Матбуот баёноти
2003 йил Жинояткор Раҳмонов суди 1968 йил Ўзбекистонда туғилган Мангалиев Аҳмадуллоҳ Ниёзовични тўққиз йилга озодликдан маҳрум қилган бўлиб, унинг «айби» Ҳизбут Таҳрир билан бирга ростгўйлик ва холислик билан даъватни етказгани, бўлган эди. Тергов пайтида унга етказилган қаттиқ калтаклашлар ва ваҳшиёна қийноқлар танасининг шол бўлишига олиб келганди, ўшандан буён у касалхонада ҳибс қилиниб келарди. Аҳмадуллоҳнинг махсус ва интенсив равишда даволанишга жуда муҳтожлигига қарамай, у умумий колонияга кўчирилиб, у ерда қаттиқ қийинчиликларни бошдан кечирди. Саломатлиги бутунлай вайрон бўлиб, ўлим ёқасига келиб қолгандагина уни махсус касалхонага олиб келинди ва ўша ерда 2013 йил 8 сентябр куни ҳаётдан кўз юмди. Эртасига унинг покиза тани тупроққа қўйилди.
Биз Аллоҳ Таолодан бу биродаримизга қилган сабри ва ҳақ сўзни етказишда собит тургани учун ажри азим бериб, шаҳидлар мартабасига етказишини сўраймиз. Аёли, болалари, барча оила аъзолари ва дўстларига илиқ таъзиямизни изҳор этиб, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан уларга сабри жамил, сабот ва матонат ато этишини сўраб қоламиз. Аллоҳ Таоло айтади:
«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган аҳду паймонларига содиқ турган кишилар бор, улардан айримлари ўз аҳдига вафо қилди (яъни шаҳид бўлди), айримлари эса (шаҳид бўлишга) интизордир, улар (аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ» [Аҳзоб 23]
Ҳизбут Таҳрир 14 зул-қаъда 1434ҳ
Тожикистон