Шарқий Ғута болалари қирғин қилинмоқда! Уларнинг ҳаётини ким ҳимоя қилади?
Британиядаги инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия обсерваторияси 22 феврал куни Шарқий Ғутада сўнгги беш кун ичида 400 киши ўлдирилганини ва ўлдирилганлар орасида 150 нафар ёш бола борлигини айтиб чиқди. Дарҳақиқат, Шарқий Ғута Сурия ва Россиянинг ёвуз кучлари томонидан шафқатсизларча бомбаланди. Бу ёвуз кучлар тинч фуқаролар, уй-жойлар, савдо дўконлари, мактаблар, шифохона ва бозорлар устидан кутилмаганда бомба ёғдиришган. Бунинг оқибатида ёш болалар вайроналар остида қолиб кетган. Ўлим навбати келишини кутган ёш болалар чуқурликларга, пана жойларга ва уйлар ертўлаларига қочишга мажбур бўлишган. Шифокорлар муддатидан олдин туғилган чақалоқларни ва туғруқхонада янги туғилган чақалоқларни ертўлаларда парвариш қилишга мажбур бўлишмоқда. Улар қақшатқич совуқда ўлимга юзма-юз келишмоқда. БМТ бош котиби бу вазиятни «ердаги жаҳаннам» деб атади. Қарийб беш йилдан бери Сурия режими томонидан шафқатсизларча қамал қилиниши сабабли Шарқий Ғута озиқ-овқат, ёқилғи ва дори-дармон етишмаслигидан қаттиқ қийналмоқда. Бу ҳолат оммавий очарчиликка олиб келди ва бу очарчилик бошқалардан кўра кўпроқ ёш болаларга таъсир қилди. БМТга кўра, беш ёшга тўлмаган болаларнинг тахминан 12 % тўйиб овқат емасликдан азият чекади. Ҳолат шу даражада фожиалики, ўлимга дучор бўлаётган оналар болаларининг азияти барҳам топиши учун Аллоҳ уларнинг жонини олишини ёки уларга ўлим етиб келишидан олдин қорни овқатга тўйиб роҳатланишини умид қилишмоқда. Улар бомбаланиш оқибатида ўлимдан қутулиб бўлмайди, деб билишмоқда.
Биз шарқий Ғутада оч қолган ёш болалар боши узра бомбалар ёғилаётганини ва улар қирғин қилинаётганини кўрмоқдамиз. Биз қонга беланган кафанга ўралган, қатор-қатор тизилган жонсиз болаларга… овқат учун, очликдан ўлаётган ёш гўдакларини таомлантириш учун йиғлаётган Ғутадаги оналар кўз ёшига… ушбу муборак заминнинг тўлиқ яксон қилинаётганига… ака-укаларимиз, опа-сингилларимиз қирғин қилинаётганига… қонхўр Башар томонидан қуруқлик ҳужумига ва навбатдаги қирғинларга тайёргарлик кетаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу қирғинлар Ҳалабда юз берган қирғиндан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин. Ушбу ёвузликларга қарамай, халқаро ҳамжамият, БМТ ва Ислом олами режимлари қон тўкилаётганини кўра туриб, буни кўрмасликка олишмоқда. Улар ёш болалар қотили бўлган Башар ва унинг иттифоқчилари ҳеч бир жазосиз қирғинни давом эттиришига розилик беришмоқда. Улар инсон ҳаётини, инсон ҳуқуқини ва болалар ҳуқуқини ҳимоя қилишга доир барча келишувларини ёпиб бир четга олиб қўйишди. Аниқки, ушбу «алангали жаҳаннам» уларнинг инсонийлигини уйғотишга етарли эмас. Улар учун Ғута фарзандлари қони дарё бўлиб оқиши уларнинг ушбу минтақа қонига бўялган сиёсий манфаатларини рўёбга чиқариш учун тўлов бўлишга арзийди. Афтидан, улар ўз мақсад ва истакларини амалга ошириш учун қилишга тайёр бўлган бу шафқатсизликнинг чеки йўқ кўринади.
Фақат ўз манфаатлари учунгина ишлайдиган Ғарб ҳукуматларидан, шу жумладан БМТ ва Ислом олами режимларидан бироз бўлса-да умид қилиш мумкин эмаслигини кўрсатиб қўйиш учун бу ерда қўшимча исботга ҳожат йўқ. Модомики улар Ғута болаларини ёрдамсиз қолдириб уларни ўлим топишга ташлаб қўйишган экан, Суриядаги мусулмонларни ҳимоя қилишларини улардан умид қилиш мумкин эмас. Улар «тинчлик ташаббуси» дея номланган ташаббусни кўтаришган пайтда аралашувлар ва таклиф қилинган ечимлар қонхўр Башарга мусулмонларни бадном қилиш, уларга зўравонлик қилиб қирғин қилиш учун имконият яратишдан бошқа нарса бермади. Биз экран орқали гувоҳ бўлаётган Шарқий Ғутанинг қўрқинчли аҳволи ўша «тинчлик ташаббуси»нинг ҳақиқий юзи Россия, Туркия, Эрон ва Халқаро ҳамжамият наздида қандай бўлишини кўрсатди. Ҳолбуки, Шарқий Ғута ўтган йили Остонада бўлиб ўтган тинчлик сўзлашувида «хавфсиз ҳудуд» дея белгиланган эди.
Ғутада содир этилган ушбу ёвузликлар манзарасида Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти интернет тармоғи орқали «Ғута болаларини ким ҳимоя қилади? деган ном остидаги кампанияни бошлади. Бу кампания давомида бутун Ислом Уммати, хоссатан мусулмонлар армияларидаги куч эгалари пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни тез-суръатда барпо қилишга чақирилади. Чунки фақат Халифалик башарият ҳаёти учун қайғуради ва у мўминлар қалқони бўлади. Шунингдек у, Шомда аланга олган ушбу жаҳаннамга ва дунёнинг ҳар тарафидаги мусулмонларнинг қирғин қилинишига чек қўяди.
وَمَا لَكُمْ لاَ تُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللهِ وَالْمُسْتَضْعَفِينَ مِنَ الرِّجَالِ وَالنِّسَاء وَالْوِلْدَانِ الَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَخْرِجْنَا مِنْ هَـذِهِ الْقَرْيَةِ الظَّالِمِ أَهْلُهَا وَاجْعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ وَلِيًّا وَاجْعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ نَصِيرًا
«(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!» [Нисо 75]
Д. Насрин Навоз
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми мудираси
телефон-факс: 00961 1 30 75 94
уяли телефон: 00961 71 72 40 43
электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info