Баҳрайн қироли: (Исроил)га қарши гапиришдан сақланинг

826
0
Bahrain's King Hamad bin Isa Al khalifa attends the Gulf Cooperation Council's (GCC) 37th Summit in Manama, Bahrain, December 6, 2016. REUTERS/Hamad I Mohammed - RTSUXKI

Баҳрайн қироли: (Исроил)га қарши гапиришдан сақланинг

Баҳрайн масжидларида босқинчи (Исроил) режимига қарши маъруза қилиш тақиқланди. Бу ҳақида айрим араб манбалари ҳамда “Times of Israel” газетаси хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, Баҳрайн қироли масжид имомларига “(Исроил)га қарши гапиришдан сақланинг” дея буйруқ берган.

Бу ҳолат сўнгги кунларда Баҳрайн қироли Ҳамад бин Исо ал-Халифа томонидан иккинчи бор такрорланмоқда. Баҳрайн қироли бундан аввал (Исроил)га нисбатан қўлланган бойкотлардан безор бўлганлигини айтиб чиққан эди.

Қўшма Штатлардаги (исроил)ликларга қарашли муассасада баёнот берган қирол Ҳамаднинг сўзлари айрим араб давлатлари билан (Исроил) ўртасидаги илиқ муносабатларни аниқ намоён қиладиган биринчи баёнот бўлди. Баҳрайн қироли (Исроил) билан дипломатик алоқаларни ривожлантириш ҳақидаги ниятларини АҚШда жойлашган “Simon Wiesenthal Center” ташкилотининг раҳбари раввин Иброҳим Копер билан учрашув чоғида маълум қилди. (Исроил)да чиқадиган “Жерусалем Пост” газетасига кўра, Баҳрайн қироли раввин Коперга (Исроил) билан расмий алоқалар ўрнатиш тарафдори эканлигини ва (Исроил)га қарши қўйилган байкотлардан безор бўлганлигини билдирган.

АҚШ, Европа Иттифоқи, Россия ва Ватикан билан чамбарчас боғлиқ бўлган Баҳрайн қиролининг (Исроил) ҳақидаги илиқ баёнотларининг давом этиши кутиляпти. Араб манбаларидан олинган маълумотларга кўра, Баҳрайн мулозимлари бир йил ичида (Исроил) билан бўлган муносабатларини расмий равишда изига тушириш ҳақида бош қотиришмоқда.

Бошқа томондан, Кўрфазда Бирлашган Араб Амирликларининг (Исроил) билан яқин алоқалари борлиги маълум. БААнинг Вашингтондаги элчиси Юсуф ал-Утайбенинг Қўшма Штатлардаги яҳудий лоббиси билан яқин алоқаси борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Сал аввалроқ (Исроил) бош вазири Бенямин Нетаняҳу ҳам бир неча ҳафта олдин (Исроил) билан Араб давлатлари ўртасида тарихда ҳеч қачон бўлмаган “яхши алоқалар” мавжудлигини эълон қилган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here