بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эй мусулмонлар! Фурот қалқони, Зайтун новдаси ва Тинчлик булоғи амалиётлари режимга қайта жон бағишлаш учун ташланган қадамлардир!
Эрдоган содир этган ва содир этаётган барча қилмишлар Американинг истагини амалга ошириш учундир. Чунки режимга, унинг ортида турган Америкага, шунингдек Шом марказига зулукдек ёпишиб олган илмоний режимни мустаҳкамлаш режасини амалга оширишда Америкага ёрдам бераётган Россия, Эрон ва Туркия каби давлатларга ҳамда бу режада Эрдоган билан тил бириктирган гуруҳларга одамларнинг қарши туриши кучайганидан кейин Америка халқаро, регионал ва маҳаллий кучларнинг жирканч қўллари билан Суриядаги илмоний режимни мустаҳкамлашни истади. Биз 2016 йил 7 декабрда Эрдоган бизни Шом тоғутидан халос этади, дея унинг Фурот қалқони ва Зайтун новдаси амалиётларида қўллаган алдов услубларига алданган кишилар кўзидан пардани олиб ташлайдиган мавзуда нашра чиқарган эдик. Унда қуйидаги сўзлар келган: «… Бундан ташқари, Эрдоганнинг Фурот қалқони амалиётини давом эттириши ва Туркияга содиқ жангчи гуруҳлардан янада кўпроғини Жараблусдан кейин Боб жангига жалб қилишга уриниши Ҳалабдаги ҳақиқий фронтни, яъни, шаҳар қамалини ёришда ҳамда унга ёрдам кўрсатишда унга таяниладиган фронтни заифлаштиришга қаратилган эди…». Шу тарзда Ҳалаб қўлдан кетди!
Аслида, бу жангчи гуруҳлар эс-ҳушларини йиғиб олмоқлари керак эди. Бироқ улар Эрдоганга яна алданиб, Зайтун новдаси амалиётида у билан бирга бўлишди! Ўшанда биз 2018 йил 24 январдаги саволга жавоб нашрамизда «… Шундай қилиб, Эрдоган – режимнинг Ҳалабга киришини осонлаштириш учун Фурот қалқони мавзусини яна такрорламоқда. Шунинг учун у режимнинг Идлибга киришини осонлаштириш учун Зайтун новдаси амалиётини ўйлаб топди», деган эдик. Кейин 2018 йил 29 июлдаги саволга жавоб нашрамизда ҳам бундай деган эдик: «Иккинчи фронт: Бу фронтда Туркия етакчилик қилди. Аввал 2016 йил 24 августда Ҳалаб шимолида Фурот қалқони жангида режимнинг Ҳалаб шаҳрига киришига қулайлик яратиб берган бўлса, кейин жорий йил 20 январда Зайтун новдаси жангида Идлиб шаҳрига киришига ёрдам берди. Яъни ўша гуруҳлар режимга қарши жангларини Туркия буйруғи билан тарк этиб, Даръа ва Ғуснда бир-бирларига қарши жангга киришишди… Оқибатда Ҳалаб билан Идлиб жануби қўлдан бой берилди ёки шунга яқин қолди». Мана, бугун ҳам айни жангчи гуруҳлар Тинчлик булоғи амалиётида учинчи марта алданишяпти! Чунки бу ҳужум Трамп буйруғи ва «яшил чироғи» билан режимга қайта жон бериб, ютуқларини зиёда қиляпти: «Туркиядаги ёзувчи ва сиёсий таҳлилчи Жавод Гўк «Американинг «яшил чироғи»сиз Туркия Фурот шарқида ҳаракат қилиши мумкин эмас», дейди. (Теммуз нет, 2019 йил 6 октябр). Оқ уй бундай баёнот берди: «Туркиянинг Сурия Шимолида ҳарбий амалиёт бошлашга ҳозирланиб туриши манзарасида АҚШ кучлари у ердан чиқиб кетмоқчи. Бу АҚШ президенти Трампнинг турк ҳамкасби Эрдоган билан телефон суҳбати ўтказиши ортидан амалга ошмоқда». (CNN арабий, 2019 йил 7 октябр). Шунингдек, бу Американинг буйруқ ва розилиги асосида амалга оширилди: «Бугун сешанба куни Оқ уй матбуот котиби Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоганнинг 13 ноябрда АҚШга сафар қилиши кутилаётганини маълум қилди». (Машҳад арабий, 2019 йил 8 октябр).
