Тожикистонда миллий маданиятга ёт кийим-кечак сотиш таъқиқланди
“Ахбор” интернет-нашри ихтиёрига Тожикистонда “миллий маданиятга ёт” кийим-кечакни сотишни тақиқловчи ҳужжат келиб тушди. Ҳужжат “махфий” муҳрга эга бўлиб, Тожикистон президенти аппарати раҳбари, президентнинг катта қизи Озода Раҳмон томонидан имзоланган.
Ҳужжатда миллий маданиятга ёт кийим деганда айнан нима кўзда тутилиши кўрсатилмаган.
Бу ҳужжатнинг ижроси ички ишлар вазирлиги, миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, дин, урф-одат ва анъаналарни тартибга солиш давлат қўмитаси, аёллар ва оила масалалари бўйича давлат қўмитаси, божхона хизмати, Исломшунослик маркази, Ислом маркази уламолари кенгаши ва бошқа марказий ва маҳаллий ҳокимият идораларига юкланган.
Таъкидланишича, Тожикистон ҳукуматида ушбу ҳужжатга ҳозирча расман изоҳ берилмаган.
Изоҳ: Имомали Раҳмон бошчилигидаги тожик режими узоқ йиллардан буён Ислом ва мусулмонларга, исломий кўриниш ва қадриятларга қарши ўз имкониятидаги барча услуб ва воситаларни ишга солган ҳолда курашиб келяпти.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 2010 йили Тожик миллий универститети талабалари билан бўлган учрашувида пойтахт кўчаларида ҳижоб кийган аёллар билан қизларни кўп кўра бошлаганини айтиб, бунга йўл қўйиб бўлмаслигини айтган бўлса, 2015 йилнинг кузида мамлакатнинг унчалик катта бўлмаган Кўлоб шаҳрининг қизларини ҳижоб кийганлиги учун танқид қилган эди. Унинг бу танқиди ортидан мамлакатда ҳижобланган ва рўмол ўрган аёлларнинг махсус рўйхатга олиши ишлари бошланиб кетган ва биргина Сўғд вилояти Хўжанд шаҳрида рўмол ўраган 643 нафар аёл ва қизлар рўйхатга олинди ва жамоатчилик жойларда муслима аёлларнинг ҳижоб билан юриши, эркакларнинг соқол қўйиши тақиқланди ҳамда ёш болаларга исломий исм қўйиш ман қилинди.
Тожикистон президент Имомали Раҳмон 2017-йил 11-июл куни телеведения орқали қилган чиқишида ҳижоб ва аëллар киядиган қора либосларнинг тожик миллий анъаналарига мос келмаслигини яна бир айтиб¸ узун соқолларни диндорлик билан кўп ҳам алоқаси йўқлигини таъкидлади. Тожикистонликларни “Аллоҳни қалб билан севиш”га чақирган Раҳмон¸ мусулмонларга тақводорликни ташқи унсурлар билан намойиш қилишни тўхтатишни тавсия қилди.
Шу йилнинг ўзида Тожикистоннинг Ҳужанд шаҳрида ҳижобга қарши махсус гуруҳ ташкил қилинди. Оила ва хотин-қизлар қумитаси қошида ташкил қилинган мазкур гуруҳнинг вазифаси хотин-қизларнинг “бегона сақофат”га мойиллигини олдини олишдан иборатлиги белгилаб берилди.
2018-йили Тожикистон куч органлари ташаббуси билан ҳижобли аёлларинг вазирликлар ва махсус идора-корхоналарга киритилиш қонун ман этилди ва шу йилнинг ўзида тожик ҳукумати аёлларнинг қандай кийиниши ҳақида “Тавсиялар” номли китоб нашр қилди. Тожикистон маданият вазирлиги томонидан нашр қилинган китобда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган тожик аёлларига мос либослар тақдим этилди. Китобда “тожик аёллари нимани киймаслиги лозим” номли боб учун ҳам кенг ўрин ажратилган бўлиб, исломий кийимлар, қора либослар, муслималарнинг ҳижоблари ва рўмоллари тавсия этилмайдиган кийимлар орасида кўрсатиб ўтилган.
Президентнинг қизи томонидан сотилиши тақиқланган либослар бўйича расман изоҳ берилмаган бўлсада, аммо бу тақиқлар асосан исломий либос ва ҳижобларни ўз ичига олишини таҳмин қилиш мумкин. Чунки, ўтган йиллар мобайнида на президент ва на унинг атрофидаги амалдорлар томонидан исломий кўриниш ва либосларга нисбатан бирор марта ижобий фикр билдирилмади. Аксинча, бу нарсалар кескин танқид қилиб келинди. Қолаверса Аллоҳ таоло Ўз китобида Ҳақни билгандан сўнг ботил йўлни тутган кимсаларни залолатларида давом этишларига қўйиб беришини айтган:
وَمَنْ يُشَاقِقْ الرَّسُولَ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُ الْهُدَى وَيَتَّبِعْ غَيْرَ سَبِيلِ الْمُؤْمِنِينَ نُوَلِّهِ مَا تَوَلَّى وَنُصْلِهِ جَهَنَّمَ وَسَاءَتْ مَصِيرًا
“Ким ҳақ йўлни аниқ билганидан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга доҳил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!”. (Нисо: 115).
Абдураҳмон Одилов