Трамп Россияни “Катта еттилик”ка қайтариш тарафдори
АҚШ президенти Дональд Трамп Россияни яна «Катта саккизлик» таркибига қайтаришга чақирди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.
“Сизга ёқадими ёки йўқ бу – сиёсий жиҳатдан ҳам беадаблик ҳисобланиши мумкин. Аммо биз дунёни бошқаришмиз керак. Ҳозир G7 бор, аввал G8 эди, Россия ҳайдалганди, аммо Россия қайтарилиши керак, бизга бу давлат музокаралар столида бўлгани яхши”,- деган АҚШ президенти журналистларга.
Айни вақтда “Катта еттилик” Германия, АҚШ, Канада, Япония, Франция, Буюк Британия ва Италия давлатларидан иборат.
Россия ушбу ташкилотга 2002 йилдан 2014 йилгача аъзо бўлган, 2014 йили Қримни ўз таркибига қўшиб олганидан кейин ташкилотдан чиқариб юборилганди.