Жанторо Сатибалдиев ҳам ҳибсга олинди

613
0

Жанторо Сатибалдиев ҳам ҳибсга олинди

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар қилишича, 18 июнда Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Жанторо Сатибалдиев Бишкек иссиқлик энергия марказини (ИЭМ) модернизация қилишда йўл қўйилган коррупцияга алоқадорлик гумони билан ҳибсга олинди.

 Маълумки, январ ойида ИЭМда юз берган авариядан кейин Қирғизистонда ушбу стратегик объектнинг модернизация қилиниши бўйича йирик можаро авж олган. ИЭМ Хитой маблағлари ҳисобига модернизация қилинган ва бунга 386 млн доллар сарфланган. Шунингдек, ушбу иш бўйича аввалроқ Қирғизистоннинг яна бир собиқ бош вазири Сапар Исаков, Бишкекнинг собиқ мэри Кубаничбек Кулматов, собиқ энергетика вазири Осмонбек Артикбаев ҳибсга олинганди.

 Сатибалдиев жиноят кодексининг “Жиноятда иштирок этиш” ва “Коррупция” моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этиш гумони билан ушланган. Сатибалдиев ИЭМнинг модернизацияси бўйича ҳужжатлар имзоланган вақтда мамлакат  бош вазири лавозимини эгаллаган. У айни вақтда вақтинчалик изоляторга жўнатилган. Суд яқин орада унга нисбатан эҳтиёт чорасини белгилайди.

Туркистон:

Бир неча йилдан кейин Қирғизистон Хитойдан олган қарзларини тўлай бошлайди. Хитой ва шунга ўхшаш бой ва йирик давлатлар Қирғизистонга қарз бераётганда, давлат раҳбаридан тортиб, бутун етакчи гуруҳ вакиллари бу маблағларни талон тарож қилиб юборишларини жуда яхши билишар эди. Улар ҳатто шу вазиятдан манфаатдор ҳамки, балки ундай бўлмаса қарз беришмаган бўлишар эди!

Оламий донор давлатлар ва ташкилотлар заиф ва муҳтож мамлакатларга қарз беришар экан, бу мамлакатларнинг муҳтожликларини бартараф қилишни қасд қилишмайди. Балки, ўша муҳтожликлардан фойдаланиб, уларнинг бўйнига тўлай олмайдиган қарзларни илиб қўйишни мақсад қилишади! Кейин берган қазларидан бир неча ўн баробар ортиқ бирор манфаатини рўёбга чиқариб олишади. Хитой Тожикистоннинг юз минглаган гектар ерларини тортиб олгани сингари!

Бунинг учун, қарз олаётган мамлакатлар бу маблағларни манфаатли ўринларга сарфламаслиги керак. Шунинг учун халқаро сиёсий таъсир қувватига эга бўлган йирик давлатлар ўзлари бераётган қарзларини тасарруфоти билан қизиқишмайди, уни назорат ҳам қилишмайди. Негаки улар бу маблағларини қайтариб ола олмай қолишдан хавотирланишмайди. Халқаро қонун ва қоидалар, халқаро суд, барчаси уларнинг манфаати учун хизмат қилади. Бундан ташқари улар, керак бўлганда ҳарбий босим билан бўлса ҳам қарзларини ундира олишлари учун бу заиф мамлакатларни халқаро қонунлар воситасида ҳарбий жиҳатдан ўта заиф ҳолатда ушлаб туришади.

Қирғизистонга эътибор беринг, бир бирларини қамаб тугата олишармикин! Янгилари салтанатга келиб, улар ҳам яна ўғриликни давом эттиришади. Кейингилари келганида, яна аввалгиларини таъқиб қила бошлайди. Ташқи мамлакатлардан қарз олиш эса давом этаверади! Шундай экан, халқаро глобал сиёсий ва иқтисодий система ичида Қирғизистон сингари давлатлар учун белгилаб берилган корридор билан борар эканмиз, ҳеч қачон сиёсий ва иқтисодий фаровонликка эриша олмаймиз. Чунки йирик давлатлар бизга қарз бериш орқали бизни мустамлака қилиб туришлари учун, ривожланиб кетишимизни олдини олишади. Чунки улар бундан зиён кўриб қолишади. Қирғизистон эса, ҳатто иқтисодий ривожланиш программаларини ҳам халқаро кучлар маслаҳатига мувофиқ ишлаб чиқади. Бу эса, худди қўйни бўрига амонат қолдиргандек ҳаракат олиб бориш ҳисобланади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here