Рон Пол: Коммунизм қулагани каби капитализм ҳам қулайди

741
0

Рон Пол: Коммунизм қулагани каби капитализм ҳам қулайди

Капитализм тузумининг қулаши муқаррар ва аниқ ҳақиқатлиги мазкур тузумнинг қўриқчилари тарафидан ошкоро эълон қилина бошлади. АҚШнинг таниқли сиёсатчиларидан бири республикачилар партияси вакили ва АҚШ президентлигига собиқ  номзод Рон Пол социализм, коммунизм, ҳатто капитализм тузуми ҳаёт учун яроқсиз эканлигини ва қулаши муқаррарлигини тан олди.

АҚШ президенти Доналд Трампни танқид қилган Рон Пол, унинг молиявий барқарорлик борасида муваффақиятга эришганлигини даъво қилиши асоссиз эканлигини билдирди. Полга кўра, СССР қулагани каби капитализм ҳам таназзулга юз тутмоқда.

“АҚШнинг эътиборсизлиги натижасида ўсиб кетган қарзлари ва ҳарбий харажатлари охир-оқибатда бу тузумнинг қулашига ва Совет Иттифоқининг охирги кунлари каби ёниб кул бўлишига сабаб бўлади”, деди Техас сенатори Рон Пол.

Трамп ўзининг тижорий заковатини АҚШ ҳукуматига интеграция қилиши билан мақтанганлигини, лекин яқинлашиб келаётган иқтисодий таназзулни олдини олишга қодир эмаслигини таъкидлаган Пол СССР АҚШнинг ҳарбий тузилмалари туфайли қуламаганлигига урғу берди.

“Мен иқтисодий нуқтаи назардан қараяпман. Совет иттифоқининг қулаши учун АҚШдаги ҳарбий тузилмалар сабаб бўлгани йўқ”, “Биз Совет тузумида бўлгани каби кутилмаган ва даҳшатли натижага қараб кетмоқдамиз. Бир хил жараён бўлмайди. Зеро у ерда баъзи давлатлар совет иттифоқидан мустақил бўлган эди. Бизнинг штатларимиз мустақил бўлмайди. Лекин мен бундан буёғига империямизни молиялаштира олмаслигимизга аниқ ишонаман. Биз империямизни сақлаб қолиш учун қурол билан таҳдид қилиб, санкциялардан фойдаланяпмиз. Ўйлашимча, қулашга яқинлашиб қолдик”. деди социализм ва капитализм тузуми ҳаёт учун яроқсиз эканлигини ва қулаши муқаррарлигини таъкидлаган Рон Пол.

Америка Миллий разведка кенгаши нашр қилган “Глобал Келажакнинг харитасини чизиш” номли ҳисобот ҳам шуни кўрсатмоқда. Ҳисоботда Исломга даъват 2020 йилгача натижага эришиши ва Ислом ҳазорати халифалик сояси остида глобал ўзгаришларни рўёбга чиқариб, яна ўз илдизига қайтиши таъкидланади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here