Атамбаев: Қўшниларимиз ўзига келмаса, мен бошқача гаплашаман

741
0

Атамбаев: Қўшниларимиз ўзига келмаса, мен бошқача гаплашаман

 “Бир ой-бир ярим ой қолди, ҳамда мен агарда бизнинг қўшниларимиз, қўшни раҳбарлар ўзларига келишмаса, кўзлари очилмаса, бошқача гаплашаман”, – деди Алмазбек Атамбаев давлат мукофотларини топшириш маросимида сўзлаган нутқида.

 “Мен адолатли, ҳалол ҳукуматнинг намунасини кўрсатганимдан фахрланаман. Ва бунда менга Темир Жумақодиров кабилар ёрдам берди. Гарчи ўлим уни бизнинг сафимиздан тортиб олган бўлса ҳам, биз олти миллиондан ортиқмиз”, – деди президент.

 “Мен бутун эски элитани сайловлардан сўнг олиб кетаман, лекин мен қайтаман, улар эса йўқ. Сабаби ҳозирда одамлар бошқача, ҳамда ўзингиз кўрдингиз: менинг буюртмам билан учта энг нуфузли компания ижтимоий тадқиқотлар ўтказди. Агарда, бошида президентдан номзодда 30, Бобоновда эса – 39 фоиз бўлган бўлса, ҳозирги пайтда бизнинг номзодимиз 40 фоиздан кўпга, Бобоновда эса – 20 фоизга эгадир. Бизнинг халқимиз нима яхши эканлигини тушуниб етади, аммо бунинг учун олдин нима бўлганини кўриш керак”, – деди Алмазбек Атамбаев.

 Атамбаев шунингдек, кимни қиздирилган темир билан жазолаш кераклиги ҳақида ҳам айтиб ўтди.

 “Мен Бакиев даврини қайтаришни истаган ҳар қандай одам билан ўзим иш кўраман. Келажакда ким дўстимиз, ким душманимиз эканлигини аниқлаб олишимиз керак бўлади. Бизга мамлакатда алғов-далғовлик келтириб чиқармоқчи бўлган одамлар керакми? Биз етарлича азоб чекдик ва қанчадан-қанча ажойиб фуқароларимиз ҳалок бўлди”, – деди давлат раҳбари.

 “Олти йил ичида мен, умид қиламанки, Қирғизистон фуқароларининг ишончини қозонишга муваффақ бўлдим. Бизда маҳаллий бой олти йил мобайнида ҳеч нарса қилинмаганлиги, коррупция ҳақида гапирганида, бизнинг номзодимиз айнан ундан бошлашимиз кераклигини айтиб, тўғри иш қилмоқда! Илгари менинг кўнглим юмшоқ эди, соддадил эдим… Бундайларни қиздирилган темир билан жазолаш керак. Сизларнинг жойингиз қамоқда!” – деди Алмазбек Атамбаев.

Туркистон: 

Қирғизистоннинг сиёсий доираси янада тубанлашиб боряпти. Илгариги сиёсий доира ҳам оламий етакчи давлатларга тобе эди. Лекин уларда бу мажбурий мустамлака ҳолатидан чиқишга интилиб яшаш руҳи бор эди. Атамбаев ўша сиёсий доирани парчалаб юборди. Янги шакилланиб келаётгани сиёсий элита эса, Россиянинг давлат арбоблари сингари “олигархлар”дан тузилган сиёсатчилар қўлига ўтиб боряпти. Улар мамлакат сиёсатини ва иқтисодий манфаатларини ташқи етакчи давлатлар ихтиёрига топшириш билан, давлат етакчилигини қўлида ушлаб қолмоқчи ва шу орқали ўз бойликларини ҳимоя қилмоқчи бўлишяпти. Бунинг натижасида юрт манфаатлари, халқ ва уммат бойликлари ташқи куфр давлатларининг ихтиёри ва тасарруфи остига ўтиб кетяпти!

Қирғиз фуқороларининг яшаш даражаси паст эканлиги боис сайловларда бу сиёсатчилар уларни сотиб олишяпти. Ҳокимият эса, ойлик маоши билан кун кўраётган ишчи фуқороларга босим ўтказиб, уларни сиқувга оляпти ва орган кучи билан ёки админстратив босим бериш орқали уларни қўрқитиб ўзига овоз беришга мажбур қиляпти! Ҳокимият қаноти остида миллиардер бўлиб, бойиб бораётган “олигарх”лардан йирик кўламда харажатлар талаб қилиб, сайловда одамларнинг овозлари сотиб олиняпти! Ташқи кучларнинг ички сиёсатимизга аралашаётгани ҳақида гапираётган президент Атамбаев, ўзининг Россия президенти Путинга таваккал қилаётганини очиқ намойиш қилиб боряпти.

Кундан-кунга вазият ўта кескин тус олиб боряпти. Қирғиз ҳокимияти сайловдан кейинги рўй бериши мумкин бўлган оқибатлардан хавфсирай бошлади. Чунки улар ҳар қандай йўллар билан бўлса ҳам, ўз номзоди Жиянбековни президентликка ўтказиб юборишмоқчи. Шунинг учун сайловдан кейинги вазиятни ўз назорати остида ушлаб қолиш мақсадида исломий муҳитни жумбушга келтирмоқчи бўлиб, Иссиқ кўл вилоятидан 11 фарзанднинг онаси, 12 фарзандига ҳомиладор қаҳрамон онани Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликда гумон қилиб 3 йилга қамаб юборди. Мақсади исломий жамоалар томонидан кескин вазиятлар пайдо қилиш орқали, сайлов ортидан кутилаётган бош-бошдоқликларга қарши ҳарбий режим пайдо қилиб олишдир. Албатта бунинг учун улар бир неча қўпорув ишларини ҳам режалаштиришяпти. Чунки ҳарбий комендантлик ҳолати жиддий муаммолар пайдо бўлишини талаб қилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here