Хитой пойтахти Пекинда жойлашган Тиананмен майдонида портлаш содир болган ва беш киши ўлиб, қирқдан ортиқ киши жароҳатланган портлашдан бир ҳафта ўтгандан сўнгра ҳукуматга алоқадор турли органлар бир бирига тўғри келмайдиган, ишончсиз, иккилантирувчи маълумотлар белдишда давом этмоқда.
Хитой ҳукумати Тиананмен ҳодисасига боғлиқ расмий очиқлама бермаган бўлсада, бироқ давлатга оид расмий газеталарда мусулмон уйғурлар таҳдид этилмоқда.
Хитой ахборот агентлигига оид расмий “Ер куррасининг вақти” номли газетада Хитой раҳбарияти фикр-мулоҳазаларини ифодалаган бир хабар тарқатилди.
“Хитой бир жон-у бир тан бўлиб терроризмга қарши туриши лозим” сарлавҳали мақолада уйғурлар умумий равишда таҳдид этилди. Тиананмендаги портлаш уч Уйғур тарафидан амалга оширилганини даъво қилган газета шарқий Туркистон ва Хитойда яшаётган уйғурларга қарши янги хавфсизлик чора тадбирлари кўрилиши ҳақида ёзар экан, бунга ўхшаш ҳодисалардан Уйғурлар энг кўп зарар кўришини таъкидлайди.
Тиананмен ҳодисасини ёдга оладиган бўлсак, душанба куни майдон ёқалаб кетаётган автомобил бирдан тротуарга чиқиб, одамларни босган. Сўнг машина аланга олган. Натижада икки сайёҳ ўлган. Автомобилдаги уч киши ҳам нобуд бўлган. Полиция маълумотига кўра, оломонга ўзини урган машинада эркак ҳайдовчи билан бирга унинг турмуш ўртоғи ва онаси ҳам бўлган. Ҳуқуқ-тартибот органлари уларни уйғурлар демоқда.
Номи сир қолишини шарт қилган мутахассис бу иш уйғурлар тарафидан амалга оширилганига ишонмайди.
“Мусулмонлар оналари ва аёлларини ўлимга отмайди, балки уларни ҳимоя қилиш учун керак бўлса, ўз жонини фидо қилади. Мен узоқ йиллар Хитой бошқарув марказида ва адлия тизимида ишладим, бошқарув системасини яхши биламан. Хитойликлар бундай сценарийлар бўйича устаси фаранг. Уларнинг сиёсий тарихи бундай сценарийлар билан тўлиб тошган. Бу портлатишни уйғурлар амалга оширганига ишонмайман”, дейди мутахассис.