Путин “Россия иши” бўйича АҚШдан расмий ҳужат талаб қилди

773
0
June 5, 2017 - St Petersburg, Russia - Russian President Vladimir Putin during an interview with television host Megyn Kelly broadcast on NBC's Sunday Night with Megyn Kelly June 3, 2017 in St Petersburg, Russia. Putin denied any involvement with the U.S. elections during the interview. (Credit Image: © Alexei Druzhinin/Planet Pix via ZUMA Wire)

Путин “Россия иши” бўйича АҚШдан расмий ҳужат талаб қилди

 “Sputnik” нашрининг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин АҚШ ҳукумати 2016 йилги сайловларга “Россия аралашуви” иши юзасидан расмий ҳужжат тақдим этиши лозим, дея таъкидлади. Бу ҳақда у NBC телеканали бошловчиси Меган Келли билан суҳбатда айтган.

 “Мен биринчи галда улар нима қилишганини кўришим керак. Бизга материалларни беринг. Маълумот беринг бизга”,- деган Путин.

У шунингдек, яхши олий таълим олган одамлар Россияда мамлакат қонунчилигини бузмаган шахслар таъқиб остига олинмаслигини тушунишлари кераклигини таъкидлаб ўтган.

“Россия Федерацияси Бош прокуратурасига расмий мурожаат талаб этилади”,- деган Путин.

 “Бу расмий каналлар бўйича ўтиши керак, матбуот орқали ёки АҚШ конгрессидаги бақир-чақирлар орқали ҳам эмас”,- дея алоҳида қайд этган россиялик етакчи.

 Илгарироқ АҚШ 13 нафар россиялик ва уч юридик шахсни мамлакатда 2016 йилда бўлиб ўтган президент сайловлари натижаларига таъсир кўрсатишга уринишда айблаган эди. Аммо бу шахсларнинг айбини исботловчи қандайдир далиллар тақдим этилмаган. Москва ўзига АҚШдаги сайловларга аралашиш юзасидан қўйилаётган айбловларни бунгача ҳам кўплаб маротаба инкор қилиб, уларни мутлақо асоссиз дея атаб келган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here