Алмазбек Атамбаев қамоққа олинганидан кейинги Қирғизистон сиёсати

974
0

Алмазбек Атамбаев қамоққа олинганидан кейинги Қирғизистон сиёсати

Атамбаев қамоққа олинди. Суд унинг мамлакатдаги мол мулкларини ҳам қамоққа олди. Бунинг билан сиёсий жараён изига тушиб қолмади. Қурсант Асанов уни тириклайин қўлга олгани учун ишдан бўшатилиб, ҳарбий прокуратура унинг устидан жиноий иш қўзғамоқчи. Вазиятдан фойдаланиб, Бабанов Россиядан қайтиб келди. Равшан Жиянбеков ОБСЕ ва яна бошқа нодавлат ғарбпараст кучлар билан сиёсий жараёнларга таъсир кўрсата бошлади…

Сиёсий вазият президент атрофидаги етакчи гуруҳ таъсири остидан чиқиб боряпти. Улар Қирғизистоннинг ички сиёсий вазиятини ўз қолипига келтиришда мутлақ Россияга суяниб олишди. Россия президенти ўзи хоҳлаганида Атамбаевни чақириб олиб, у билан учрашув ўтказди. Энди улар қўйган шартларга кўнмаган Атамбаевни йўқ қилиб, ўрнини Бабанов билан тўлдирмоқчи бўлишяпти. Путин Қирғиз сиёсий доираси ва сиёсатчиларини мутлақ ўз таъсири остида ушлаб туришни хоҳлайди.

  Россия Бабановни Қирғизистонда конструктив мухолифат етакчиси бўлиш учун ёки Жиянбековга ёрдам бериш учун юборди. Ҳар икки ҳолатда ҳам Бабанов россияпараст сиёсий доирани етакчи вакили сифатида намоён бўлмоқчи. Демак Бабанов Россиянинг запасдаги ёки навбатдаги етакчиси десак ҳам бўлаверади.

Халқаро сиёсий кучлар (мустамлакачи давлатлар) собиқ президентларни ўз юртларида тирик ҳолида жиноий жавобгарликка тортилишини хоҳламайди. Чунки собиқ етакчилар халқаро сиёсатнинг оламда олиб бораётган зулм ва кирдикорларини, ифлос сиёсий стротегия ва механизмларини яхши билишади. Мустамлакачилар мустамлака давлат раҳбарларини ўз томонига оғдириб олишмагунча ёки ўзлари уларни тахтга олиб келишмагунча ўша мамлакат манфаатларини қўлга кирита олишмайди.  Бу хоин етакчиларимиз бўлмаганида мустамлакачи кофир устимизда бу қадар зулм қила олмаган, балки умуман бостириб кира олмаган бўлишар эди. Шунинг учун улар ўз кирдикорларини яшириш мақсадида, шерикларини ўз юртларига олиб кетишади ёки ўлдириб юборишади. Бунга аввалги президентларимиз Акаев, Бакиев ва бошқа исломий юрт етакчилари бўлган Милошевич, Саддам Ҳусайн, Каддафий, Каримов… каби хоин етакчилар мисол бўла олади!

Курсан Асанов Атамбаевни тирик қўлга олгани учун жавобгарликка тортиляпти, деган таҳлиллар бор. Россия рухсат бермаса, Сооранбай Жиянбеков Атамбаевни қамашга журъат қила олмас эди. Бу таҳлил тўғри бўлса, демак Россия Атамбаевни жисмонан йўқ қилишни буюрган. Унинг тирик қолиши Россия учун икки томонлама муаммо туғдириши мумкин. Биринчиси Ғарбпараст кучлар бу воқеъликдан унумли фойдаланиб, вазиятни ноқонуний тус олиб бораётганини фош қилиш орқали мазкур жараёндан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб олишади. Иккинчи томони, қонун бўйича узоқ муддатли жазога тортилган Атамбаев кўп ҳақиқатларни очиққа чиқариб юбориши мумкин. Масалан Батукаев ишида Россиянинг иштироки бор экани сингари.

Хулоса шуки:  Қирғизистоннинг ички сиёсати халқаро сиёсат таъсири остида йирик давлатлар ўз манфаати йўлида бир бири билан кураш олиб бораётган сиёсий уруш майдонига айланиб қолди. Ғарбпараст ёки россияпараст кучлар бир бири билан сиёсатчиларимиз, сиёсий партиялар, ҳукумат ва етакчи кучлар воситасида уруш олиб боришяпти! Хитой эса, вазиятдан фойдаланиб юртимизда ўз таъсирини кучайтириб, ҳозирча иқтисодий бостириб кириб келяпти. Демак Қирғизистон халқаро сиёсатда йирик қувватлар ўртасида қолиб, уларнинг ҳар бири ҳар турли йўллар билан сиёсатчиларни, сиёсий гуруҳ ва партияларни ўз томонларига оғдириб, сотиб олишга қаттиқ киришишди. Бу эса, яқин келажакда сиёсий кескинликлар янада авж олишидан дарак беради.

Абдураззоқ Мўъмин

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here