Америкадаги сайловларда Трампнинг ғалаба қозониши!

597
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Саволга жавоб

Америкадаги сайловларда Трампнинг ғалаба қозониши!

Савол:

Бир савол бор, унга қониқарли жавоб топмадим. Трамп қандай қилиб Клинтон устидан бунчалик катта фарқ билан ғалаба қозонди? Ахир 2016 йил 8 ноябр сайловларидан олдин ўтказилган сўров натижалари Клинтоннинг Трампдан эътиборни тортадиган фарқ билан олдинда эканлигини кўрсатган эди-ку? Трамп сайлов кампанияси чоғида Европа, Хитой, Саудия ва бутун мусулмонларга қарши қизғин баёнотларни ҳам берган эди… Унинг баёнотларида Россия ва Башарга мақтовлар ҳам бўлган эди… Булар Америка сиёсати, хусусан Сурия борасидаги сиёсати ўзгаришини англатадими? Сизга ташаккур билдираман. Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот қилсин.

Жавоб:

Юқоридаги саволларга жавоблар воқесини тушунишимиз учун қуйидаги ишларни кўриб чиқиш зарур бўлади:

  • Америкадаги сайловлар қонуни одамлар билдирган фикрларга ва овозлар сонини солиштиришга боғлиқ бўлган оддий вазиятдан бутунлай фарқ қилади. Балки 538га етадиган сайловчилар коллегияси (йиғини)да ҳар бир штат учун овозлар сони бўлади. Бирон бир штатда кўпчилик овозлар билан – гарчи 1 % билан бўлса ҳам – ғолиб чиқадиган номзод штатдаги ҳамма овозларни олади. Масалан штатнинг аҳолиси 2 миллион ва бу штат учун сайловчилар коллегиясида 20 овоз бор дейлик, агар номзодлардан бири сайловчиларнинг масалан 51 % овозига эга бўлса, иккинчи номзод эса 49 % овоз олса, 51 % овоз олган номзод ўша 20 овознинг ҳаммасини олади. Яъни у фақат ўзининг ғолиб чиқишига олиб келган овозлар нисбатинигина, яъни (51%*20=10,2)нигина олиб қолмасдан, яъни у 11 овозни олиб, иккинчиси эса 9 овозни олиб қолмасдан, балки 20 овознинг ҳаммасини олади.

Шундай қилиб демак номзодлардан бири сайловчилар овозларининг кўпроғини олиши мумкин, лекин у сайловчилар коллегияси овозларининг кўпроғини ололмаслиги мумкин. Чунки бу нарса штат аҳолиси сонининг зичлигига, штат учун сайловчилар коллегиясида ажратилган овозлар сонига ва номзодлардан бири иккинчисидан кўра эга бўладиган нисбатга боғлиқдир.

Фикр сўровларида эса сайловчилар коллегиясидаги овозлар эмас, одамлар овозлари ғолиб бўлади. Шунинг учун одамлар овозларининг кўплиги – ҳозиргина тушунтирганимиздек – сайловчилар коллегияси овозларининг кўплиги билан мувофиқ келмайди. Ҳозир шундай бўлди. Чунки: «Клинтон одамларнинг энг кўп овозларини: 47,6 % нисбат билан 60.556.142 овоз олган бўлса, сайловчилар коллегиясидан 232 овозни олди»… Трамп эса одамлар овозларининг озроқ нисбатини: 47,3 нисбат билан 60.116.240 овозни олди. «Лекин у сайловчилар коллегиясининг энг кўп овозини: 306 овозни олди…». (Америкадаги президентлик сайловлари 2016 йил 8 ноябр).

