Қирғизистон ва Тожикистон чегарадаги можарода бир-бирини айблади

501
0

Қирғизистон ва Тожикистон ​чегарадаги можарода бир-бирини айблади

 10 январга ўтар кечаси қирғиз-тожик чегарасида содир бўлган можарони Тожикистон чегара хизмати изоҳлаб, жанжалда Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги Кўктош қишлоғи аҳолисини айблади.

 Тожикистон тарқатган маълумотга кўра, Кўктош қишлоғи аҳолиси вакилларидан бир гуруҳи тўпланиб, йўлдан ўтаётган Тожикистон фуқаролари ҳаракатланишига тўсқинлик қилган, Тожикистон фуқароси машинасини тошбўрон қилган. Шундан сўнг Тожикистон фуқаролари қирғизистонликлар автомобилларини тошбўрон қилган. Шунингдек, Тожикистон тарафи қирғизистонликлар икки марта овчи милтиғидан ўқ отганини иддао қилди.

 Қирғиз чегарачилари хабарига кўра, ўқ фақат Тожикистон томонидан отилган ва бу ҳолат 10 январ эрталаб соат 6 гача давом этган.

 Қирғизистон чегарачилари тарқатган маълумотга кўра,10 январга ўтар кечаси соат 00:40 ларда Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен тумани ҳудудига кирган Яккаўрик деган жойда номаълум шахслар Боткен шаҳрига йўл олган қирғизистонликнинг автомашинасини тошбўрон қилган. Кейин ҳужумчилар Тожикистон ҳудудига кириб кетган.

 Шундан таҳминан бир соат кейин тожикистонликлар Боткен шаҳридан Кўктош қишлоғига кетаётган бошқа бир қирғизистонликнинг автомобилини тошбўрон қилган. Ҳар иккала ҳолатда ҳам машиналарнинг ойналари синган ҳамда биринчи автомобиль ичида бўлганлар жабрланганлар.

 Изоҳ: Биз мусулмонлар Ислом динини маҳкам ушлаган вақтимизда юртларни фатҳ қилиб, инсониятни жоҳилият қоронғулигидан Ислом нури ва адолатига олиб чиққан эдик. Бугунги куна кофир ғарб фахрланаётган дунё тамаддунига ҳам мусулмонлар асос солишган эди. Аммо Исломдан узоқлаша бошлаганимиздан сўнг дунё карвонидан ортда қолиб, мустамлакачи куфр давлатлари қўлида қўғирчоқ бўлдик, бу куфр давлатлари манфаатлари йўлида бир-биримиз билан адоват қилиб курашга киришадиган ва ҳатто қурол кўтарадиган ҳолатга тушдик.

 Қирғиз-тожик чегарасида сурункали давом этиб келаётган можаролар ҳам айни мустамлакачи давлатлар, хусусан, Россия манфаатларини рўёбга чиқариш учун амалга ошириб келинаётгани бугунги кунда ақли расо ҳар бир одамга сир бўлмай қолди. Агар Россиянинг розилиги ёки буйруғи бўлмаса бизнинг ҳукумат раҳбарлари бир-бирига ўқ узаётган фуқаролари қилмишидан кўз юмиб туриш у ёқда турсин, ҳатто бир-бирига кўз олайтириб қарашга журъат ҳам қилиша олмайди. Агар рус ҳукумати чегараларда тинчлик ҳукм суришидан манфаатдор бўлганида бизнинг раҳбарлар бир-бирига қурол ўқталаётган ҳарбийлар ва фуқароларини бир зумда тийиб қўйган бўлар эди. Аммо ҳозирча Россияга чегаралардаги тинчлик керак эмас. Аксинча у чегаралардаги можаро, тиқилинч ва давлатлар ўртасида эркин ҳаракатланишни чеклаш орқали бизнинг ҳукуматларга босим ўтказиш муҳимроқ бўлиб турипти. 

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here