Россия Ислом ва мусулмонлар учун душман давлатдир

615
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Россия Ислом ва мусулмонлар учун душман давлатдир

Уни мадҳ этиш Фаластин масаласини зое кетказувчи сиёсий калтабинликдир

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвада Ҳамас ҳаракати раҳбари Исмоил Ҳанияни қабул қилди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баёнотда «Учрашув чоғида Ғазо секторидаги ҳозирги вазият ва Яқин Шарқда доимий тинчликни ўрнатиш йўлида сарфланаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида суҳбатлашилди», дейилади. Исмоил Ҳания «Спутник» ахборот агентлигига Россиянинг ярашув ишидаги роли улкан эканини таъкидлади.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўз сайтида нашр қилган баёнотида бундай деди:

«Россия Ислом ва мусулмонларга душман давлатдир. У Идлибдаги қирғинларини ҳамон давом эттирмоқда. Ушбу учрашув эса, қотил золимларга бўйсунишдир». Бу баёнотда бундай изоҳланди:

«Россияни мадҳ этиш ва ундан халқаро қонун ва икки давлат лойиҳаси доирасида аралашишини талаб қилиш сиёсий калтабинлик ҳамда Фаластин масаласини зое кетказиш бўлиб, бу Озодлик Ташкилоти содир этган қилмишлардан фарқ қилмайди». Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини нашр қилган матбуот баёнотида яна қуйидагилар таъкидланган:

«Мусулмонлар қони бирдир, барчалари бошқаларга қарши бир муштдирлар. Россия ушбу тушунчага зарба бермоқчи. Фаластиннинг Ҳамас ва Жиҳод ҳаракатлари буни англамоқлари лозим. Умматга келсак, у анави ҳукмдорларни ағдариш ва Пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик давлатини барпо этиш учун ҳаракатга келиши лозим. Зеро, Халифалик давлати Фаластинни озод этади, Россияга жавоб қилиб, адабини бериб қўяди. Аслида, ҳаракат ва гуруҳлар бу хоин ҳукмдорлар қўйнига кириш ва улардан дўстлик излаб, мусулмонлар масаласини ўшалар қўлига топшириб қўйиш ўрнига, биз айтаётган ушбу яхшилик ишига ўз ҳиссаларини қўшмоқлари керак.

Роя газетасининг 2020 йил 11 март чоршанба кунги 277-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here