Бу бир томондан шундай бўлди. Бошқа томондан эса номзодлардаги молиявий, сиёсий ва хавфсизликка оид нуфуз ва ҳеч қандай қийматни ҳисобга олмайдиган ишлар ҳам бор. Балки ҳар бир номзод имконидаги бор нарсани, яхшисини ҳам, ёмонини ҳам сарфлайди… Буларнинг барчаси сайловчиларни бир муайян йўналиш сари туртишда ўз таъсирини кўрсатади. Масалан Клинтон масаласини қўзғашни олайлик «Федерал Текширув Бюроси (ФБР) директори Жеймс Коми сайловлар вақтидан 11 кунча олдин Клинтоннинг электрон почтадан фойдалангани бўйича янги текширув ўтказилаётганини билдирди…». (Би-Би-Си арабий, 2016 йил 13 ноябр). Бу қўзғашнинг сайловларга таъсири бўлди. Ҳатто Клинтон «Ўзининг ташқи ишлар вазираси бўлиб турган пайтда ўз шахсий почтасидан фойдалангани бўйича қайтадан текширув ўтказилиши ҳақида Жеймс Комининг сайловлардан бир неча кун олдин билдирганлиги ўзининг сайлов кампаниясига катта сиёсий зарар етказганини» айтди. Клинтон: «Комининг шак-шубҳалари ҳеч бир асосга эга эмас, зеро у мени айблаш учун насос бўладиган бирон нарсани топмаганини билдирди. Лекин бунинг сайлов натижаларига салбий таъсири бўлди» деб қўшимча қилди. (Би-Би-Си арабий, 2016 йил 13 ноябр). Қолаверса республикачилар муҳитни «Америка ўзини қутқазиш учун ўзгаришга муҳтож» деган фикрга тайёрлашди. Бунда улар демократлар бошқаруви даврида Американинг халқаро даражаси пасайиб кетди, деган нарсани сабаб қилиб кўрсатишди. Масалан республикачи, собиқ вице-президент Дик Чейни ўзи ва синглиси (ташқи ишлар вазирлигидаги собиқ масъула) ёзган «истисно: нега олам кучли Америкага муҳтож» номли китобда (бу китобдан парчалар апрел ойида нашр қилинди. (Рейтер 2016 йил 8 апрел) ва бу китоб сайловлардан икки ой олдин, сентябрда нашрдан чиқди). қуйидагиларни айтади: «Афсуски биз тезлик билан тобора кучайиб бораётган террор таҳдидининг аниқ кўриниб турган хатарига дуч келиб турган бир вақтда президент Обама куч-қудратимизни улкан тарзда заифлаштирди, у Американинг иттифоқчиларидан воз кечди ва душманларимизни журъатлантирди». Булар билан бир қаторда молиявий доиралар, сиёсий, махсус хизматларга оид таъсирлар ва ҳар икки номзод фойдасига хизмат қиладиган махфий кучлар ҳам бор! Қолаверса овозларини олиш учун яҳудий лоббини ишга солиш ҳам бор. Масалан Трамп «Исроил Явм» яҳудий сайти билан ўтказган мулоқотида (бу мулоқот 2016 йил 11 майда нашр қилинди) «ўзининг яҳудийларни ва уларнинг вужудини яхши кўриб қолганига жуда узоқ вақт бўлганини» айтиб бундай деди: «Биз Исроилни албатта ҳимоя қиламиз, сизлар Исроил биз учун бу минтақада буюк умид қалъаси эканлигини унутмаслигингиз лозим. Шунинг учун Исроил жуда муҳимдир». У Америка элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчиришни ваъда қилди…

  • Капиталистик давлатлардаги, хусусан Америкадаги сайлов кампанияларида ҳар бир номзод ўз рақиби айбларини фош қилиши табиий. Шунинг учун улар шармандали фактларни очиб ташлашдан, бир-бирларини сўкиб, ҳақорат қилишдан, номзодларнинг ҳар бир хатоси ва айбларини қидиришдан тойишмайди… Лекин бу сафар номзодларнинг бундай хатти-ҳаракатлари олдингилардан ҳам ўтиб тушди. Бу эса номзодларнинг савияси ва хитоблари қанчалик тубанлашиб кетганини очиқ кўрсатиб берди. Бу хитобларда шахсий айбловлар ва ор-номусларга тил текизиш ҳукмрон бўлди. Номзодларда Американинг тобора чигаллашиб бораётган муаммоларига оид ҳеч қандай фойдали фикрлар ва ечимлар кўзга ташланмади. Шунинг учун кўпчилик америкаликлар номзодлардан қайсиниси ёмон ва қайсиниси ундан ҳам ёмонроқ эканини солиштириб, ёмонлиги камроқни афзал кўрадиган бўлишди. Бу эса Американинг энг тубанлик сари шўнғиётганини кўрсатиб турибди. Бу тубанлик билан бир қаторда Американинг тобора чигаллашаётган муаммолари ва ички иқтисодий кризислари ҳам бор. Америка жамиятида бўлинишлар ҳам авж олиб бормоқда. Бу бўлинишларни Трампнинг баёнотлари янада чуқурлаштирди… республикачилар партияси аъзоси, собиқ Америка ташқи ишлар вазири Колин Пауэлл ўз партияси номзоди Трампни «миллий шармандалик ва халқаро жиҳатдан бир ташландиқ шахс…» деб атади. (Би-Би-Си арабий, 2016 йил 14 сентябр). Хиллари Клинтонни эса баъзилар президентликка ярамайдиган бепарво аёл, деб ҳисоблаб бунга далил унинг ташқи ишлар вазираси бўлиб ишлаган пайтда махфий маълумотларни жўнатиш учун ўзининг шахсий почтасидан фойдаланганидир, деб айтишди. Федерал текширув бюроси (ФБР) Америка президентлигига номзод Хиллари Клинтонни «унинг ташқи ишлар вазираси бўлиб турган пайда ўзининг электрон почтасидан фойдалангани бўйича» сўроқ қилди. Адлия вазирлиги эса бу бепарволик жиноятми ёки йўқми, шуни кўриб чиқмоқда…». (Би-Би-Си арабий, 2016 йил 7 феврал). Демак буларнинг барчаси Америка шўнғий бошлаган тубанликни кўрсатиб турибди. Чунки Америка бу икки номзоддан бошқасини тополмай иккаласи унинг наздида афзалроқ бўлиб турган экан бу Америкага қараб бостириб келаётган тубан қулашга далолат қилади… Чунки бу галги сайловолди баёнотлари айбни очиш жиҳатидан аввалгилардан фарқли бўлди.

