Ҳокимиятни мутлақ Роббул оламинга берилишини талаб қилишдан сизни нима тўсяпти?!

479
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй мўминлар!

Ҳокимиятни мутлақ Роббул оламинга берилишини талаб қилишдан сизни нима тўсяпти?!

Устоз Ғода Муҳаммад Ҳамдий хоним

Мусулмонлар бугун ҳокимиятнинг тушунмайдиган жарчиси, англамайдиган адаштирувчиси, қулоқ солмайдиган алдовчиси, тўймайдиган мансабпарасти ўртасида қолдилар. Бутун Умматнинг аҳволи шундай. Ҳар сафар сиёсий раҳбариятга мана шу кимсалар чиқиб олиб, одамлар тақдири устидан ҳукм қилишганда бунинг оғир бадалини Уммат тўламоқда. Одамлар ҳеч фикрламай, шу раҳбарларга эргашиб кетишяпти. Чунки соддалик ва юзакилик соғлом онг ва донолик ўрнини эгаллаб олган. Уммат тақдирига оид масалаларда шаръий масъулият ҳис этилмай қолди. Бунинг боиси, мусулмонлар ҳануз Ғарбнинг мафкуравий кураши таъсиридан азият чекмоқдалар. Ахир, бу кураш ўтган асрдан буён мусулмонларнинг фикрларини мустамлака қилиб келди ва кофир Ғарбнинг сақофий фикрлари уни булғади. Шунингдек, ақл ва қалблардан Исломнинг фикрлари, ақидаси ва соф тушунчаларини узоқлаштирди. Зотан, ушбу соф тушунчалар мусулмонларни соғлом тарзда фикрлайдиган қилиб, буюк динимизни Аллоҳ Субҳанаҳу истаганидек кенг қамровли ҳаётий тузум сифатида ўрганадиган кишиларга айлантиради. Масалан, Исломда сиёсат ишларни бошқармоқдир, шунингдек, инсонлар ўртасида адолат ўрнатмоқ, ҳақ-ҳуқуқ ва вазифаларни ҳамда кескин маълум шаръий масъулиятларни адо этмоқдир. Ким ушбу сиёсатда эътиборсизлик қилса, албатта ҳисоб беради. Чунки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг мутлақ ҳокимиятига, шариати ва ризоси устуворлигига ҳукмдор ҳам, фуқаро ҳам бўйсунади.

Бугунги кунда ер юзининг ғарбу шарқида ва шимолу жанубидаги исломий юртларда Уммат бошдан кечираётган бу аҳволга сабаб, мусулмонларнинг илмоний раҳбарларга эргашишаётганидир. Ҳолбуки, бу раҳбарлар бадбўйлиги билан бурунларни ачитадиган даражада мунофиқлик ва манфаатпарастлик қилишяпти, мустамлакачи кофир Ғарб қаёққа етакласа ўша ёққа юришяпти, сиёсат деганда тахт талашиш, тоғутларни рози қилишга шошилиш ва ўзаро ҳокимиятни бўлишиб олишдан бошқа нарсани билишмаяпти. Бу – хусусан, қўзғолон бошланганидан ва ўғирланганидан кейин – ҳаммага ойдек маълум бўлиб қолди. Қўзғолон авж олгани ҳамда шаҳидлар сони кўпайиб, покиза қонлар тўкилгани сари, Америка ва Ғарб давлатлари қўзғолонни жиловлаб олди. Буни «қўзғолончи халқ вакиллари» билан «разил режим расмийлари» ўртасида сохта музокара ва келишувлар олиб бориш орқали амалга оширди… Режим илгари қандай бўлса, яна Ғарб бағрига қайтди! Ушбу мусулмон юртларидаги қўзғолон эса, гўё дарвозалардан чиқиб, туйнуклардан қайтиб киргандек бўлди ва одамлар қўзғолон амалиётининг омадсизлигидан ҳафсалалари пир бўла бошлади! Ваҳоланки, ўз қўзғолонларига эътиборсиз қараб, ҳуррият, деган дастак билан илмоний фуқаролик давлати ва қонун давлати каби нодиний атамаларни қабул қилган мана шу одамларнинг ўзи бўлди. Аслида эса, ҳуррият, деган нарса бузуқлик ва фаҳшнинг кенг ёйилишини англатади… Хавфсизлик, деган нарса одамларни бостириш ва зўравонлик билан ҳукм юритишни англатди… Адолат, деган нарса, Ғарб демократиясини ва омадсиз капитализмини татбиқ қилиб, инсон ўйлаб топган қонун билан зулм ва зўрлик қилиш бўлиб қолди… Ҳолбуки, бутун башариятни бахти қаро қилган, одамларни бузган, шаҳват ортидан чопиб, нафсини қондиришдан бошқа нарсани билмайдиган кимсаларга айлантирган, Исломни фақат ибодатларга чеклаб қўйган мана шу капитализмдир. Шубҳасиз, кофирлар ўйлаб топган бу тузум сабабли одамлар залолатга киришди, баъзилари имондан кўра куфрга яқинроқ бўлиб қолишди!

