Мазлум Яман ва унинг фарзандлари

850
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мазлум Яман ва унинг фарзандлари

Адан шаҳри гумбурлаган портлаш овозлари ва дарё бўлиб оққан қонлар манзарасида тонг оттирди. Жорий ойнинг бошида тонг пайтида содир бўлган бу портлашлар оқибатида – ўша пайтнинг ўзида – камида элик бир нафар инсон ҳалок бўлди, улар ичида Амирликлар малайи машҳур ҳарбий қўмондон Мунир Ёфеий ҳам бор.

«Скад» ракетаси ёрдамида Бариқа лагерига қилинган ҳужум жавобгарлигини Ҳусийлар ўз зиммасига олишди. Бироқ бу даъволарига қарамай, маҳаллий манбалар ракетанинг Адан шаҳри яқинидан отилганини, Ҳусийлар назоратидаги ҳудудлардан отилмаганини айтишди. Шу билан бир вақтда, эрталаб Адан шаҳридаги одамлар билан гавжум марказда Шайх Усмон полиция идораси олдида бомба жойлаштирилган машина портлади ва буни «Давлат» ташкилоти зиммасига олди.

Кечқурун бутан Адан чор атрофда фарзандлари таналари сочилган бир аҳволда ғам-ғуссага ботди… Бу каби манзара бутун Яман бўйлаб такрорланмоқда, одамлар нима бўлаётганини билмай ҳайратда. Кузатувчиларга нима бўлаётгани маълум бўлса-да, бироқ раҳбарлар одамлардан ҳақиқатни яширяпти, уларни адаштириб, юртларида кечаётган беҳуда уруш ортида кимлар тургани ва кун ора фарзандлари қонига кимлар ташналигидан уларни чалғитишяпти.

Кўплаб бегуноҳ инсонлар ҳаётини маҳв этган бу жиноятдан олдин сиёсий ва ҳарбий хатти-ҳаракатлар эълон қилинганди ва буларни кузатиб бораётган киши учун Адан шаҳридаги портлашлар ортида кимлар турганини билиш қийин эмас. Яъни, бу шаҳар назарий жиҳатдан Абдуроббиҳ Ҳодий ҳукуматига қарашли бўлиб, амалий жиҳатдан эса, манфаатлари бир-бирига қарама-қарши турли кучлар назорат қилади.

Бу хатти-ҳаракатларнинг асосийси, Бирлашган Араб Амирликлари Маъраб вилояти Сирвоҳ шаҳридан ҳамда Ҳадида шаҳрига қўшни Ғарбий Соҳилдан чиқиб кетиши тўғрисидаги эълон бўлди. Амирликлар ўлган Али Абдуллоҳ Солиҳнинг укаси Ториқ Солиҳ қўмондонлиги остидаги Умолиқа, деб аталган бригада кучларини у ерга қолдириш билан кифояланди.

Амирликлар ўз кучларини олиб чиқиб кетиш ҳақидаги эълонни инкор этмаса-да, аммо уни кучларни қайта жойлаштириш, деб атади. Бироқ, кучларни олиб чиқиб кетиш билан қайта жойлаштириш амалда деярли фарқ қилмайди.

Унинг бу эълони, Амирликларга қарши регионал сувда Амирликлар билан Саудияга қарашли нефт танкерларининг портлаши ортидан янгради. Терговдан сўнг Амирликлар портлашлар ортида бир давлат турганини айтди, бироқ унинг номини айтишга журъат қилолмади. Кейин бу портлашлар ортидан Эроннинг Ливандаги ҳизби раҳбари ўз баёнотида Амирликлар шаҳарлари шишадан ясалган, дея очиқ таҳдид қилди. Иккита мужда олган Амирликлар дарҳол Теҳрон билан мулоқот ўтказди. Эронлик бир неча расмийлар Теҳрон ва Абу Даби ўртасида Ямандаги урушдан кучларни илк марта олиб чиқиб кетилишини таъминлаш масаласи муҳокама қилинаётганини айтишди. Эрон Ташқи ишлар вазири икки давлат ўртасидаги воқеаларда бир оз сир мавжудлигини таъкидлади. Сўнг Амирликлар эронлик ҳамкасби билан музокара ўтказиш учун ўзининг Соҳил қўриқчи кучларидан бир ҳарбий делегацияни юборганидан сўнг масала сир бўлмай қолди.

Бундан биз шуни хулоса қиламизки, Амирликларга Эрон томонидан босим қилинган бўлса-да, бироқ Эроннинг ўзи Амирликларни Ямандаги лойиҳасидан воз кечишга мажбурлай олмайди. Балки Эроннинг бу босимлари ортида йирик давлатлардан бири турибди. Бу давлатни кимлигини билишимиз мушкул эмас, чунки Амирликлар танкери портлаши ортиданоқ Трамп «уларни ҳимоя қилишимиз учун бадал тўлашлари шарт», дея изоҳ берди-қўйди. Демак, Амирликларни Ямандан чиқиб кетиши учун унга амалда таҳдид қилган Америкадир. Маълумки, Амирликларнинг ҳаракати жадаллашиб, «фуқароларни мудофаа қилиш» дастаги билан Ҳадида шаҳрига бостириб киришига бир бахя қолган. Ўшанда Америка Амирликларни тўхтатиб қолган пайтда унинг айни таҳдиди янада ойдинлашди!!