Энди бу баёнотларнинг ростдан ҳам амалга ошиши жиҳатидан оладиган бўлсак, улар фақат республикачиларнинг кеккайиш услуби билан демократларнинг алдов услубига муносиб келадиган даражадагина амалга ошади… Шундай қилиб демак сайловолди баёнотлари номзоднинг сайланганидан кейинги ижроий сиёсати учун бир ҳақиқий ўлчов қилиб олинмайди. Зеро бу шундоқ кўриниб турган нарсадир. Масалан Обама ўзининг сайлов кампаниясини Гуантанамо қамоғини ёпиб қўйиши ҳақида жар солиш билан тўлғазиб ташлаган эди. Ҳозир эса бу қамоқ ўша эски ҳолича сақланиб қолди. Ҳолбуки Обаманинг икки президентлик муддати тугади! Ҳатто Трампнинг ўзи ҳам ўзининг баёнотлари билан ўйин қила бошлади:

  • Трамп 2015 йил январда «мусулмонларнинг Америкага киришларини бутунлай тақиқлаб қўйишга, уларнинг динлари қайд этиб қўйилиши учун махсус карточкага таянишга, уларга оид махсус маълумотномалар базасини ташкил қилишга ва масжидларни назорат қилишга» чақирди. (Би-Би-Си, 2015 йил 7 декабр). Лекин у шундан кейин ўзининг ваъдаси ҳақида «У шунчаки бир таклиф, холос, бундан ортиқ эмас…» деди. (Ал-Жазира, 2016 йил 11 ноябр). Лекин у – гарчи ўз гапларини амалга оширмаса ҳам – мусулмонларга таҳдид қилиш ва уларга тазйиқ ўтказиш услубини ишга солишда давом этаверади.
  • Эроннинг ядровий программаси ҳақида эса у келгусида бу келишувни бекор қилажагини айтди. Лекин унинг бундай қилиши кутилмайди. Трамп ўзини Эронга қарши қилиб кўрсатиб одамларни алдаш учун Эронга нисбатан зоҳирда қаттиққўллик кўрсатмоқчи, холос. Зеро у Эроннинг Америка чизган чизиқда айланаётганини ва Америка сиёсатини амалга ошираётганини яхши билади. Бу эса унинг ўз баёнотларида ўзига ўзи қарши чиқаётганига ёки атайлаб ўзини зиддиятли қилиб кўрсатаётганига далолат қилади. Қарши томонни қўрқувга солиш ва ўзининг аввалги президентлар қилмаган нарсани қилмоқчи эканини америкаликларга уқтириб уларнинг туйғуларини қитиқлаш учун ўзини шундай кўрсатмоқчи. Бу унинг адаштириш учун қўллаётган услубига ўхшаб турибди. Мақсади Американинг айбларини ва буни амалга оширишга қудрати етмаслигини яширишдир.
  • «Сайланган Америка президенти Дональд Трамп CBS тармоғи билан бўлган мулоқотда ўзининг уч миллионга яқин ноқонуний эмигрантни мамлакатдан чиқариб юбормоқчи эканини айтди… Трамп қуйидагиларни қўшимча қилди: «Биз қиладиган иш жиноятчилик тарихига эга шахсларни, мафиялар аъзоларини, наркотикларни контрабанда қилувчиларни чиқариб юборишдир, улар бир миллион ёки уч миллион шахс бўлиши мумкин, уларни мамлакатимиздан чиқариб юборамиз ёки қамоққа ташлаймиз… Лекин биз уларни мамлакатимиздан чиқариб юборамиз, улар бу ерда ноқонуний туришибди». Республикачи президент сўзини давом эттириб чегаралар хавфсизлиги «таъминланганидан» кейин эмиграция масъуллари Қўшма Штатларда рўйхатдан ўтмаган эмингрантлар тўғрисида қарорлар қабул қилишни бошлашларини айтди… Қўшма Штатлар билан Мексика ўртасида девор қуриш масаласи ҳақида эса Трамп ўзи чегараларда қурмоқчи бўлаётган бу девор бутунлай тошдан қурилмаслиги мумкинлигини, унинг таркибида фақат тўсиқлардан иборат бўлган қисмлар бўлиши мумкинлигини айтди. У изоҳ бериб «Бу девор баъзи тўсиқларни ўз ичига олиши мумкин… баъзи минтақаларда девор қуриш муносиброқдир, мен қурилиш деган бу ишнинг устасиман» деди…». (Ҳурра, 2016 йил 13 ноябр). Унинг ўз сўзларида ўйин қилаётгани аниқ кўриниб турибди. Чунки у уч миллион кишини чиқариб юбормоқчи эканлигини айтганидан кейин бу сўзини изоҳлаб истисно қила бошлади. Ҳатто тўсиқ ҳақида ҳам батафсил изоҳ бериб унинг баъзиси тошдан ва баъзиси сим тўсиқдан иборат бўлишини айтди. Бу эса унинг услуби бошқага таҳдид ва ҳужум қилиш эканини таъкидлаб турибди. Ваҳоланки у ўз фикридан қайтишга тайёр туради.
  • «Олдинроқ Трамп Атлантик Иттифоқ «ўзининг фойдали-самарали эканлигини йўқотди» деб айтган ва Вашингтоннинг Европалик иттифоқчилари – агар улар рус агрессиясига учрасалар – ёнини олиб аралашуви Европанинг бу иттифоқ бюджетига молиявий ҳиссалар қўшишларига боғлиқ эканлигига эътиборни қаратган эди». («АФП»… Халиж газетаси, 2016 йил 11 ноябр).