Трампнинг санкциялар қўллаш ҳақидаги баёнот ва таҳдидларига келсак, масалан, «АҚШ президенти Дональд Трамп душанба куни Туркияга санкциялар жорий қилиб, ундан Сурия шимолидаги ҳарбий агрессияни тўхтатишни талаб қилди». (Рейтер, 2019 йил 15 октябр). Бу каби баёнотлар адаштириш ва чалғитишга қаратилган. Акс ҳолда, нега Трамп унга «яшил чироқ» ёқиб бериб, Эрдоган операцияни давом эттиряпти, нега бунинг ортидан Трамп санкциялар билан таҳдид қилиб, операцияни тўхтатишни талаб қиляпти?! Демак, бу – Трамп томонидан Эрдоганга берилган буйруқ охирига етсагина тўхтайди! Санкциялар эса, бу бир спектаклдан бошқа нарса эмас! Шундай қилиб, Эрдоган бу Тинчлик булоғини Американинг буйруғи асосида олиб боряпти ва ўзига рухсат берилган чегарага етгандан кейин уни тўхтатади. Ўзи бирор нарсага эга бўладими ёки йўқми, бунинг аҳамияти йўқ. Муҳими, Америка режасини бажарса бўлгани. Унинг режаси эса, режимни ўзининг назорати остида бўлмаган ҳудудларга халқаро ва регионал доирада эътироф этилган вужуд сифатида киритишдан иборат! Берилаётган баёнотлар буни яққол очиқ-ойдин кўрсатиб турибди: Сешанба куни халқаро коалиция «Сурия шимолидаги Манбиж шаҳридан ўз кучларини олиб чиқиб кетишни таъкидлади. Бу ҳақда коалицияга қарашли «Мустаҳкам қарор» амалиёти матбуот котиби Майлз Б. Каггинс Твиттер сайти орқали маълум қилди». (Арабий 21, 2019 йил 15 октябр).
«Сурия ҳукумати армияси Манбиж ва унинг атрофидаги минтақаларни тўла назорат остига олди», дейилади Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида. (Франс 24, Франс Пресс, 2019 йил 15 октябр). Сурия армиясининг Манбижга киришини Эрдоган салбий эмас, ижобий иш, дея баҳолади! «Шунингдек, Эрдоган Сурия армиясининг Манбижга киришини салбий эмас, ижобий баҳолади». (Арабийя, 2019 йил 16 октябр). АҚШ вице-президенти «яқинда делегацияга етакчи сифатида Туркияга сафар қилажаги, АҚШ президенти туркиялик ҳамкасби Эрдоган билан сўзлашув олиб бориб, ундан Туркиянинг Суриядаги агрессиясига дарҳол барҳам беришини талаб қилгани»ни маълум қилди. (Ғод, 2019 йил 15 октябр). Туркияда чиқадиган «Жумҳурият» газетаси Туркия Мудофаа вазири Акарнинг «Анқара Сурия режими билан алоқа ўрнатиш йўлларини муҳокама қилмоқда», деган баёнотини нашр қилди. (Арабий 21, 2019 йил 15 октябр). Москванинг таъкидлашича «Туркиянинг Сурия шимолида ҳарбий амалиёт бошлаши ортидан Дамашқ билан Анқара ҳукуматлари тўхтовсиз мулоқот олиб бормоқдалар. ((Петра) Аммун ахборот агентлиги, 2019 йил 15 октябр). Шу тарзда Тинчлик булоғи операцияси режимга янги-янги ютуқларни келтириб, вужудини мустаҳкамламоқда, у билан музокара ўтказишга замин яратмоқда. Ушбу машъум ҳужумлар қилинмаганда эди, буларнинг барчаси амалга ошмаган бўлар эди!
