Ҳизбут Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

547
0

01

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»

Матбуот баёноти

Ҳизб мактубини Россия ҳокимларига элтган Элдорга сохта жиноий иш тўқиб чиқарилиши

2013 йил 27 сентябр жума куни мабдаи Ислом бўлган сиёсий Ҳизбут Таҳрирнинг аъзоси Элдор Шайхуддинов рус режимининг Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган душманона сиёсатига норозилик сифатида Россия ҳокимлари номига битилган мактубни кўтариб, Қозондаги ҳукумат биносига йўл олади.

Биродар Элдор ҳукуматга олиб борган мактуб мазмуни Россиядаги мусулмонларнинг Россия Федерацияси режими олиб бораётган душманона сиёсатларига қаттиқ норозилик билдиришдан иборат. Унинг сиёсатларига аёлларни таълим муассасаларида рўмол ўрашларини тақиқлаш, у ерларда исломий китоблар, жумладан Қуръони Каримни ҳам ман қилиш, полиция тарафидан мусулмонларни қатл қилиш ва муслималарга тажовуз қилиш… кабилар киради. Ҳокимлар эса ҳужжатга қарши ҳужжат билан курашиш ўрнига, мактубдаги ҳақиқатларга жавоб сифатида шу йил 25 октябр жума куни  биродар Элдор Шайхуддиновга қарши сохта жиноят иши тўқиб чиқаришди.

Элдор 2004 йил ноябр ойида ҳам Исломга даъват қилиш айблови билан қамоққа олинган эди. Айнан ўша йили рус режими мусулмонлар уйига бостириб кириш, тинтув ўтказиш, юзга яқин мусулмонни қамоққа олиш каби кенг кўламли «рейд»лар ўтказган. Ўша йили Элдор беш ой тергов изоляторида ўтирган, сўнг икки йилга уй қамоғига ҳукм қилинган. Тергов изояторида ўтирган пайтда қаттиқ калтаклашлар, оғир қийноқларга солишлар, таҳқирлаш ва хорлашларга дуч келган. Лекин буларнинг бари унга таъсир қилолмаган, аҳдидан қайтаролмаган, аксинча, машаққатлар унинг ҳимматини, ғайратини, ўз фикрларини маҳкам ушлашини, ҳатто ўша ерда туриб ҳам даъватни етказишини зиёда қилган.

Элдор қўйиб юборилгандан кейин, Исломга даъват қилишда давом этди ва бундан уни ҳеч нарса тўсолмади. 2005 йил иккинчи марта қамоққа олинди ва унга то 2007 йилга қадар ҳеч қандай ҳукм ўқилмади. 2007 йил у яна икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу давр мобайнида Элдор умрини бекор ўтказмай, Исломга даъват қилишда ундан унумли фойдаланди, атрофига шайх Алдуру каби янги-янги шахслар тўплаб, уларни Исломга даъват қилувчилар сафига қўшди. Қаҳрамон йигит икки йил ўтганини сезмай ҳам қолди, чунки бу йилларни у маҳбуслар орасида даъватни ёйиш орқали Аллоҳга яқинлик ҳосил қилиш билан ўтказди.

2010 йил Элдор учинчи марта қамалди, чунки рус ҳокимлари унинг очиқликда эркин юришидан хавфсирашди, қаерга бормасин, кечаю кундуз баралла айтаётган ҳақ сўзлари уларнинг ҳаловатини бузди. Натижада, уни ҳибсга олиб, яна икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишди. Элдор учун бу вақт жуда тез ўтди, чунки у қамоқни буюк Исломга даъват қилиш майдонларининг иккинчиси деб биларди. 2012 йил декабр ойида Элдор қамоқдан чиқди.

2013 йил 10 октябрда рус режими Қозон шаҳрида мусулмонлар уйларига бостириб кириб, тафтиш ўтказишга киришди, улар орасида Элдор Шайхуддинов хонадони ҳам бор эди. Элдор Россия жиноят кодексининг 282-моддасига асосан яна қамоққа олинди. Жорий йил 25 октябрда унга қарши маъмурий жазо белгиланиб, жиноий иши ёпилди.

Дарҳақиқат, рус режимининг Муҳаммад r Уммати фарзандларига, хусусан, маъруфга буюриб, мункардан қайтараётган даъватчиларга қарши халқни нафратлантириш ташвиқотини кенг кўламда олиб бораётгани кундек равшан бўлиб қолди.

Кремл режими ўз халқига нисбатан тентагона сиёсат олиб борди ва эс-ҳушини йиғолмай қолди. Ожизлиги кўриниб қолгач, «ким зўравон бўлса ҳақ ўшанинг қўлида, зўравон заифни ғажийди», деган принципда куч ишлатишга ўтди.

Албатта, биз Россиядаги мусулмонларга, хусусан, улардан исломий даъватни етказаётганларга Аллоҳ Таолонинг ушбу ваъдаси хушхабарини етказамиз:

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга ваъда қилди: худди илгари ўтган зотларни халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида албатта халифа қилади ва улар учун Ўзи рози бўлган динини албатта ғолиб қилади ҳамда уларни хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка албатта айлантиради, улар эса Менга ибодат қиладилар ва Менга бирон нарсани шерик қилмайдилар, ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас, ўшалар фосиқлардир»         [Нур 55]

Ҳизбут Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here