни қўллаб оламий қалбаки ваҳима тарқатиш компаниясида фаол иштирок этган давлатларга бўлиб берилади.

 Пандемия ваҳимаси ортида АҚШнинг бир қатор мақсадлари ётиши мумкин.

 1. Олам давлатлари устидаги назоратини янада кучайтириб, уларнинг қарамликларини зиёдалаштириб олиш. Карантин орқали давлатларни бир бирларидан тўсиб, оламий йирик ишлаб чиқариш корхоналарини беркитиб туриш орқали оламда одамларнинг яшаш даражасини пасайтириб бораяпти. Бу ҳолат ўз навбатида давлатларнинг иқтисодий имкониятларини заифлаштиради, сиёсий тобеъликларини кучайтиради. Чунки коронавирус пандемияси АҚШдан бошқа деярли барча давлатларни иқтисодий инқироз ҳолатига сола олиши мумкин.

 2. Капитализмнинг муқаррар инқирозини яшириш! Дунёда ишлаб чиқариш учун хом ашё товарлари ва хизмат кўрсатиш имкониятлари чекли, шахсларнинг эҳтиёжлари эса чексиз. Бундан доимий товар ва хизматлар етишмаслиги келиб чиқади. Оламий бошқарув системаси капиталисларнинг тўймас эҳтиёжларини қондира олмайди. Капиталистлар, оламдаги бор имкониятларни кўлга киритиб бўлишди, лекин эҳтиёжлари қонмаяпти. Шунда улар, дунёда чиқарилаётган барча маҳсулотлар устидан беқарор нархдаги қимматбаҳо қоғозлар чиқара бошлашди. Яъни улар бор товар ва маҳсулотлардан ташқари йўқ (вертуал) маҳсулотлар эвазига одамларга қимматбаҳо қоғозлар сота бошлашди. Натижада жаҳон биржаларида ҳар бир ишлаб чиқарилган товарлар устида уларнинг ҳақиқий нархидан бир неча баробар ортиқча нархдаги қоғозли акциялар савдо сотиғи юра бошлади. Бу акция эгалари вертуал савдодан шунингдек вертуал пулларнинг банклардаги рақамлардагина тушаётган пуллардан фойдаланаяпмиз деб алданиб юришади.

 Лекин вақт ўтиши билан вертуал пуллар кўлами реал товарлар нархидан бир неча ўн баробар ортиб кетиши дунё етакчиларини ваҳимага сола бошлади. Чунки капитализмдаги бу қоғозлар савдоси, худди сувнинг устидаги кўпикларни сотиш каби савдо бўлиб, вақти келганида албатта очиққа чиқиши муқаррар бўлган фирибгарликдан бошқа нарса эмас! АҚШ, Коронавирус карантинидан фойдаланиб, оламдаги вертуал акциялар нархини ҳам пасайтириб уларни маҳсулотларнинг реал нархларига яқинлаштириб олмоқчи бўлади.

 3. Хитой ва Европа Иттифоқи каби йирик геосиёсий рақибларини халқаро сиёсатдаги мавқеъларини пасайтириб олиш. Хитой, дунё бозорларини эгаллаб бораётган бир пайтда карантин уни белгисиз муддатга тўхтатиб қўйди. Евроиттифоққа аъзо давлатлар ўрталаридаги шенген визаси ҳам деярли бекор қилиниш арафасида. Европа Иттифоқи Италия ва яна бошқа давлатларга инсонийлик (гуманитар) ёрдам кўрсата олмаганларидан ташқари бир-бирлари билан ўрталаридаги чегараларини ёпа бошлашди.  Бу ҳолат, Европа Иттифоқини яқин келажакда тарқаб кетишидан дарак беради. Халқаро сиёсатда ўзгаришлар рўй берса, Европа, Хитой ва бошқа йирик давлатлар унга ҳозирги заиф ҳолатлари билан кириб боришини англатади. Бу эса АҚШ учун халқаро сиёсатни бошқаришида бир оз бўлса ҳам енгиллик олиб келиши мумкин. 

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here