Адандаги мазкур портлашлар ҳам шу нуқтаи назардан бўлган. Чунки Америка Амирликларни фақат баъзи ҳудудларидан эмас, балки бутун Ямандан чиқиб кетишини талаб қиляпти. Шунга қарамай, Амирликлар чиқиб кетаётиб, «сара жангчилар ва хавфсизлик камарлари», деган ниқоб остида тўқсон минг қўшинни қолдираётганини айтди. Бироқ энг кўзга кўринган ҳарбийлардан бўлган Мунир Ёфеийнинг ўлими шу қолдирилаётган қўшинга салбий таъсир қилмай қолмайди. Айниқса, Саудия ҳам Аданга кириб, Яман парламенти йиғилишини мудофаа қилиш, деган дастак билан Адандан олдин Золега тўла кириб олганди. Аслида эса, Саудия Амирликларнинг олиб чиқиладиган кучлари ўрнини эгаллаш мақсадида кирмоқда.

Тиш-тирноғигача қуролланган, жумладан, зенит ракеталари билан таъминланган Саудия кучлари мазкур дастак остида Сайъун шаҳрига ҳам кирган. Ўшанда нефт булоқларига яқин бўлган бу шаҳарда парламентнинг биринчи ўтириши ўтказилган эди.

Яманда курашаётган маҳаллий кучлар бир тарафда Абдуроббиҳ Ҳодий ҳукумати кучлари, иккинчи томонда Ҳусийлардан иборат. Улар ортида регионал давлатлар бўлган Саудия билан Амирликлар турибди. Албатта бу икки давлат бир-бири билан бошқа давлатларсиз курашмайди, балки уларнинг бирини Британия, иккинчисини АҚШ курашга тортган. Британия ўзининг эски-янги мустамлакаси Аданни ушлаб турган бўлса, АҚШ уни нуфуз остидаги ерларидан қувиб чиқарди. Икки мустамлакачи давлат яхшиликлар билан ваъда қилинган Яманда нуфуз ва бойлик устида рақобатлашяпти. Афсуски, бу мустамлакачи кофирлар курашида ўзларининг аскарлари эмас, яманлик мусулмонлар қурбон бўлишяпти… Улар Яман фарзандларини қуроллантириб, бир-бирларини ўлдиришга ундашяпти. Шу орқали ўз режаларини амалга оширишяпти. Ана, Адандаги портлашлар бунга яққол далил. Ўзаро қирпичоқ бўлаётганлар ҳам яманликлар, ўлаётганлар ҳам яманликлар! Мустамлакачи кофир давлатлар, уларга ювиндихўр бўлган ҳукмдорлар, ажнабий сақофатдан заҳарланганлар, бу ҳукуматларнинг ташлаб берган ушоқларига учганлар… буларнинг барчаси яманлик мусулмонларни алдашди… Мусулмонлар миллатчилик, тарафкашлик ва мазҳабпарастлик шиорларига алданиб, кофирларнинг нуфуз ўрнатиш ва бойликларга эга чиқиш йўлидаги урушлари оловига ёнилғи бўлишяпти. Мана, Ямандаги нефт, газ ва бошқа бойликлар параходлар, танкерлар орқали денгизу қуруқлик йўллари билан хорижга арзон нархларда тешиб кетиляпти, улардан Ислом Уммати душманлари йирик фойдалар олиб ётишибди. Яман аҳли эса, шу йиллар ичида очлик, қашшоқлик ва урушларда қирилиб боряпти!!

Масала аниқ: Юрт бойликлари ҳар куни ўғирланяпти, яманликларнинг ўзлари уларни юртларидан чиқиш хавфсизлигини таъминлаб беришяпти… Ўзлари эса оддий ҳаётий қулайликлардан ҳам маҳрум хору зор аҳволда яшашмоқда!

Урушларни кети узилмаяпти. Ямандаги урушаётган томонлар бу урушни тўхтатиш қўлларидан келмайди. Улар мисоли қул ва қўғирчоқлардир. Мустамлакачи кофирлар Лондон ва Вашингтондан туриб, одамларни алдаш учун уларни истаганча ҳаракатлантиришяпти.

Эй Яман аҳли, фарзандлари!

Бундай ҳалокатли ботқоқдан қутулиб чиқмоғингизнинг фақат бир йўли бор, у ҳам бўлса, Ислом ва унинг аҳкомларини татбиқ ўрнига қўймоқдир. Бу эса, Ислом давлатисиз амалга ошмайди. Бу давлатни Росулуллоҳ ﷺ Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати, деб атадилар ҳамда бугун унинг замони эканини тавсиф этдилар. Шундай экан, ўзингиздан бир яхшилик кўрсатинг, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини талаб қилинг, орангиздаги нусрат аҳлига босим қилиб, уларни сизлардан ушбу Халифаликни қайта барпо этиш учун фаолият қилаётган холис инсонларга ёрдам беришга унданг. Зеро, ушбу куч-қудрат аҳли ҳукмдорлар, расмийлар ва қўмондонларни қўллашни бас қилсинлар. Ахир, бу раҳбарларнинг ҳаммаси мустамлакачи кофир хўжайинларини рози қилишдан бошқа ташвишни билишмаяптику. Сиз уларни кечаю кундуз ўша хўжайинларига дўстлик изҳор этиб, ўшалардан ечим сўрашаётганини ўзингиз гувоҳ бўляпсиз.

Фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатигина ушбу мустамлакачи кофирлар нуфузини юртларимиздан супуриб ташлайди. Фақат Халифаликкина мусулмонлар қони тўкилишига чек қўйиб, бойликларини ва мол-давлатларини мудофаа қилади, ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ байроғини кофирлар ва уларнинг гумашталари боши узра баланд ҳилпиратади… Бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас.

Роя газетасидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here