МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарлари Москвада музокара ўтказади
МДҲ давлатларининг терроризмга қарши кураш тузилмалари раҳбарлари Москва вилоятининг Одинцово шаҳрида глобал терроризм таҳдиди юзага келиши шароитида биргаликдаги фаолият йўналишларини мувофиқлаштириш учун йиғилишади, дея хабар берди МДҲ терроризмга қарши кураш маркази матбуот-бюроси.
МДҲ давлатларининг хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари, устав органлари ва ҳамдўстликдаги шу соҳа бўйича ҳамкорлик органлари, халқаро ташкилотлар, Россиянинг қатор идоралари вакиллари иштирок этиши режалаштирилган.
“МДҲ ТҚМ Москва вилоятидаги Одинцовода МДҲга аъзо давлатлар терроризмга қарши миллий марказлари раҳбарларининг “МДҲ иштирокчи давлатларининг терроризмга қарши кураш соҳасида ваколатли органлари ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари” мавзусида XI-кенгашини ўтказади”, – дейилади хабарда.
Кун тартибида замонавий босқичда террористик таҳдидларни баҳолаш ҳам бор. Хусусан, Сурия-Ироқ зонасида глобал террористик таҳдиднинг ўзгариши шароитида вазият ривожи, халқаро террористик ташкилотлар манфаатларининг дунёнинг бошқа минтақаларига эҳтимолий кириб бориши, МДҲ давлатлари ташқи чегараларида террористик ҳолатлар эҳтимолий шакллари муҳокама қилинади.
Йиғилиш иштирокчилари шунингдек, тегишли хавфсизлик органлари ўртасида қайноқ нуқталарда жанг қилган халқаро террорчиларнинг ўз мамлакатларига қайтиб келиши шароитида ўзаро ҳамкорлик йўналишларини ҳам белгилаб оладилар.
2018 йилга мўлжалланган, МДҲ терроризмга қарши биргаликдаги машқларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади.