Хитой ҳукумати Сурия урушида фаол иштирок этишни эълон қилди

597
0

Хитой ҳукумати Сурия урушида фаол иштирок этишни эълон қилди

Салкам саккиз йилдан буён АҚШ, Россия, Эрон ва Асад режимининг тинимсиз ҳужумлари туфайри вайронага айланган Сурияда бундан сўнг Хитой ҳукумати ҳам фаол рол ўйнашга қарор қилди. Пекиннинг Дамашқдаги элчиси Ши Тсанзиннинг маълум қилишича, 2011 йилдан буён Сурияда давом этиб келаётган урушни узоқдан кузатишни афзал билган Хитой, бундан кейинги даврда урушда фаол иштирокини эълон қилди.

Элчи Хитойнинг Сурия жараёнига фаол иштирок этиш вақти келганлигини эълон қилар экан, Пекиннинг бу ҳаракати Сурия ҳукумати ва халқи учун манфаатли бўлишини даъво қилди.

“Сурияда ҳалокатли можаролар ортидан Хитойнинг бу мамлакат келажаги учун янада фаол рол ўйнашининг вақти келди. Менимча Хитой бундай пайтда Сурия ҳукумати ва халқига кўпроқ ёрдам кўрсатади ва ҳар доимгидан кўра фаолроқ рол ўйнайди”, деди элчи Хитойнинг Синьхуа Ахборот агентлигига берган интервьюсида.

 “Ўйлайманки, биз Сурияни қайта қуришда бу мамлакатнинг қонуний маъмурияти (Асад режими) билан ҳамкорлик қилиш орқали янада жиддий тарзда ўз ҳиссамизни қўшамиз”, дея қўшимча қилди элчи Тйсанзин.

Мутахассисларнинг фикрича, Сурия можаросида халқаро саҳнада Россия билан биргаликда ҳаракат олиб борган Хитой ҳукумати бошқа бир тарафдан Қўшма Штатларнинг эътиборини ўзига жалб қилишга уринмоқда. Ҳозирда Хитой учта қудратли давлат орасида Сурияга очиқ тарзда ҳеч қандай қўшин жўнатмаган давлат сифатида кўрилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here