Ҳукумат партиялари ва унинг ёлланма жангарилари халқнинг гапиришига тоқат қилолмай уни ўлдириш йўлига ўтди

641
0

Ҳукумат партиялари ва унинг ёлланма жангарилари халқнинг гапиришига тоқат қилолмай уни ўлдириш йўлига ўтди

Пойтахт ва бошқа жойлардаги намойишларда намойишчиларнинг маҳкам туриши ҳамда ҳукумат вакилларини қувиб солиб, келажакда сиёсий фаолият олиб боришларига йўл бермасликка қатъий қарор қилиши Ироқни жар ёқасига олиб келган коррупционерлар, ҳукумат партиялари ва уларнинг қуролли малайларини танг аҳволга солиб қўйди.

Аҳвол шундай бўлиб турган бир пайтда жиноятчи гуруҳ 6 декабр жума куни эрталаб Бағдоднинг Хўлоний майдони ва Синак кўприги атрофида йиғилган ёшларга ўқ ота бошлади. Ўқ отганлар фуқаролар кийимида бўлиб, уларни турли автомобиллар олиб юрар эди. Улар намойишчиларни тарқалиб уйига кетишлари зарурлиги ҳақида айтишди. Ўқ отилиши натижасида 21 нафар одам ўлди ва 120 нафар одам турли даражада жароҳат олди.

Бу жиноятчилар айни қилмишга ҳукумат партиялари ундови остида қўл уришди, бунга асло шубҳа йўқ. Чунки бу партиялар ўзларининг золим салтанатлари қулай бошлагани ва имтиёзларидан маҳрум бўлаётганини билишган эди. Бу иш яна ёвузлиги билан машҳур бўлган эронлик араблардан бўлмиш Сулаймоний томонидан яшил чироқ ёқилиши ортидан рўй берди. Сулаймоний ҳозир Бағдоддадир, Эроннинг малай ва ўз халқига қарши ҳукумати ҳам шу андоза асосида иш юритди. Биз айтамизки, улар ушбу аламли қирғинлари туфайли қулаш байроғини кўтардилар, кўчанинг босими ва ҳақиқий талабига таслим бўлдилар. Бу эса, уларнинг ушбу юртга бегона эканликларининг ёрқин далилидир. Шунингдек, бу – улар бутун ер юзи аҳолиси фойдаланаётган нарсадан мана шу юрт аҳолиси минимал даражада бўлса ҳам фойдаланишини кўра олмаётганликларининг ёрқин далилидир.

Сўнгги сўз ўрнида шуни айтамизки, ишдан кетган Абдулмаҳдий ҳукумати оғир ва шармандали аҳволда эди. Ҳатто унинг авратлари очилиб қолди. Чунки Исломий Уммат халқлари бошдан кечираётган нарса сабабли Американинг кофир сиёсатчилари унга таҳдид ва қўрқитиш орқали қарши чиқишди. 16 йил улар учун ёрдамчи ва ҳимоячи бўлиб келган кишилар уларга жазо эълон қилишди. Шунинг учун Уммат «Халқаро ҳамжамият» номли ташкилотга мурожаат қилиши билан кофир душманларнинг ёмонлигидан ҳеч қачон қутулолмайди. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги муборак, содиқ ва ҳақиқий Халифаликни барпо қилиш орқалигина хавфсизликка ва шон-шарафга эришилади. Халифаликки унинг низомини Муҳаммад ﷺ таъсис этган. Халифалик Ислом диёрига ёмонлик билан яқинлашган ҳар қандай тажовузкорга чек қўяди.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تُطِيعُوا الَّذِينَ كَفَرُوا يَرُدُّوكُمْ عَلَى أَعْقَابِكُمْ فَتَنْقَلِبُوا خَاسِرِينَ * بَلِ اللَّهُ مَوْلَاكُمْ وَهُوَ خَيْرُ النَّاصِرِينَ

«Эй мўминлар, агар кофирларга итоат қилсангиз, сизларни ортингизга (куфрга) қайтарадилар. Бас, зиён кўргувчиларга айланиб қоласизлар. Йўқ, (улар сизларнинг дўстингиз эмас, балки) Аллоҳ хожангиздир. Ва У зот энг яхши ёрдамчидир» [Оли Имрон 149-150]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here