АҚШ Россияга қарши янги сакциялар бўйича қонун тайёрлади

861
0

АҚШ Россияга қарши янги сакциялар бўйича қонун тайёрлади

АҚШ Конгрессига Россияга қарши санкциялар қонун лойиҳаси киритилди.

Қонун лойиҳаси икки ёки ундан ортиқ Россиянинг йирик банклари активларини музлатишни кўзда тутади. Чекловларга Сбербанк, ВТБ, ВЭБ, Россельхозбанк ва Газпромбанк кириши мумкин.

Лойиҳада нисбатан енгил чоралар ҳам кўзда тутилган – шу банкларда ҳисоб очишга тақиқ қўйиш ёки қийинлаштириш.

Ҳужжат энергетика секторига инвестия киритиш бўйича шартномаларни тузишга чекловларни инобатга олади.

Бундан ташқари, ижро ҳукумати фикрига кўра, АҚШ сайловларига аралашган “исталган юқори мартабали хорижий сиёсий шахслар ёки олигархлар”га АҚШга киришни ман этишни назарда тутади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here