Айни вақтда ҳозирги Америка президенти Барак Обама «Трамп унга «НАТОнинг бир кучли иттифоқ бўлишига ўзининг доимо қаттиқ тиришажагини» билдирганини айтди…». (Би-Би-Си арабий, 2016 йил 14 ноябр).

  • Энди собиқ президент даврида кўп муҳокама қилинган асосий масалалар борасида Америка сиёсатининг ўзгариши ҳақида айтадиган бўлсак, кенг кўламли режаларнинг ўзгариши кутилмайди. Балки услубларгина ўзгариши мумкин, холос. Чунки Америка системасида турли институтлар (муассасалар) ҳукмронлик қилади. Улардан баъзилари ортиқроқ салоҳиятларга эга бўлса, баъзилари камроқ салоҳиятларга эгадир. Масалан президент ва унинг маъмурияти, Пентагон, конгресс, миллий хавфсизлик кенгаши, хавфсизлик идоралари кабилар… Булар Америка сиёсатининг кенг кўламли режаларини деярли ўзгармай сақланиб қолишига ўз таъсирини ўтказади, фақат услубларда фарқ бўлиши мумкин. Буни тиниқроқ тушунтириш учун саволда келган Сурия мавзусига тўхталиб ўтаман:
    • Обама Башарни қўллаб-қувватлаб келди. Лекин у буни очиқ билдирмади. Аксинча Обама «Башар учун Сурияда ҳеч бир келажак йўқ»… «Башар билан музокара олиб борилмайди»… «Башар билан музокара олиб борилишига ҳеч бир монелик йўқ, лекин ўтиш даври босқичида унинг вужуди бўлмайди»… «Унинг (яъни Башарнинг) ўтиш даври босқичида мавжуд бўлишига ҳеч бир монелик йўқ, лекин ана шундан кейин унинг Сурия бошқарувида ҳеч бир роли бўлмайди» деб айтар эди. Охири Обама «Башарнинг президентлик сайловларида иштирок этишига ҳеч бир монелик йўқ» деб айтди!! Трамп эса буни дарҳол айтиб қўя қолди. У: Башар терроризмга қарши уруш қиляпти, демак у бир таъсирли элемент, шунинг учун бирламчи вазифа Башарни эмас, террорни йўқ қилишдир, деди. «Гардиан газетасининг ёзишича, Трамп Давлат ташкилотини мағлуб қилиш учун Россия ва Сурия билан иттифоқчи бўлиш Сурия кризиси билан муносабатда бўлишда ўзи афзал кўрадиган сиёсат эканини яна бир бор таъкидлади. Газета Трампнинг «Уолл-стрит Жорнал» газетасига айтган сўзини келтирди. Трамп Асадни мутлақо ёқтирмаслигини айтди, «Лекин – деди у – унинг режимини мустаҳкамлаш ички уруш тўс-тўполонида авж олган ва Америкага таҳдид солаётган экстремизмни йўқ қилишнинг энг афзал йўлидир» …». (Ал-Жазира, 2016 йил 13 ноябр). Трамп июлда «Нью-Йорк Таймс» нашр қилган бир мулоқотда ўзининг Сурия кризиси ҳақидаги фикрини билдириб бундай деган эди: «Мен Асаддан қутулишдан олдин аввало ИШИДдан қутулишимиз зарур, деб биламан». У ўзининг сайлов кампаниясида Давлат ташкилотига қарши уруш қилиш учун Сурия ва Ироққа ўн минглаб аскарларни юборишни ваъда қилди ва улар билан бирга НАТО кучларини ҳам юборажагини айтди… Ахборот агентликлари 2016 йил 4 ноябрда Трампнинг ушбу сўзларини келтирди: «Биз ҳарбий кучни фақат Қўшма Штатларнинг миллий хавфсизлигини кафолатлаш нуқтаи назаридан туриб қаралганда бу иш ҳаётий муҳим бўладиган ҳолатлардагина ишга соламиз…». Бу эса ҳар бир Америка президенти, олдингилари ҳам, кейингилари ҳам айтадиган сўздир. Улар миллий хавфсизлик деган ҳужжат билан – гарчи бу ҳужжат очиқ ёлғон билан ниқобланган бўлса ҳам – ҳар қандай мамлакатга қарши ваҳшиёна босқинчилик уруши қилишдан асло тойишмайди!