Мана шундай даҳшатли ҳодисалар манзарасида ҳақни баралла ҳайқирувчи онгли овозлар янгради. Ҳукмрон режимлар бу овозларга қарши турди, оммавий ахборот воситалари гўё эшитмаганга олди, одамларга етиб бормаслиги, одамлар уни эшитиб, куфр, зулм ва нифоқ аҳли ботқоғидан қутулишмаслиги учун бу овозлар яширилди. Бу холис инсонлар овози эди. Ҳизб ут-Таҳрирнинг даъват этувчилари ҳам шулар жумласидан бўлиб, улар Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан бошқаришга даъват қилишда давом этдилар, машаққатлар олдида сабр қилиб, Ислом йўлида гўё игна билан қудуқ қазимоқдалар, улкан қурбонликлар бермоқдалар… Ва ниҳоят, улар билан Уммат ўртасида дарвозалар очилиб, уни уйқудан уйғота бошладилар… Улар мусулмонлар давлатини, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашга ҳаракат қилаётган сиёсий кишилардир. Мусулмонларни ҳалок қилиш, номусларини топташ, қашшоқлаштириш, юртларини босиб олиб, бойликларини талон-торож қилиш мақсадида уларга қарши тўқилаётган сиёсий, фикрий, иқтисодий ва ижтимоий тил бириктирувларни, энг муҳими, уларга қарши фитна қилинаётганини Ҳизб аъзолари очиб бермоқдалар. Шунингдек, бу фитналар мусулмонларни диний саводсиз, исломий сақофатдан узоқ, куфр ҳаёти билан яшайдиган ҳамда барча ҳаётий соҳаларда кофирнинг ҳукмронлиги остида қоладиган кимсаларга айлантиришга қаратилганини фош қилиб бермоқдалар.

Бу ноинсофликдир, унга на борлиқ қонунлари рози бўлади, на раббоний низом. Чунки Ислом ҳукмрон бўлиш ва ботилни ҳақ билан мағлуб қилиб, уни йўқ қилиш, унга ҳукм ўтказиш учун келган, аксинча эмас! Шунинг учун бундай инсофсизликка рози бўлинмайди. Мусулмонлар Аллоҳнинг оятларини, Росули ﷺнинг сўзларини уларга эслатаётган ва ҳақни айтаётганларга қулоқ солмоқлари ҳамда уларни ўзларига етакчи ва расмий нотиқ қилиб олмоқлари керак.

Уммат мунофиқлар тузоғидан, золимлар терроридан фақат шу йўл билан қутулади. У мазкур солиҳлар томонга ўтиб, золимлар дастурхонини кўтариб солмоғи, инсофни қарор топтирмоғи, зиммасидаги шаръий ўзгартириш жавобгарлигини кўтармоғи, Ислом ва унинг тузуми татбиқ этилишини ҳамда уни барча куфр аралашмаларидан тозаланиб мусаффо бўлишини талаб қилмоғи даркор. Бунинг учун ҳар бир масалада шаръий ҳукмга амал қилмоғи ҳамда ҳукмдорлардан ҳисоб талаб қилиш фарзини адо этмоғи лозим. Росулуллоҳ ﷺ одамларнинг тақдирий масалаларини ҳал этиш учун уларнинг воқелигини ўзгартиришга ғоят жиддий ҳаракат қилганлари каби, мункардан қайтариб, маъруфга буюрмоғи лозим. Мусулмонлар мана шу бурчларини адо этмасалар, қаттиқ азобга дучор бўладилар. Ҳақдан юз ўгирганлари учун Аллоҳ уларнинг ақл ва қалбларини муҳрлаб қўяди… куфр режимига итоат қилишда, золимларга таянишда давом этганлари ҳамда Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритилмаганига сукут қилганлари, Ислом Уммати муаммоларига исломий ақида асосида реал ечимлар бериш сари бораётган тўғри йўлдан озгани сабабли шундай бўлади. Аллоҳ Субҳанаҳу бундай деган:

