Трамп: Бизнинг қарзларимизни улар тўлашади

610
0

Трамп: Бизнинг қарзларимизни улар тўлашади

Саудия Арабистони бошчилигида бир неча давлатлар Қатар билан дипломатик алоқаларини узиши ортидан АҚШ Президенти Доналд Трампнинг сайлов жараёнида сўзлаган нутқи куннинг долзарб мавзусига айланди. Трамп сайловолди чиқишларида АҚШнинг ташқи қарзарини Кўрфаз давлатларига тўлаттиришини айтган эди.

“Кўрфаз давлатларига йўл оламан. Ишонинг, улар энди оёқда тура олишмайди. Кўрфаз давлатлари эгалик қилаётган ягона нарса пулдир. Бизнинг 19 триллион доллар атрофидаги қарзимизни уларга тўлаттираман. Буни биз тўламаймиз, улар тўлашади. Бу қарзни кўрфаз давлатларига тўлаттирамиз. Шуни унутмангки, биз бўлмасак, кўрфаз давлатлари йўқ бўлиб кетади” яна “Қарзларимизни Кўрфаз давлатлари тўлайди. Қарши бўладиганини йўқ қиламиз. Биз бўлмасак, улар ҳеч ким эмаслар”, деган эди Кўрфаз мамлакатларининг эндиликда оёқда тура олмай, навбати билан бирма-бир қулашини олға сурган Доналд Трамп.

АҚШ бўлмаса, кўрфаз давлатлари ўз вужудини сақлаб қола олишмаслигини даъво қилган АҚШ президенти Доналд Трампнинг Риёдга қилган ташрифидан ҳеч қанча ўтмай, Саудия Арабистони Қатар давлати билан дипломатик алоқаларни узишга қарор қилди. Саудия Арабистони бу қарорни Америка Қўшма Штатлари билан маслаҳатлашиб қабул қилганлиги айтилмоқда.

Трамп Қатар инқирози ҳақида Твиттер саҳифасида “Саудия Арабистони зиёрати фойдали эканини кўриш қувонарлидир. Қирол ва 50 мамлакат вакиллари билан учрашдим. Улар экстремизмни молиялаштиришга қарши қатъий чизиққа амал қилишларини айтишган эди. Барча кўрсаткичлар Қатарга ишора эди. Балки бу терроризм хавфининг бошланишидир”, дея твит қолдирди.

Доналд Трамп сайлов жараёнида айтгани каби Кўрфаз давлатларига бориб фақат Саудия Арабистони билан қарийб 500 миллиард долларлик савдо битимини имзолади ва АҚШга 1 триллион доллар инвестиция ётқизиш ваъдасини олди.

Минтақадаги АҚШнинг энг йирик ҳарбий базасига эга бўлган Қатар давлати АҚШнинг дипломатик манфаатлари учун катта аҳамиятга эга бўлишига қарамай, мамлакатда кризис кучайиб бориши диққатга сазовардир. Кризис ортидан Қатар Ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ал Сани Кўрфаз давлатлари билан эмас, АҚШ билан бўлган алоқалар кучли ҳолда давом этишини билдирди.

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Жаҳон банки (ЖБ) тарафидан берилган маълумотга кўра, Яқин Шарқ минтақасида Қатар давлати аҳоли жон бошига нисбатан миллий даромади бўйича энг биринчи давлат деб топилган. Яъни, 2017 йил ҳисобига кўра, Қатарнинг 2016 йилги миллий даромади аҳоли жон бошига нисбатан 129726 долларни ташкил қилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here