    • Обама ҳам кучли қурол-аслаҳаларни оппозицияга беришни ман қилган, бунда бу қуролларнинг «террорчилар» қўлига тушиб қолишидан қўрқишини баҳона қилган эди. Трамп ҳам бу қурол-аслаҳаларни оппозицияга беришни ман қилишини, улар оппозиция қўлига тушадими ёки йўқми, бу уни қизиқтирмаслигини битта сўз билан айтиб қўя қоляпти. «Гардиан газетасининг ёзишича Трамп Сурия қуролли оппозициясига бериладиган Америка ёрдамини – оппозиция ундан бу ёрдамни талаб қилаётганига қарамай – тўхтатиш ниятида эканини билдирди…». (Ал-Жазира, 2016 йил 13 ноябр).
    • Обама Европани Сурия кризисидан йироқлатди, масалан уни Лозаннадан йироқлатди. Лекин у эртаси куни Европани ҳеч бир фойдаси йўқ йиғин билан рози қилишга уринди… Трампни эса Европани рози қилиш асло қизиқтирмайди. Аксинча у Европа юзига тик боқиб – гўё у ҳеч нарса эмасдек – бақирмоқда! У европаликларнинг шиддатли реакция (акс муносабат) билдиришларига парво қилмаяпти «… Масалан француз президенти Олланд Трамп ҳақида «Ундан кўнглим айнияпти» деди. Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон эса уни «Тамоман бузилган кимса» деб атади. Италия бош вазири Ренци Трамп ҳақида «У қўрқув сиёсатини ёймоқда» деган бўлса, европарламент раиси Мартин Шульц «Трамп фақат Европа Иттифоқи учунгина эмас, олам учун бир муаммодир» деди». (Шарқул Авсат газетаси, 2016 йил 11 ноябр). Немис мудофаа вазири фон дер Ляйен эса 2016 йил 11 ноябрда Трампга Германиянинг ZDF телевидениеси орқали хитоб қилиб, Трампнинг сўзларига раддия берди. Трамп: Вашингтоннинг европалик иттифоқчилари – агар улар рус агрессиясига учрайдиган бўлишса – ёнини олиб аралашуви Европанинг Атлантик Иттифоқ бюджетига қанчалик молиявий ҳиссалар қўшишига боғлиқ, деган эди. Немис мудофаа вазири унинг бу гапига раддия бериб қуйидагиларни айтди: «Сен ўтмиш қизиқтирмайди ва муштарак қийматлар муҳим эмас, деб айтолмайсан, сен бунинг ўрнига иттифоқдан қўлингдан келганича пул орттириб қолишга уриняпсан… Шимолий Атлантик Иттифоқи бир савдо лойиҳаси ҳам, бир ширкат ҳам эмас…». (Рейтер, 2016 йил 10 ноябр).
    • Обама ўзининг Сурияга қилган ваҳшиёна ҳужумларида Россияга таянди. Лекин у русларнинг ваҳшиёна ҳужумларига қаршилигини айтарди! Тулкилик қилиб оппозицияни алдаш учун шундай қиларди… Трамп эса Россияга очиқ-ошкор таянмоқда, Путинни мақтабгина қолмай балки уни Обамадан ва ўзининг рақибаси Клинтондан устун қўймоқда! Чунки у Путин ҳақида «У бизнинг президентимиздан кўра кўпроқ даражада юқори турган раҳбар бўлди» деди. (Би-Би-Си арабий, 2016 йил 14 ноябр)… «Трамп қўшимча қилиб: Путин Клинтондан кўра заковатлироқдир, чунки у Клинтонни Сурия борасида мағлуб қилди…» деди. (Скай-Ньюс арабийя, 2016 йил 20 октябр). Шундай қилиб демак Обама ва Трамп иккаласи ҳам Америка манфаатларига хизмат қилиш учун Россия билан муносабатда бўлишмоқда. Фақат услублар турлича бўляпти. Бунда уларга қўл келаётган (ёрдам бераётган) нарса Россиянинг бир Европа ёки Ғарб давлатига айланишга ва яна буюк давлатга айланиб ўзининг Совет Иттифоқи давридаги улуғворлигига етиша олмаётгани муаммосидир. Шунинг учун ҳам рус парламенти Трампнинг ғалаба қозонгани ҳақидаги эълонни гулдурос қарсаклар билан қарши олди. Бу эса русларнинг ўта аҳмоқлигини тасдиқлаб турибди!

