АҚШ-Хитой савдо урушида янги раунд бошланди

701
0
АҚШ-Хитой савдо уруши янги босқичга чиқди

АҚШ-Хитой савдо урушида янги раунд бошланди

 Вашингтон Хитойдан олиб кирилаётган молларга умумий қиймати 300 млрд. долларлик қўшимча 10 фоизлик бож жорий этилишини расман эълон қилди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги 15 август куни ХХР давлат кенгаши қошидаги божхона божлари бўйича қўмита вакилига асосланиб хабар тарқатди.

 ХХР Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Лю Хэ Оқ уй махсус вакили Роберт Лайтхайзер ҳамда АҚШ молия вазири Стивен Минучин билан бетиним ўтказган телефон орқали музокараларга қарамасдан, америкаликлар ўз қарорларини ўзгартиришмади.

 Хабарда айтилишича, энди Хитой қарши жавоб чоралари кўришга мажбур, чунки АҚШнинг хатти-ҳаракатлари Осакада ўтган “Йигирмалик гуруҳи” саммитида икки мамлакат раҳбарлари  Си Цзиньпин ва Дональд Трамп ўртасида тузилган келишувга мутлақо зиддир.

 Изоҳ:

Моддий манфаатдан бошқа ҳеч қандай қийматларни ҳисобга олмайдиган оламий капиталистик бошқарув системасида, ҳар бир давлат фақат ўзининг моддий манфаатини кўзлаб иш олиб боради. Моддий манфаатлар оламий сиёсатдаги куч қувватга боғлиқ эканлиги боис бу давлатлар доимий бир бирларига нисбатан сиёсий ва ҳарбий келишмовчиликлар келтириб чиқаришади. Бир бирларига қарши уруш қилиш, кучлилари заифларини эзиш, уларни сунъий заифлаштириб бориш сиёсатини қўллаш каби жирканч амалиётлар орқали ўз қувват ва таъсир доирасини сақлаб қолишга ҳаракат қилишади.

 Сўнгги йилларда Хитой иқтисоди жуда тез ривожланиб, оламдаги энг йирик иккинчи иқтисодга айланди. Хитой иқтисодини жадал ривожланиши АҚШни хавотирга солиб қўйди ва уни ўзига иқтисодий рақиб қатори кўра бошлади. Шу сабабли ҳам АҚШ 2017-йилдан бошлаб Хитой билан “савдо урушига” киришди ва Хитойнинг юзлаб миллиард долларлик маҳсулотларига бож тўловларини оширди. Ўз навбатида Хитой ҳам АҚШнинг бир қатор маҳсулотларига бож тўловларини ошириб, АҚШга рангли метал етказиб беришни камайтириш билан “таҳдид” қилди…

Бу савдо уруши АҚШ томонидан Хитой иқтисодига зарба берувчи услублардан бир услубдир.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here