Ўзбекистон разведкаси: ИШИД сафида жанг қилган 4 нафар ўзбек қўлга олинди

615
0

Ўзбекистон разведкаси: ИШИД сафида жанг қилган 4 нафар ўзбек қўлга олинди

Ўзбекистон разведкасига оид манба “террорчи” гуруҳларга, хусусан Суриядаги ИШИД ташкилотига алоқадорликда айблаган 4 нафар ўзбек қўлга олинганлиги ҳақида хабар тарқатди. Хабарга кўра, Ўзбекистон давлат хавфсизлик агентлиги бу амалиётни хорижий хавфсизлик идоралари билан биргаликда амалга оширган.

“Ўзбекистонга қайтарилган маҳбуслар Сурияда фаолият юритувчи халқаро террористик ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул ходимлари бўлган”, – дейилади хабарда.

Манба “террор”да айбланган шахсларни ҳибсга олиш қаерда ва қайси давлатнинг хавфсизлик хизматларининг ёрдами билан амалга оширилганини ошкор қилмади. Унга кўра, мазкур давлат билан ишлашни давом эттириш учун шундай қилиш лозим.

Манбанинг даъво қилишича, маҳбуслардан икки нафари “террористик” фаолиятлар бўйича машқдан ўтган. Улардан бири Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти ҳудудидаги яширин ҳужранинг аъзоси бўлган. Учунчиси эса, 2015 йилда “террористлар” гуруҳига қўшилган ва Сурияда жиҳод қилиш учун йўлга чиққан кишиларни Туркияда кутиб олиб, Сурияга ўтказиб юбориш учун масъул бўлган.

Шунингдек манба буларнинг тўртталаси ҳам чет элда бўлган вақтларида сохта ҳужжатлардан фойдаланганлигини ҳамда Россия, Туркия, Афғонистон ва Покистон каналлари орқали Сурияга етиб олганлигини қўшимча қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here