بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Яҳудий вужуди Ўлик денгизни қуритиш сиёсатини бошлади
Экспертлар Ўлик денгиз сувининг ер сатҳидан 34 метр пастлаб кетиши оқибатида тарихда кузатилмаган рекорд қайд этилганини ва бу нарса денгизга улкан хавф туғдиришини огоҳлантиришди.
Ўлик денгиз сувининг озайиши яҳудий вужудининг – айниқса, сўнгги ўн йил ичида – қасддан олиб борган сиёсати қурбонидир. Бу ҳақда кўплаб мақолаларда айтилган. Улардан бири Франс 24 мақоласида айтилишича, бу ҳолатда Ўлик денгиз 2050 йилга келиб йўқ бўлиб кетиши мумкин ва унинг пастлашининг асосий сабабларидан бири, асосан Ўлик денгиз томон келиб қуйилувчи Иордан дарёси оқимини, яҳудий вужуди жанубдаги Негев саҳросига буриб юборишганидир. Шунингдек, бунга денгиз томон йўналувчи дарё сувининг 95 %и денгизга келиб қуйилмасидан олдин тугаб-исроф бўлаётгани ва «Исроил»нинг денгиз қирғоқларидан тузва калий қазиб олаётгани сабаб бўлмоқда. Чунки бу моддаларни қазиб олиш амалиёти жуда катта сувни талаб қилади.
Яҳудий вужуди бу сиёсати билан Баҳрайн канали лойиҳасини амалга оширишни олға суряпти. У бу лойиҳага вақт ўтган сари қуриб-йўқ бўлиб кетиш хавфи остида қолган «Ўлик денгизни қутқариш», деган нарсани баҳона қилмоқда. Бу ишни тиқиштиришда унга Иордан режими ёрдам бермоқда. Чунки бу режим яҳудий вужудини Ўлик денгиз билан Иордан дарёсига нисбатан олиб бораётган қилмишларидан кўз юмиб келяпти, бу қилмишларнинг Иордания ва унинг аҳлига қанчалар зарар келтиришига парво ҳам қилмаяпти. Бунинг муқобилида, Иордан режими Баҳрайн канали лойиҳасининг амалга оширилишида яҳудий вужудига ёрдам қўлини чўзмоқда. Бу вужуднинг айни лойиҳаси зоҳирда Ўлик денгизни қутқаришга қаратилган бўлса-да, аслида, бу билан жуда хавфли мақсадларни, ҳам хавфсизлик, ҳам ҳарбий, ҳам иқтисодий, ҳам тижорий ютуқларни кўзламоқда. Масалан, сувдан Шарқдан келадиган ҳар қандай ҳужумдан тўсувчи сув тўсиғи сифатида фойдаланиш билан хавфсизлик ютуқларига, ядро реакторларини совутишда фойдаланиш билан ҳарбий ютуқларга, ирригация ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиш орқали иқтисодий ютуқларга, денгиз транспорти сифатида фойдаланиш билан тижорий ютуқларга эришиши мумкин.
Яҳудий вужудининг Ўлик денгизни қуритиш сиёсати ўзининг нопок режаларини амалга ошириш мақсадида қасддан олиб борилаётган сиёсатдир. Албатта бу сиёсатга қарши туриш лозим. Аммо унга қарши курашиш айни режа доирасида малай режимларга ишониш билан амалга ошмайди. Йўқ, бу режимларнинг ўзи яҳудий вужудини ҳимоя қилиб ётишибди, унинг жиноятларига кўз юмиб, тирик туришига ёрдам беришяпти. Шунинг учун айни сиёсатга қарши курашиш йўли анави малай хоин режимларни ағдариш ва уларнинг харобалари узра адолат ва эзгулик давлатини барпо этишдан иборат. Ушбу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати яҳудий вужуди бузғунчилигига чек қўйиш билан уни йўқ қилади ҳамда Аллоҳнинг башариятга инъом этган бойлик ва ресурсларидан оқилона фойдаланади. Халифалик давлати табиий бойликлардан уларни асраб-авайлаш орқали фойдаланиб, бутун инсониятни исрофгар ва бузғунчи давлатлардан қутқаради.
وَيَسْعَوْنَ فِي الْأَرْضِ فَسَادًا وَاللَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
«Улар (яҳудийлар) ер юзида бузғунчилик қилиб юришади, Аллоҳ эса, бузғунчиларни севмайди» [Моида 64]
Роя газетасининг 2019 йил 21 август чоршанба кунги 248-сонидан