«Кескинлик бўрони» коалицияси Ямандаги миссиясини тамомлаш арафасида

500
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

«Кескинлик бўрони» коалицияси Ямандаги миссиясини тамомлаш арафасида

Жума куни Яман президенти Абдуроббиҳ Мансур Ҳодий маслаҳатчиси Аҳмад ибн Дағр Ҳусийларнинг Яман шимолидаги Жавф вилоятини назорат қилишлари «ҳарбий кучлар мувозанатини буткул ўзгартириб юбориши мумкин»лигини таъкидлади. У «Facebook»даги саҳифасида – уларнинг Саудия билан туташ ушбу вилоятни назорат қилаётгани «бизнинг қонунийлигимизга ҳамда коалиция бизни шундай ҳолатга олиб келганига бориб тақалади. Зеро, бундай вазиятда биз Ҳусийларга ҳам, Эронга ҳам мағлубият қандай бўлишини кўрсатиб қўйдик», деди.

Ҳизб ут-Таҳрир – Яман вилояти матбуот бўлими «Кескинлик бўрони коалицияси Ямандаги миссиясини тамомлаш арафасида» номли матбуот баёноти нашр қилиб, унда қуйидагиларни таъкидлади:

«Айни вилоятларда Ҳусийларнинг мустаҳкамланиши Америка манфаатига хизмат қилади. Шунингдек, Ислоҳ партиясини кучлари билан қўшиб мағлубиятга учратиш ва уни Ҳусийларга рози бўлишга мажбурлаш ҳамда партиянинг ҳарбий қудратидан маҳрум қилиш, буларнинг барчасидан Америка манфаатдор. Бу иш билан Саудия шуғулланмоқда ва буни инглизлар таъсирини заифлаштириб, хўжайини Америкага хизмат кўрсатиш учун амалга оширмоқда». Баёнотда яна бундай дейилди:

«Яман устида Англо-Америка кураши давом этмоқда. Бироқ инглизлар малайлари Яманда икки ўт орасида қолишди, бир томонда Америка малайи Саудия бўлса, иккинчи томонда америкапараст Ҳусийлар. Демакки, Саудия Ҳусийлар билан келишиб олиб, Яман ишини Америка истагандек ўз назоратига олди. Зеро, Британия Америкага эргашиб, унга қарши чиқишга журъат қилолмаяпти. Фақат ўзининг малайлари орқали ва сиёсий муғомбирлиги билангина унга қарши журъат қила оляпти, холос». Баёнот сўнггида ушбулар таъкидланди:

«Ҳусийларнинг ушбу фронтларни ва вилоятларни назорат қилаётгани ажабланарли ҳол эмас. Айниқса, бизга маълумки, Саудия ўзининг «Кескинлик бўрони»ни Ҳусийларни қутқариш ва уларни мазлум қилиб кўрсатиб, Яман ҳокимиятига уларни шерик қилиш мақсадида олиб борди. Зотан, буни Америка истади. Чунки президент Ҳодий қочиб кетгандан сўнг Ҳусийлар сиёсий жиҳатдан деярли муваффақиятсизликка учраётган эди ҳамда уларнинг кенгайиши юртда халқнинг қўллаб-қувватловисиз қолаётган эди.

Роя газетасининг 2020 йил 11 март чоршанба кунги 277-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here