أَفَرَأَيْتَ مَنِ اتَّخَذَ إِلَهَهُ هَوَاهُ وَأَضَلَّهُ اللَّهُ عَلَى عِلْمٍ وَخَتَمَ عَلَى سَمْعِهِ وَقَلْبِهِ وَجَعَلَ عَلَى بَصَرِهِ غِشَاوَةً فَمَنْ يَهْدِيهِ مِنْ بَعْدِ اللَّهِ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ

«(Эй Муҳаммад), ҳавойи нафсини ўзига «илоҳ» қилиб олган ва Аллоҳ уни билган ҳолида йўлдан оздириб, қулоқ ва кўнглини муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз? Бас, уни Аллоҳ (йўлдан оздиргани)дан сўнг ким ҳидоят қила олур?! Ахир эслатма-ибрат олмайсизларми?!» [Жосия 23]

Аллоҳ Таоло яна бундай деган:

وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن ذُكِّرَ بِآيَاتِ رَبِّهِ فَأَعْرَضَ عَنْهَا وَنَسِيَ مَا قَدَّمَتْ يَدَاهُ إِنَّا جَعَلْنَا عَلَى قُلُوبِهِمْ أَكِنَّةً أَن يَفْقَهُوهُ وَفِي آذَانِهِمْ وَقْرًا وَإِن تَدْعُهُمْ إِلَى الْهُدَى فَلَنْ يَهْتَدُوا إِذًا أَبَدًا

«Парвардигорининг оятлари билан панд-насиҳат қилингач, улардан юз ўгирган, ўзи қилиб ўтган гуноҳларини унутиб қўйган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Дарҳақиқат, Биз (Қуръонни) англамасликлари учун уларнинг дилларини пардалаб, қулоқларини оғир қилиб қўйдик. Демак, агар сиз уларни ҳидоят-ҳақ йўлга чақирсангиз ҳам ҳаргиз ҳидоят топмаслар» [Каҳф 57]

Аллоҳ Таолонинг жосия 23даги каломи тафсирида бундай дейилади: Бу оятда оят ва ҳужжатларини эслатиб, шу орқали рушди ҳидоят йўлига етаклаб-кўрсатиб қўйган зотдан юз ўгириб, ноўрин тўсқинлик қиладиган, ҳалокатдан қутулишига сабабчи бўлувчи оят ва далилларидан юз бурган ҳар қандай инсон айтилмоқда. وَنَسِيَ مَا قَدَّمَتْ يَدَاهُ оятида мана шу инсон илгари қилган ҳалокатли гуноҳларни унутиб, улар учун тавба қилмади, надомат чекмади. Бизга Бишр Язиддан, у Саиддан, у Қатодадан ривоят қиладики, وَنَسِيَ مَا قَدَّمَتْ يَدَاهُ дегани ўтган гуноҳлар, демакдир. إِنَّا جَعَلْنَا عَلَى قُلُوبِهِمْ أَكِنَّةً أَنْ يَفْقَهُوهُ оятида зикри олий бўлмиш зот – Бизнинг оятларимиз билан эслатилган кимсалар эслатмалардан юз ўгирсалар, ундайларнинг дилларини Биз тушунмайдиган қилиб пардалаб қўйдик, демоқда, чунки أن يفقهواнинг маъноси эслатилган, демакдир. وَفِي آذَانِهِمْ وَقْراً дегани эшитмасликлари учун қулоқлари оғир қилиб қўйилади, деганидир. وَإِنْ تَدْعُهُمْ إِلَى الْهُدَى деган каломида эса, зикри олий бўлган зот Ўзининг Набийси Муҳаммад ﷺга – эй Муҳаммад, агар ҳақ йўл ва Аллоҳга имонда қоим бўлиши учун Биз Ўз оятларимизни эслатсак ҳам, улар бундан юз ўгириб кетса, у ҳолда, فَلَنْ يَهْتَدُوا إِذاً أَبَداً улар ҳаргиз ҳидоят топмаслар, яъни, ҳеч қачон ҳақ устида туришмайди ва бу чақириғингизга асло имон келтиришмайди, негаки Аллоҳ уларнинг диллари, қулоқлари ва кўзларини муҳрлаб қўйган, демоқда. (Таъбарий тафсири).

