Қирғизистон ХВФдан ёрдам сўради

657
0

Қирғизистон ХВФдан ёрдам сўради  

 26-март куни президент Сооронбай Жээнбеков Халқаро валюта фондидан (ХВФ) коронавирус тарқалишини олдини олиш учун Қирғизистонга молиявий ёрдам кўрсатишни сўради. Бундай илтимос билан Жээнбеков ХВФнинг Қирғизистондаги доимий вакили Тигран Погосян билан учрашуви чоғида мурожаат қилган.

 Президент матбуот хизмати хабар қилишича, учрашувда коронавируснинг Қирғизистон иқтисодига кўрстаувчи салбий таъсири ва уни олдининг олиш учун молиявий ёдам масаласи муҳокама қилинган.

 ХВФ вакили Тигран Погосян ҳозир фавқулодда молиялаштиришнинг турли вариантлари кўриб чиқилаётганини маълум қилган.

 Ёрдам миқдори маълум қилинмади, аммо, ҳукуматдаги манбаларининг қайд этишича, сўз 125 миллион доллар ҳақида бормоқда.

 Бундан ташқари, Соронбай Жээнбеков шу куни Осиё тараққиёт банки ва Евроиттифоқ каби халқаро институтлардан ҳам молиявий ёрдам сўради.

 26-март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиевнинг маълум қилишича, коронавирусга боғлиқ вазият туфайли жорий йил давлат бюджетига 27-28 миллиард сом тушмай қолиши мумкин. Бу орада, мамлакат Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги бюджет тушумлари камайиб кетиши хатарларини ҳисоблаб чиқишмоқда. Ҳозирча, бюджетга 28 миллиард сомга (350 миллион доллар) яқин маблағ тушмай қолиши мумкин деб таҳмин қилинмоқда.

 Изоҳ: Аслида коронавирус пандемияси бошланишидан олдин ҳам Қирғизисон иқтисоди яхши аҳволда эмас эди. Молия вазири Бактигул Жээнбекова 2019-йил 28-октябр куни берган баёнотида 2020-йили Қирғизистон давлат бюджетидаги камомад 9 миллиард 953 миллион сом (142,5 миллион доллар)ни ташкил этишини маълум қилган эди. Тўғри, коронавирус таҳдиди ва бу таҳдидни оламий ваҳимага айлантирилиши кўплаб давлатларни, шу жумладан, шундоқ ҳам ночор бўлган Қирғизистон иқтисодини янада абгор аҳволга солиб бормоқда.

 Ҳар нарсани моддий манфаат устига қуришга асосланган Халқаро валюта фонди ёки ташкилотлар томонидан бериладиган ёрдам ва қарзлар ҳеч қачон беминнат, эвазсиз бўлмайди. Берилаётган ёрдамлар эвазига ҳар бири ўз манфаатларига мос шартларни қўйиши табиий. Аслида бу иллатга қарши ҳеч қандай қарз олмай, ички ресурслардан тўғри фойдаланиш орқали ҳам қарши туриш мумкин эди.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here