Қирғиз-Тожик чегарасида яна ўқ отилди

823
0

Қирғиз чегара хизмати томонидан 9 -10 январга ўтар кечаси, Баткен райони Жака-Ўрик деган ерда Қирғиз фуқоролари автомобили номалум одамлар томонидан тошбўронга олингани билдирилди. Белгисиз одамлар воқеъадан кейин Тожикистон худудига кириб кетишган. Орган ходимларининг билдиришича машина ойналари синдирилган одамлар орасида жабрланганлар бор.

Махкама хабарига кўра, воқеъадан бир соат ўтиб яна бир қирғиз автомабилига тош билан хужум қилишган. Машинанинг олдинги ойнаси синдирилган.

Чегара хизматининг билдиришича ўша кеч яна бир Қирғиз оиласининг уйина тошбўрон қилишган. жабрланган уйни кўриш учун бораётган орган ва чегарачи ходимларга ов милтиғидан ўқ отилган. Тожик томони воқеъа бўйича хозиргача маълумот бермади. “Азаттык”

Тахлил: собиқ советлар союзидан ажраб чиққан мамлакатлар ўрталаридаги чегара ва аниқ бўлмаган ихтилофли худудлар муаммоси, фақат ташқи кучлар манфаати учун хизмат қилади. Хозирда Марказий-Оиё давлатлари Россиянинг сақофий, сиёсий ва харбий мустамлакаси остида эканидан, фараз қилиш мумкинки юқоридаги провокациялар ва бошқа чегара муаммолари у томонидан уюштирилади.

Шу кунларда Қирғиз-Ўзбек чегараси олдидаги ихтилофли худудда фуқоролар билан чегарачилар ўртасида чиққан кескинликлар. Қирғиз Тожик чегарасида тез-тез пайдо қилинаётган доимий кескинликлар ва харбий тўқнашувлар. Шуларнинг хар бири ортида Россиянинг мамлакатларимизга бирор сиёсий босими ётади. Ғарб ёки Хитой мамлакатлари бу тартибда (ичкаридан провокация уюштириш орқали) босим бера олиш имкониятлари хозирча чекланган. Улар иқтисодий, сиёсий ва молиявий (қарз бериш ва уни талаб қилиш) орқали, шунингдек инсон хуқуқини химоя қилишни рўйкач қилиб, мабдаий томондан хужумлар уюштиришади.

Қисқаси, чегара муаммоларидан, умуман мустамлакачиларнинг барча сиёсий хийла ва найрангларидан қутилиш йўли, халқаро сиёсат ва оламий бошқарув системасидан воз кечиш билангина амалга ошиши мумкин! Бунинг учун оламий бошқарув тизимига алтернатив бошқарув тизими бўлган исломий мабдаий бошқарув тизимини кўриб чиқишимиз керак! Чунки хар қандай давлат бирор системага таяниши керак. Мавжуд капиталистик мабдаий тизим, фақат капиталистлар ва йирик, етакчи давлатлар манфаати учунгина хизмат қилади!

Демак хар бир жузий муаммолар ортида оламий глобал бошқарув системаси туради. Уларнинг биридан қутилиш мақсадида бошқасига суяниш ёки улар устидан халқаро ташкилотларга арз қилиш манфаат келтирмайди. Куфрга асосланган оламий бошқарув системаси ичида мамлакатларимизда ислохот ясамоқчи бўлсак, уларнинг биридан қутилиб иккинчисига тутилаверамиз! Бунга чек қўйиш учун исломий фикратни исломий тариқат билан хаётимиздаги хар бир ишимиз учун асос қилишимиз керак бўлади!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here