Тожикистон мухолафат гуруҳи раҳбари Туркиядан экстрадиция қилинмоқда
Бир неча йилдан буён Тожикистонда фаолияти ман қилинган Ҳизби Наҳзати Исломийя, “24 мухолифат гуруҳи” ва Ҳизб-ут-Таҳрир жамоалари террористик ташкилотлар рўйхатига киритилган.
Булар орасида “24 мухолафат гуруҳи” ҳукуматга қарши, хоссатан Тожикистон президенти Эмомалий Раҳмон режимига мухолиф равишда иш юритади. Улар асосан Европада ва Россияни катта шаҳарларида ҳар замонда норозилик акцияси уюштириб, халқни сиёсий курашга даъват этиб келади. Гуруҳ раҳбарлари асосан Туркия давлатидан бошпаша топишган. Бундан 3 йил муқаддам “23 гуруҳ” етакчиси Умаралий Қувватов Истанбул кўчаларининг бирида аҳли оиласининг кўз ўнгида отиб ўлдирилган эди. Кейинчалик унинг аёли ва 6 нафар фарзандига Американинг Канада штатидан бошпана берилди… .
Шу кунларда инсон ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва “24 гуруҳ” аъзолари, гуруҳ раҳбари Сўҳроб Зафарнинг Туркиядан Тожикистонга эктрадиция қилиниши хақидаги хабарни эшитиб, бу ҳақида ўз ташвишларини билдиришмоқда. Сўҳроб Зафар бундан 4 ой илгари Тожикистон куч тизими талабига биноан, ҳибсга олинган эди, эндиликда Туркия Ички ишлари бошқармаси уни ва у билан бир қаторга яна 10 киши, жами 11 нафар тожик фуқаросини ўз юртига экстрадиция қилиш пайида бўлмоқда.
Марказий Осиё масаласи бўйича Human Rights Watch ташкилоти вакили, инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Стив Свердлов жорий йилнинг 17 июлида ўз Твиттер саҳифаси орқали қуйидаги изоҳларни қолдирган: “We have received worrying reports that #Turkey may be preparing to extradite activist #SuhrobZafar-detained in Istanbul Mar. 2018-to #Tajikistan. If extradited, Zafar very likely to be #tortured & imprisoned for many years.” Яъни “Эҳтимолга кўра, яқин кунларда Туркия ҳукумати Сўҳроб Зафарни Тожикистонга эктрадиция қилади. Сўҳроб Зафар шу йилнинг март ойида Истанбулда ҳибсга олинган эди. Агар Зафарни Тожикистонга экстрадиция қилинса, у ерда қаттиқ зулмга ва турли қийноқларга дучор бўлиши муқаррардир”.
Диққатга сазовор жиҳат шуки, ўтган ҳафта Туркиянинг Тожикистондаги элчиси Алий Рафъат Кўксол Душанбеда матбуот анжумани ташкил қилиб, Тожикистон ва Туркия ўртасидаги алоқаларни энг самарали дея баҳолаган эди. Элчи ўз сўзи давомида айниқса хафсизлик соҳасидаги ҳамжиҳатликни “олийжаноб” деб тавсифлади.
Туркистон:
Куни кеча уйғур биродарларимиз хитойликлар ихтиёрига топширилган эди, ундан сўнг ўзбекларни ўз юртига эстрадиция қилиш амалиёти жорий қилинди, энди навбат тожикларга етиб келди.
Президент Эрдуғон авваллари бир парламентлик бошқаруви остидаги давлатда юқори лавозимли шахс сифатида фаолият юритган бўлса, яқин ўтмишда бутун салтанат унинг ихтиёрига ўтиб, катта давлат раҳбарига айланди.
Унинг Қуръони Каримни тиловат қилганига, ундан оятларни иқтибос келтирганига бир неча маротаба гувоҳ бўлганмиз. Бир чиқишида қўлига Қуръон тутиб, “Биз барча ҳукмларни ману шу муқаддас Китобдан оламиз” дея кўзлари ёшланган эди.
Қизиқ, бугунги ҳолатини қандай баҳолаш мумкин? Эрдуғон ўзининг икки юзламачи сиёсати билан қандай режаларни тузмоқда экан? Эрдуғон Мусулмон биродарларимизни золим режим ихтиёрига, фосиқлар, бутпарастлар чангалига топшираётиб, қайси қоидага амал қилаётган экан? Мусулмоннинг қони, моли, дахлсизлиги афзал бўлиб турган бир вақтда, уни душманлиги яққол кўриниб турган золим қўлига топширишни Эрдуғон қайси муқаддас китобдан олдийкин? “Адолат ва тараққиёт” партиясининг адолати шуми? Бошқа мусулмон ўлкалари раҳбари билан зулмда шерик бўлиб, ҳамкорлик қилса , шуми тараққиёт?
Саволлар кўп, жавобга ҳам ҳожат йук! Аммо биз яна бир маротаба Эрдуғон ва унинг режими тарафдорларига мурожаат қилмоқчимиз.
Эй Эрдуғонпарастлар! Бир Мусулмоннинг дахлсизлиги Каъбадан ҳам азиз туради. Нега ҳали ҳанузгача бу демократия низомига Исломнинг баъзи ҳукмлари билан ямоқ солган, Туркия режимини қўллаб келмоқдасиз?! Хеч бир қавм, хеч қайси дин хиёнатни кечирмайди, биз ҳам Туркия ҳукумати, раҳбарлари, элчилари қилган хиёнатларни унутмаймиз.
Биз Ҳизб-ут-Таҳрир уюшмаси, модомики Тариқатга мос келмас экан, хеч қандай мухолафат гуруҳлар ҳаракатларини, шу жумладан “24-гуруҳи” ҳаракатларини ҳам қўллаб қувватламаймиз. Аммо мусулмон сифатида, ернинг қай бурчагида бўлмасин, бошқа бир мусулмонни обрўси топталса, унга қарши адолатсизлик қилинса, бунга сукут сақлаб туролмаймиз. Биз мусулмон биродарларимизга нисбатан қўлланаётган адолатсизлик, ваҳшийлик, зулмларга қаршимиз.
Расулаллоҳ (с.а.в.) шундай марҳамат қилдилар: – “Мўъмин мўъминнинг биродаридир”.
Мунаввара.