Буларнинг барчасидан аниқ кўриниб турибдики, Америка сиёсатидаги кенг кўламли режалар республикачилар партияси билан демократлар партияси ўртасида фарқ қилмайди. Фақат услубларда фарқ бор, холос.

  • Бунинг сабаби эса шу икки партиянинг пайдо бўлиши тарихига бориб тақалади. Масалан республикачилар партиясини ўзлари мақтаниб сафсата сотишадиган демократия тўнида кўриниш кўпам қизиқтирмайди. Аксинча бу партияда ковбойларнинг кибру ҳавога тўла ҳаёт тарзи ҳукмрондир. Чунки бу партия мана шу муҳитдан пайдо бўлган. Шунинг учун унда ковбойча тарз ҳамон ҳукмрон бўлиб қолмоқда… Ковбойлар сақофати ўзини кучли қилиб кўрсатадиган, бировга зарба бериб, бошқасини ўлдирадиган, у ер, бу ерни портлатадиган, бошқаларнинг бойликларини талаб ва ўғирлаб кетадиган, ҳеч ким қарши чиқолмай бўйсуниб сукут қилишга мажбур бўладиган шахсга мойиллик кўрсатади. Шунинг учун бу партиядагиларни бегуноҳ одамларни ўлдириш каби жиноятлар асло ташвишга солмайди. Шунинг учун ҳам бу жиноятлар уларнинг мамлакатида ҳукм сурмоқда. Улар қурол кўтариб юришни ва уни ўзларининг ҳавойи хоҳишлари бўйича ишга солишни хуш кўришади. Шунинг учун ҳам Америка сенати демократлар партиясининг якка тартибда қурол-аслаҳалар сотиб олишни истовчиларнинг жиноятчилик ва психологик тарихи ҳақида кенгроқ текширувлар ўтказишга рухсат берадиган таклифини рад қилди. «Республикачилар 2016 йил 20 июн душанба куни бу тадбир-чорага қарши овоз беришди. Демократлар уни ўтказишга бир неча йиллардан бери уриниб келишмоқда. Овоз бериш натижаси бу таклифни ёқлаб 44 овоз бериш ва унга қарши 56 овоз беришдан иборат бўлди…». (Русиял Явм, 2016 йил 21 июн). Шундай қилиб демак республикачиларни қурол-аслаҳага эга бўлишни тартибга солиш қизиқтирмайди. Бунга сабаб қурол-аслаҳа ишлаб чиқувчилар ва сотувчилар лоббисининг республикачилар устидан ҳукмрон бўлиб олганидир… Трампнинг услуби мана шу нуқтаи назардан келиб чиқмоқда. Чунки у ўзини ва мамлакатини кучли қилиб кўрсатадиган арбобнинг услубидир. У ўз мамлакати ҳайбатини таҳдид қилишлар ва зўравонлик билан қайта тиклаш учун шу услубни ишга солади. Бу таҳдидларни амалга оширадими ёки йўқми ва улардан воз кечиб бошқа услубга ўтадими, бунинг фарқи йўқ. Демак у ўзи: «позицияларини олдиндан айтиб бўлмайдиган бир шахс бўлишни истайман» деб айтганидек бир кимсадир. (Рейтер, 2016 йил 10 ноябр). Демак Трамп бошқаларни қўрқитиш йўлига ўтади. Уларни Америка сиёсатини қабул қилишга ёки Америкага бўйсунишга ёки унга қарши чиқишдан қўрқишга мажбур қилиш учун шундай йўлни тутади. Шунинг учун ҳам унинг баёнотлари тўрт томонда тентирайдиган бўлди! Унинг Ислом ва мусулмонларга қарши кек-адовати аниқ эди… У Хитой майдонига ҳам тушди… Ундан жанубий Корея, Саудия ва Эрондаги тобелари ҳам саломат қолмади… У Европага – гўё атайлаб қилаётгандек – ғаламисона тарзда зўравонлик билан ҳужум қилди! Бу кибру ҳаво услуби жиҳатидан бўлган хатти-ҳаракатдир… Трамп ҳийлакор савдогарлар услубини ҳам ишга солиши мумкин. Бунда у бошқа давлатларни авраб-алдашга ҳаракат қилади. У ўзининг фойда кўришини ва бошқаларни Америкага сарф-харажатларни зиёдаси билан тўлашга мажбур қилишни истайди. Шунинг учун ҳам унинг баёнотларида қуйидаги сўзлар келди:
    • «Саудия бой давлатдир, шунинг учун у биздан олаётган сиёсий ва хавфсизлик ёрдами эвазига пул тўлаши лозим. Трамп яна бундай деди: Саудия яқинда катта қийинчиликда бўлиб қолади ва ёрдамимизга муҳтож бўлади. Агар биз бўлмаганимизда Саудия асло мавжуд бўлмас эди ва сақланиб қолмас эди…». (Американинг Эн-Би-Си телевидениеси, 2016 йил 19 август). Бу Саудияга ғаламислик қилиб унинг Америкадаги мавжуд барча омонат маблағларини олиш учун ташланадиган қадамдир. Айниқса буни конгресс маъқуллаган «гаста» номли қонун ҳам тасдиқлаб турибди. Бу қонун Саудияни америкаликларга Нью-Йоркдаги халқаро савдо марказида 2001 йил 11 сентябрда юз берган ҳодисалар учун компенсациялар тўлашга мажбурлайди.
