АҚШ Саудия Арабистонига 100 миллард долларлик қурол-яроғ етказиб беради
Қўшма Штатлар Саудия Арабистонига қиймати 100 млрд. доллардан кўпроқ бўлган қурол-яроғни сотиш бўйича қатор келишувларни якунлашга яқин турибди. Бу ҳақда Reuters Оқ уйнинг юқори лавозимли вакилига асосан хабар берди. Хабарлар Америка президентининг Ар-Риёзга ташрифидан аввал пайдо бўлди.
Агентлик суҳбатдоши сўзларига кўра, якунда қурол-яроғлар бўйича барча тўпламлар бир неча ўн йиллик ичида 300 миллиард долларгача ўсиши мумкин.
“Биз қатор келишувларнинг охирги босқичида турибмиз”, – деди амалдор.
Трампнинг Саудия Арабистонига ташрифи 19 майга режалаштирилган. Бу унинг АҚШ президенти лавозимини эгаллаганидан сўнг илк хориж сафари бўлади.