Путин Япония бош вазирини рубл билан муомала қилишга чақирди

639
0

Путин Япония бош вазирини рубл билан муомала қилишга чақирди

Россия президенти Владимир Путин Япония Бош вазирини икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларида рус рубли билан муомала юритишга чақирди. Хабарда айтилишича, Путининг бу режаси АҚШ валютасининг глобал ҳукмронлигини чеклашга қаратилган.

Путиннинг бу таклифи Петербургдаги иқтисодий форум доирасида “Россия-Япония” сарлавҳаси остида бўлиб ўтган ва икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва тижорий алоқалар кўриб чиқилган мунозарали мажлисда ўртага ташланди. Мажлисда Россия президенти билан бирга Япония бош вазири Синдзо Абэ ҳам иштирок этди.

Рублнинг иена (Япония пул бирлиги) ва евро каби бошқа валюталарга айлантириш учун механизм яратиш имкониятини назарда тутган Путин “Рубл валюта конвертатсияни қабул қиладиган валютадир. Шунинг учун рубл билан муомала қилишни таклиф қилдик”, дея қайд этди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йили Россия ва Япония ўртасидаги савдо ҳажми 18,2 миллиард долларни ташкил этган эди. Унинг 10,5 миллиард доллари Россиянинг Японияга қилган экспорт қийматини ташкил қилса, қолган 7,7 миллиард доллари эса Япониядан олиб кирилган импорт қийматини ташкил қилади.

Петербургдаги иқтисодий форумнинг бу йилги 22 нашри “Ишонч иқтисодиёти” мавзусида 24-26 май кунлари бўлиб ўтди. “arabic.rt.com” сайтининг хабарига кўра, бу форум Россия иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун платформа ҳисобланади.

Туркистон:

Россиянинг “захира жамғарма фонди” деярли тугади. Бундан ташқари Ғарб давлатлари, оламий системанинг халқаро сиёсат қувватидан фойдаланиб сиёсий ва иқтисодий санкциялар қўйиш орқали уни ҳолдан тойдириб боряпти. Путин, шу форумнинг ўзида, “Ғарб олами қизил чизиқни босиб ўтиши мумкин эмас” деди. Бу қандай чизиқ чизиқ бўлди?

Россия нима бўлганида ҳам, ҳозирча расман халқаро вето ҳуқуқига эга етакчи давлатлар сафида турибди. Путин, Ғарб қизил чизиқни босиб ўтиши билан, халқаро ҳуқуқ номаларини ёки қонунларини бузиб юборишини назарда тутдими! Негаки уни Японияга қилган таклифи, оламий глобал молиявий система принципларига тескари юриш бўлди. Аммо фақат сиёсий баёнот бўлди холос. Чунки Россия ҳозирги оламий молиявий системани рублга ўзгартира олмайди. Буни ҳатто ЕИ евро валютаси билан ҳам амалга ошира олгани йўқ. Петербургдаги форум Россия иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун платформа эмиш! Бу тафаккур, мустамлака мамлакатнинг сиёсий доираси эмасми?!

Демак Россия иқтисодий кризисдан чиқиш учун, мамлакатни чет эл оламий инвесторларига очиб бермоқчи. Бу сиёсий жуда катта хато ҳисобланса ҳам, Путиннинг бундан ўзга чораси йўқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here