Мусулмон уламолар билан оддий мусулмонлар холис инсонлар даъватига ҳеч иккиланмай, қўрқмай, эринмай ёрдам бермоқлари ва уларнинг сафида туриб, баралла гапирмоқлари керак. Буларнинг даъватига армиялардаги куч-қудрат аҳли нусрат-ёрдам бермоқлари, Аллоҳнинг калимасини устун қилиш ва тоғутлар бошқарувини ағдариш учун улар билан бирга ҳаракат қилмоқлари лозим. Шундай қилинса, Уммат етиб келган иш мукаммал бўлади. Яъни қўзғолонлар ортидан бугун Умматнинг онгли равишда қилаётган талаблари такомиллашади ҳамда яхлит инқилобий ўзгариш ва куфр фикрларидан бутунлай қутулиш билан ҳақиқий муваффақият рўёбга чиқади. Шунинг учун мустамлакачи кофир Ғарбнинг Умматни бўлиб ташлаган миллатчилигидир ҳамда сиёсат, иқтисод, ахборот ва мусулмон юртларида татбиқ қилинаётган қонун ва дастурлари бўйича ҳукмронлигидан қутулмоқ лозим. Бу эса, бошқарувни Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритадиган ва Росули ﷺ йўлини тутадиган кишилар қўлига бериш билан бўлади. Чунки манба ҳам Ислом, мусулмонларни бирлаштириб, хоинлар ҳаракатини пучга чиқарадиган ҳам Ислом ақидасидир. Аллоҳ Таоло бундай деди:

إِنَّا أَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ لِتَحْكُمَ بَيْنَ النَّاسِ بِمَا أَرَاكَ اللَّهُ وَلاَ تَكُنْ لِلْخَائِنِينَ خَصِيمً

«Албатта, Биз сизга ушбу ҳақ китобни одамлар орасида Аллоҳ қўрсатган йўл билан ҳукм этишингиз учун нозил қилдик, сиз хоинларни ҳимоя қилгувчи бўлманг» [Нисо 105]

Аллоҳ шариатига амал қилиш, унинг татбиқ этилишини талаб қилиш фундаментализм ҳам, экстремизм ҳам, терроризм ҳам эмас. Билъакс, бу золим-зўравон бошқаруви ортидан ер юзида ҳукмрон бўлувчи Халифалик учун қилинадиган фаолиятдир. Зотан, ушбу зўравон режимларнинг қулашига яқин қолди, аммо мунофиқлар, кофирлар, қўзғолоннинг ўғри ва сотқинлари уларни жонлантириб турибди!

Имом Аҳмад Нўмон ибн Башир Gдан ривоят қиладики, Росулуллоҳ ﷺ бундай марҳамат қилдилар:

«تَكُونُ النُّبُوَّةُ فِيكُمْ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا عَاضًّا فَيَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ يَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ. ثُمَّ سَكَتَ»

«Сизларнинг орангизда Аллоҳ хоҳлаганича пайғамбарлик давом этади. Сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг раиятига зулм ва адолатсизликлар етадиган подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг золимзўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади. Кейин Пайғамбар A сукутга чўмдилар». (Имом Аҳмад ривояти).

Эй мўминлар!

Ҳокимиятни пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида мутлақ Роббул оламинга берилишини талаб қилмаяпсиз, бундан сизни нима тўсяпти?! Ахир, ушбу давлат ишларингизни ғамхўрлик билан бошқариб, ақидангизни ҳимоя қилади ҳамда Ислом мафкураси ва онги ёрдамида сизни ривожлантиради, бу билан сиздан Роббул оламин рози бўлади ва сиз икки дунё саодатига эришасиз?!

Роя газетасидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here