    • Трамп ўз сайлов кампанияси чоғида ўзининг жанубий Кореяда жойлаштирилган Америка кучларини – агар жанубий Корея сони 28.500га етадиган бу кучларни шимолий Кореяга қарши муштарак мудофаа доирасида жойлаштириш сарф-харажатларидан энг катта қисмини тўламайдиган бўлса – олиб чиқиб кетмоқчи эканини айтди.
    • Трамп Европадан Атлантик Иттифоқ бюджетига кўпроқ пул тўлашини талаб қилди ва Атлантик Иттифоқ «Ўзининг фойдали-самарали эканлигини йўқотди» деб Вашингтоннинг европалик иттифоқчилари – агар улар рус агрессиясига учрасалар – ёнини олиб аралашуви Европанинг бу иттифоқ бюджетига молиявий ҳиссалар қўшишларига боғлиқ эканлигига эътиборни қаратди». (АФП… Халиж газетаси, 2016 йил 11 ноябр).
    • Экология хусусида эса у «ширкатларга солинган экологик чекловлар ширкатларнинг дунё бозоридаги рақобатлашиш қудратини камайтириб юборяпти деб экологик ўзгаришни бир алдов деб атади». Шундай қилиб Трамп ҳатто ўз малайлари ва тобеларига нисбатан ҳам амалга ошираётган молиявий зўравонликнинг қанчалик кўламда эканлиги аниқ кўриниб турибди!
  • Демократлар партиясида эса алдов ва ўзини сохта демократия «тўни»да кўрсатиш ҳамда инглизча услубга тақлид қилиш ҳукмрондир. Демак бу партия заҳарни усти ялтироқ қоғозга ўраб беради, натижада сизни ўлдириб ўзи табассум қилиб тураверади. Республикачилар партияси эса заҳарнинг шундоқ ўзини бериб сизни ўлдирар экан хўмрайиб тишини тишига босиб туради… Шунинг учун демак демократ президентлар алдашга ва ғафлатда қолган кимсалар дўстлигини қозонишга қодирроқдир. Республикачи президентлар эса бировни алдаб ўтиришмайди. Чунки уларнинг адовати шундоқ очиқ кўриниб туради. Буни иккала тарафдан сайланган президентларнинг яқиндаги тарихидан мисолларни кўриб чиқиш пайтида кузатиш мумкин. Масалан республикачилар партиясидан сайланган Рейган, Никсон, катта ва кичик Бушларнинг кибру ҳаволари, айниқса Ислом ва мусулмонларга қарши кибру ҳаво қилишлари очиқ зўравонлик, душманлик шаклида кўриниб турибди, уларнинг йиртқич тишлари шундоқ кўриниб турибди… Демократлар партиясидан сайланган Кеннеди, Картер, Клинтон ва Обама, уларнинг ифлослиги, алдоқчилиги, Ислом ва мусулмонларга қарши макру ҳийлалари, сохта табассумлари шундоқ кўриниб турибди… Масалан Буш салибчилик урушини бошлаганини айтган бўлса, Обама Қоҳирада Қуръондан бир оятни далил қилиб келтирди… Иккаласи ҳам Исломга қарши ҳийла қилишди! Шунинг учун ҳозиргина айтганимиздек: «Демак демократ президентлар алдашга ва ғафлатда қолган кимсалар дўстлигини қозонишга қодирроқдир. Республикачи президентлар эса бировни алдаб ўтиришмайди. Чунки уларнинг адовати шундоқ очиқ кўриниб туради».
  • Ҳатто иккала партия шиорлари мазмунида ҳам фарқ бор. Бу фарқ биз айтиб ўтган нарсага мос келади. Америкалик карикатурачи рассом Томас Наст – унинг асл келиб чиқиши немисдир – 1870 ва 1874 йилларда Ҳарбор журналида бир расмни нашр қилди. Унда бир тўп ҳайвонларни – уларнинг борасида қутуриб атрофидаги нарсаларни эзиб янчиб ташлаётган бир улкан фил ҳам бор – қўрқитиш учун арслон либосини кийган бир эшак суратини кўрсатган… Ана шундан кейин эшак демократлар партияси шиорига, фил эса республикачилар партияси шиорига айланди. Бу икки шиор иккала партия суратини акс эттириб туради. Шунинг учун 2008 йилдаги сайловлар кампанияси чоғида бу икки сурат босиб чиқарилди. Биринчисида демократлар партияси шиорини акс эттирадиган эшак кўриниб турибди. Уни сариқ юбка кийиб олган ва Хиллари Клинтонга ишора қиладиган бир аёл миниб олган. Бу аёл ортида Барак Обамага ишора қиладиган бир қора танли йигит турибди. Иккаласидан ҳар бири эшакка узун таёққа боғланган сабзини бермоқда. У ўша пайтда демократлар партиясининг «қизиқтириш ва қўрқитиш»га асосланган стратегиясини сайловда ифодалаб берди. Бунинг муқобилида ўша кампаниянинг ўзида бошқа сурат ҳам пайдо бўлди. Унда яна икки номзод кўриниб турибди. Бу ўша пайтда республикачилар партияси томонидан номзоди кўрсатилган Жон Маккейн ва Митт Ромнига ишора эди. Суратда иккаласи бу партиянинг шиори бўлмиш филга миниб олишгани ва иккаласидан ҳар бири филни йўғон таёқ билан ура бошлагани акс эттирилган. Йўғон таёқ республикачиларнинг «қатъият ва куч»га таянадиган консерватив сиёсати рамзидир.

