Жеффри: АҚШнинг позицияси Асад режимини ўзгартириш эмас

888
0

Жеффри: АҚШнинг позицияси Асад режимини ўзгартириш эмас

АҚШнинг Сурия масаласи бўйича махсус вакили Жеймс Жеффри Анқарадаги музокаралардан сўнг телевизион суҳбатда иштирок этди.  Жеффрининг таъкидлашича, Оқ уй маъмурияти Сурияда бир миллиондан ортиқ мусулмонни ўлдирган ўз халқининг қотили Асад режимини ўзгартириш ниятида эмас.

“… Биз Асадни синаб кўрамиз. Лекин бизнинг расмий позициямиз Режимни ўзгартириш эмас, балки муносабатни ўзгартиришдир”, деди “Асаднинг келажаги борасида АҚШнинг позицияси ҳақида берилган саволга жавоб берган Жеффри.

Изоҳ: Жефри бу баёноти билан Вашингтон Асад режимининг ортида турганлигини тасдиқлади. Шунингдек Жеффри Россия ва Эронниинг Сурияда ёлғиз ҳаракат қила олмаслигини билдирар экан, бу мамлакатлар Суриянинг парчаланиб кетган иқтисодиётини тиклашга қодир эмаслигини ва Ғарб буни қўллаб-қувватламаса улар ҳеч нарса қила олмаслигини алоҳида таъкидлади. Бу билан ҳам у масала ортида АҚШ турганлигига ва бошқа давлатлар ўзларига топширилган рольни ижро этувчи актёрлар эканлигига очиқ ишора қилди. 

Дарҳақиқат воқеалар ривожи ҳам айнан шуни тасдиқламоқда. Масалан Туркия мухолиф гуруҳларни жиловлаш ва Ҳалаб каби стротегик ерларни режим кучларига топширилишида ўзига топширилган рольни қойил мақом қилиб ўйнаб берди. Астана ва Сочи битимлари орқали Туркия назорати остига ўтган нуқталарнинг баъзилари бугунгача Асад кучларига топширилди. Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли – гарчи танқид қилиб гапирган бўлсада – буни расман тан олди. АҚШ вакилларининг “Туркия бўлмаганда биз асло Сурияда муваффақият қозона олмас эдик”, дея очиқ баёнот беришлари ва Эрдоган жанобларига тинимсиз раҳматномалар ёғдириб туришлари ҳам бежиз эмас. Куни кеча АҚШ Президенти Доналд Трампнинг телефон орқали президент Эрдоғанга Суриядаги фаолияти учун билдирган миннатдорчилиги ҳам шулар жумласидан.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here