Эй Бангладешдаги холис зобитлар! Ҳасинанинг сиз ва аҳлингизга қарши қилаётган хиёнатларига чек қўймоқ вақти ҳануз келмадими?!

634
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Бангладешдаги холис зобитлар! Ҳасинанинг сиз ва аҳлингизга қарши қилаётган хиёнатларига чек қўймоқ вақти ҳануз келмадими?!

Пайшанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти матбуот бўлими томонидан чиқарилган баёнотда бундай дейилади:

Биз Бангладеш Чегара қўшинлари қўмондонининг Ҳиндистондаги ҳамкасбига жавобан қилган баёнотига кескин қаршимиз. Ҳиндистон Чегара кучлари қўмондони ўз баёнотида Бангладешдаги ўлдирилган оддий қуролсиз инсонларни «улар жиноятчи», «хоинлар», деди. Бангладешлик қўмондон эса, чегарадаги бу қотиллик амалиётига нисбатан «қаттиқ ташвишда» эканини билдирди!

Мудом хоин Ҳасина бор экан, бундай амалиётлар давом этаверади, чунки у қуролли кучларимизни масхарабозлар каби ҳаракат қилишга мажбурлаяпти, ўз тахтини сақлаб қолиш мақсадида ўзининг нопок қўллари билан Бангладеш чегара қўшинларини Ҳиндистон кучларига ҳамкор қилиб беряпти. Ҳиндистонлик қўмондон Бангладеш кучларининг унинг тили билан айтилаётган ҳинд сепаратист жамоаларига қарши ҳамкорлик қилаётганини юксак баҳолаяпти. Бунинг сабаби Бангладеш билан Ҳиндистон ҳозирда икки давлат ўртасидаги раҳбарлар даражасида «олтин муносабатлар даври»ни яшамоқда, Ҳасина мусулмонларни қирғин қилган қонхўр Модини дўст тутган. Аллоҳ Таоло бундай демоқда:

لاَ تَجِدُ قَوْماً يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ يُوَادُّونَ مَنْ حَادَّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ

«Аллоҳга ва охират кунига имон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Росули чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан дўстлашаётганларини топмассиз» [Мужодала 22]

Баёнот Бангладешдаги мусулмонларга мурожаат қилиб, уларни ҳинд кофирларни дўст тутган хоин Ҳасинага қарши туришга чақирди. Бугунги кунда мустамлакачи Америка регионал гуруҳ тузиб, Ҳиндистонни унга етакчи қилишни режалаштиряпти, шу орқали Хитой нуфузини пасайтирмоқчи ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликнинг барпо бўлишини олдини олмоқчи.

Баёнот сўнггида Бангладеш армияси сафидаги холис зобитларга мурожаат қилинди:

Аллоҳдан қўрқинглар ва Ҳасинанинг хоинлигига ва юртдаги мусулмонларга тўхтовсиз зарар етказишига чек қўйинглар. Ахир, қачонгача Ҳасинанинг қуролли кучларингизни қирғин қилишига, душман Ҳиндистон талабларига сизни итоат қилдиришига қўйиб берасиз?! Бу тоғут режимни ағдаринг ва ҳокимиятни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиши учун Ҳизб ут-Таҳрирга топширинг. Ана шунда Росулуллоҳ ﷺнинг ушбу башоратлари рўёбга чиқади:

«عِصَابَتَانِ مِنْ أُمَّتِي أَحْرَزَهُمَا اللَّهُ مِنْ النَّارِ: عِصَابَةٌ تَغْزُو الْهِنْدَ وَعِصَابَةٌ تَكُونُ مَعَ عِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ عَلَيْهِمَا السَّلَام»

«Аллоҳ Умматимдан икки тоифасини дўзах оловидан сақлади: бири Ҳиндга ғазот қиладиган тоифа, иккинчиси Исо ибн Марям билан бирга бўладиган тоифа».

Роя газетасининг 2019 йил 10 июл чоршанба кунги 242-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here