Буларнинг барчасидан Сурия аҳли бераётган қурбонликлар, дарё бўлиб оқаётган қонлари, топталаётган номуслари ҳамда малайлар, гумашталар ва қўғирчоқларнинг… жиноятлари кўринмоқда… Бундай аянчли ишлар айни жиноятчилар учун арзимас, эътиборсиз нарсадир. Чунки улар учун Америка ва унинг режалари муҳим! Уларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, нақадар адашишмоқдалар-а! Улар бу нопок қилмишлари ёрдамида Шом аҳлини яна мустамлакачи кофирлар малайи бўлган тоғутлар қўйнига киритиб берамиз, деб ўйлашяпти. Бироқ бу ўй, холос. Аллоҳнинг изни ила, бу ниятлари тескари бўлиб чиқади, ҳеч нарсага эришишолмайди. Гап шундаки, қўзғалган Шом аҳлининг Аллоҳ учун, Аллоҳ учун, деган нидолари ҳақ бўлиб, албатта давом этади… Машаққатлар уларнинг устидан асло ғолиб келолмайди, аксинча, кучларига куч бағишлайди, Аллоҳнинг изни ила, сиротул мустақимда бардавом бўлиб, анави золим итоатгўйлардан ҳаргиз ғафлатда қолмайдилар, таслим бўлаётган қўрқоқлар каби асло ўтириб қолмайдилар. Йўқ, улар ҳақиқий эр кишилари бўлиб, қийинчиликда ҳам, енгилликда ҳам ўзлари билан Аллоҳ борлигини биладилар… Улар тоғутларни ўзгартириб, Аллоҳнинг рошид Халифалик ҳукмини барпо этишдан тўхтамасликлари учун уларга куч бағишловчи энергия бор, у ҳам бўлса, Аллоҳ Субҳанаҳунинг Китоби, Росули ﷺ ва асҳобларининг сийратидир. Дунё тор бўлиб кетгани сари, сийрат уларга ҳар бир торликдан сўнг албатта кенглик бўлишини эслатиб турибди, Америка ва унинг гумашталари ғалаба биз томонда, дейишгани сари, иш улар ўйлагандек осон эмаслигини тушуниб етишяпти, тушуниб етишгани сари ишлари чаппасига кетяпти, тескари-зиддиятли баёнотлар беришяпти! Ким ишлар оқимини тадаббур қилса, бунда ажойиб дарс борлигига гувоҳ бўлади. Масалан, Сурияда халқаро кураш деярли йўқ. Регионал ва маҳаллий кураш ҳам. Чунки ҳамма нарсага Америка ҳукмрон. Бироқ Суриядаги бошқарув шаклини белгилаш ва ўн йилдан бери нуфузини ўрнатиб, кучлари ва малайларини сафарбар қилиш Американинг қўлидан келмади, ҳали ҳам шундай! Мана шуларни фикрлаб кўрган киши шуни англаб етадики, ботил – бир оздан кейин бўлса ҳам – мағлуб бўлмай қолмайди, ҳатто бир сафар тоғутлар ютса-да, кейинги сафарларда албатта мағлубиятга учрашяпти, чунки кунлар одамлар ўртасида айланиб-ўзгариб турибди.
Хулоса қилиб айтганда, Ҳизб ут-Таҳрир сизларга чин дилдан мурожаат қилмоқда. У сизга ёқмаган нарсани ёмон кўрувчи ва сизни хурсанд қиладиган нарсадан хурсанд бўлувчи диллари билан ҳамда сизга тўғри йўлни насиҳат қилиб, унга йўлловчи тиллари билан нидо қилмоқда. Бас, жангчи гуруҳлардаги ва бошқа ерлардаги фарзандларингизни, Эрдоган ва ундан бошқаларга алданиб қолишларига йўл қўйманг. Чунки ҳақ нурлидир ва у ҳар бир кўзи очиқ инсонга яққол кўриниб турибди. Шу боис, тоғут режимларни ўзгартириш учун холис ва ҳалоллик билан қилаётган ҳаракатингизни давом эттиринг, биз Сиз билан, ҳатто сизнинг олдинги сафингиздамиз. Ишонинг, Аллоҳ солиҳ бандаларига бир оз вақтдан кейин бўлса ҳам албатта нусрат беради.
﴿إِنَّا لَنَنْصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الْأَشْهَادُ﴾
«Биз пайғамбарларимизга ва имон келтирган зотларга дунё ҳаётида ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган кунда (қиёматда) ҳам албатта нусрат берурмиз» [Ғофир 51]
Демак, нусрат фақат пайғамбарлар учунгина эмас, балки имон келтирганлар учун ҳамдир. Шунингдек, нусрат фақат охиратдагина эмас, балки шу дунёнинг ўзида ҳамда гувоҳлар ҳозир бўлиб турадиган кундадир.
﴿إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْراً﴾
«Аллоҳ ўз ишига албатта етгувчидир (унинг истагига қарши турувчи кимса йўқ). Аниқки, Аллоҳ ҳар бир нарса учун миқдор-ўлчов қўйиб қўйгандир» [Талоқ 3]
Ҳизб ут-Таҳрир 17 сафар 1441ҳ
16 октябр 2019м