Қоғоз пулларга оид саволнинг жавоби

516
0

1333989776_question

Ҳизбут Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Hafedh Gharsallahнинг қоғоз пулларга оид саволига жавоблар

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳурматли биродарим, Аллоҳ сизни марҳамат кўрсатиб берган шарҳингиз учун мукофотласин.

Эй биродарим, сизга ушбу саволларни беришимга рухсат бергайсиз:

Ўзингизни иш ҳақига ёлланган бир ишчи ёки ходим, деб фараз қилинг. Сиз ўтган бир неча йиллар давомида иш ҳақингиздан ёки маошингиздан маҳрум қилингансиз. Нима дейсиз, сиз маҳрум қилинган иш ҳақингизни масалан 10 йил олдинги қийматнинг ўзи билан олишингиз ҳақида ҳукм қилиш адолатданми? Масалан сиздан мен 84 грамм олтинни сизга ўн йилдан кейин бўлса ҳам 84 грамм олтин қилиб қайтараман деган хаёлда олсам, бу Аллоҳнинг шариатидир. Эй саййидим, ҳозир 84 грамм олтин = 7230 динордир. Аммо ўн йил олдин 84 грамм олтин = 1200 динор эди. Шунинг учун агар сиздан 1200 динор қарз олган бўлсам ва уни 10 йилдан кейин 1200 динор қилиб қайтарсам, сизга қийматнинг олтидан бирини, яъни 14 грамм олтинни қайтарган бўламан. Бунда сизнинг молингизни алдаб олиш бўлиб қолади. Аллоҳ Жалла ва Ало эса бизни бундан қайтариб Ўзининг Қуръони Каримида бундай деди:

«Одамларнинг нарсаларини уриб қолмангиз ва ерда бузғунчилик билан санқиб юрмангиз!» [Ҳуд 85]

 

У – менинг тушунишимча – рибони ҳаром қилишдан мақсаддир. Эй биродарим, сиз нима деган раъйдасиз, нарсани (қиймати ўзидан олинмайдиган, балки келишилган қийматда бўладиган динорни) ўзининг аслига (олтинга) қайтариш керакми?

Жавоб:

Ҳурматли биродар Hafedh Gharsallah

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳозирги қоғоз пулларга нисбатан айтадиган бўлсак, уларда «пуллик» иллати, яъни бу пулларни баҳолар ва иш ҳақлари сифатида ишлатиш жамлангани сабабли уларга пул ҳукмлари тўғри келади. Баҳолар ва иш ҳақлари сифатида муомала қилинадиган барча нарса пул деб саналади ва унга пул ҳукмлари тўғри келади. Модомики одамлар ўртасида муомалада айланар экан ва қонунан бекор қилинмаган экан унга пул ҳукмлари тўғри келади.

Бу қоғозни пул ҳукмлари татбиқ этиладиган пул деб эътибор қилиш далилига келсак, у қуйидагидир:

Бу мажбурий қоғозларни пул ва нарсаларнинг баҳолари, манфаатлар ва хизматлар учун тўланадиган ҳақ қилиб олишга келишиб олинган. Олтин ва кумуш ҳам улар билан сотиб олинади. Бошқа таклиф қилинадиган нарсалар ва буюмлар ҳам улар билан сотиб олинади. Демак уларда пуллик иллати топилган бўлади, яъни уларни динорлар ва дирҳамлар қилиб зарб этиладиган олтин ва кумушда топиладиган баҳолар ва иш ҳақлари сифатида ишлатса бўлади. Шунинг учун олтин ва кумуш ҳақидаги пул ҳукмлари мажбурий қоғоз пулга ҳам татбиқ этилади. Демак бу пулдан закот олинади, унда фазл рибоси ва насия рибоси ман қилинади. Шунинг учун ундан қарзни кўпроқ қилиб тўлатиш жоиз бўлмайди. Акс ҳолда насия рибо бўлиб қолади. Шунингдек битта жинсдагини фақат мислини мислига, мана-мана сифатида (яъни нақд олиб, нақд бериб) алмаштириш жоиз, бунинг акси жоиз эмас. Олтин ва кумуш пулга тааллуқли шаръий ҳукмларга мувофиқ шундай.

Шунга кўра демак сизнинг бошқаларга берган қарзингиз қандай бўлса шундай, ҳеч бир оширмай тўланади. Ҳатто валюта пасайиб ёки ошиб кетган бўлса ҳам… Модомики валюта қонунан кучга эга бўлиб муомалада юрган экан, шундай бўлади.

Мен албатта сиз айтган пул пасайиб кетиши натижасида келиб чиққан муаммоларни яхши тушуниб турибман. Сиз фалончида масалан ўн йил олдин унга берган 1000 динорингиз бор эканини, у бугун уни сизга тўламоқчи эканини айтгансиз. Ўн йил орасида бу қоғоз пасайиб кетгани натижасида бу сизга оғир бўлаётгани шундоқ кўриниб турибди. Лекин ҳақ эргашилишга ҳақлироқдир. Модомики бу қоғозга пул воқеси тўғри келар экан унга пулнинг рибо жиҳатидан бўлган ҳукмлари татбиқ этилади. Демак – модомики бу қоғоз пул қонунан муомалада айланиб юришга яроқли экан – қарзни кўпроқ қилиб тўлатиш жоиз бўлмайди.

Мен Аллоҳ Субҳанаҳудан сизга молингизда, аҳлингизда ва болаларингизда баракот ато этишини сўраб қоламан.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

https://www.facebook.com/HTamiriAtoAbuRashta

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here