Шундай қилиб демак Трампнинг хатти-ҳаракатлари республикачилар партияси номзодлари хатти-ҳаракатларидаги бир янгилик эмас. Ундаги бир шахсни бошқасидан ажратиб турадиган қайсидир даражадаги шахсий хусусиятларни ҳисобга олмаганда унинг бу хатти-ҳаракатлари бир янгилик эмас. Унда мана шу шахсий хусусиятлар бор албатта. Лекин республикачилар партиясининг умумий хусусиятлари – ҳозиргина айтиб ўтганимдек ана шу шахсий хусусиятларни ҳисобга олмаганда – бу партиянинг барча номзодларига деярли мос келади.

Хулоса:

а)   Олдинги президент даврида белгиланган Америка сиёсатининг кенг кўламли режалари деярли ўзгармайди. Хусусан Ислом ва мусулмонларга нисбатан, янада хосроқ қилиб айтадиган бўлсак Сурия кризисига нисбатан бу режалар ўзгармайди. Президент республикачи бўладими ёки демократми, бу режалар ўзгармайди. Чунки Америка сиёсатини қатор институтлар (муассасалар) белгилайди. Бу муассасалардан ҳар бири қайсидир даражада кўпроқ ёки камроқ таъсирга эга…

б)   Сайловолди баёнотлари халқаро алоқаларнинг ёки хориждаги муаммолар ечимларининг амалий ижроси учун бир ўлчов эмас…

в)   Америка ўзининг системасига ва ўзи ўрнатиб қўйган режимларга қарши қўзғолон кўтарган мусулмонларга қарши урушида Россияни ишга солишда давом этади. Европага қарши туришда ҳам Россия хизматидан фойдаланади. Чунки Америка европаликларнинг ўзига қарши исён кўтаришига чек қўймоқчи. Америка европаликларни кичик укалар, ўзини эса катта ака ҳисоблайди. Америка европаликларнинг ўзининг лойиҳаларига ва сиёсатларига ташвиш туғдиришларини, ўз нуфузи бор минтақаларда ташвиш туғдиришларини тўхтатишни истайди. Америка европаликларнинг ўзининг хоҳиш-иродасидан ва қўли остидан ташқарида ҳаракат қилишларини, бир мустақил сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий кучни ташкил қилишга уринишларини тўхтатишни истайди.

г)   Янги маъмурият услубларидан бири ўзи душман деб ҳисоблайдиган кишиларга таҳдид қилиш, масхара қилиб ғазаб қилиш ва ҳужум қилишдир. Кеккайиб, кибру ҳавога тўла ишларни ҳам амалга оширади. Шунинг учун демак ўзини ҳурмат қиладиган бошқа давлатлар учун энг яхши услуб Америка босимларига бўйин эгмаслик ва унинг таҳдидларидан қўрқмасликдир. Чунки бу босимларнинг барчаси «стакандаги сувнинг қалқиши»дир, холос. Шунинг учун бу давлатлар Америка босимларига бўйин эгмаслиги лозим. Аксинча бу давлатлар Америкага тик қарши чиқишда, у билан қарама-қаршиликка киришишда давом этавериши ва уни бу минтақадан ҳайдаб чиқаришга ҳаракат қилиши лозим. Чунки Америка кичик Буш даврида чўққига етган пайтда Франция Америкага қарши туриш учун бошқа давлатлар билан биргаликда бир меҳвар-ўқни ташкил қилиб Америкага таъсир ўтказа олган эди. Бугун эса Америка энг тубанлик сари шўнғиган бир пайтда бунинг қандай таъсир бериши аёндир!!

д)   Трамп бошчилигидаги Америка маъмуриятининг давлатларни тўлашга мажбур қилиш учун зўравонлик услубини ишга солиши кўриниб турибди. Чунки Америка учун бундан бошқа чора қолмади. Бундай ҳолатда бошқа давлатлар Америка зўравонлигига бўйин эгмаслиги ва жамоатчилик фикрини унга қарши қўзғаши керак.

е)   Қўзғолон кўтарган Исломий Уммат халқлари эса Америка бўғзига санчилган улкан ва қаттиқ тикан бўлиб турибди. Бу «тикан» Американинг тинчини бузиб унинг тинч ухлашига йўл қўймаяпти. Шунинг учун Исломий Уммат ўз қўзғолонини ва курашини давом эттириши лозим. Бу Уммат Аллоҳ изни билан Америка устидан ва барча мустамлакачи кучлар устидан албатта ғалаба қозонади. Зеро бу Уммат Америка бурнини Ироқ қумларига ва Афғонистон тупроғига ишқади… Уммат шуни яхши билсинки Америка ўргимчак инидан ҳам мўртроқдир. Шунинг учун Америка ҳилвираб, емирилди. У тубанлик сари қуламоқда. Лекин Уммат Америка малайлари, тобелари ва тарафдорларидан эҳтиёт бўлмоғи лозим. Чунки бу малайлар Американинг мусулмонлар юртларига суқулиб кирадиган туйнукларидир… Уммат мухлис, онгли кишилар сари юзланмоғи зарур. Бу кишилар Умматни Аллоҳ изни ила нажот, озодлик ва саййидлик сари етаклайдилар. Натижада Уммат яна илгариги улуғворлик ҳолатига қайтади.

«(Эй Уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз. Агар аҳли китоб ҳам имон келтирганда эди, ўзлари учун яхши бўларди. Улардан мўминлари ҳам бор ва (лекин) уларнинг кўплари итоатсиз кимсалардир» [Оли Имрон 110]

«… ثُمَّ تَكُونُ جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«… Сўнг золимзўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади». Бу ҳадисни Абу Довуд Таёлисий чиқарди… Бу эса Аллоҳга асло қийин эмас.

18 сафар 1438ҳ

18 ноябр 2016м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here