Атамбаев: Путин ва Назарбаев мендан иккинчи муддатга қолишни сўрашди

668
0

Атамбаев: Путин ва Назарбаев мендан иккинчи муддатга қолишни сўрашди

 “Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мендан иккинчи муддатга қолишни сўрашди”,- деди Алмазбек Атамбаев 1 декабр куни йил яунларига бағишланган матбуот анжуманида.

 Унинг сўзларига кўра, Россия ва Қозоғистон раҳбарлари ундан муддати тугагач кетмаслигини сўрашган. “Бироқ мен бундай қила олмаслигимни, ҳаммасини халқ хал қилишини айтдим”,- деди Атамбаев.

 Россия ҳарбий базаси тўғрисида берилган саволга жавоб берар экан Атамбаев, Россия Қирғизистоннинг стратегик ҳамкори бўлиб қолиши, аммо ҳарбий масалада мамлакат ўзининг кучига таяниши лозимлигини маълум қилди.

 “Биз “Ганси” базаси бўйича жуда тўғри иш қилдик. Бу кимга ёқиш, ёқмаслигидан қатъий назар. Беш йил ўтди ва ўтган вақт бу тўғри қарор эканлигини кўрсатди. Қирғизистон келажакда фақат ўзининг кучига таяниши лозим. Бу Россия базасига ҳам тегишли”, – дейди Атамбаев.

 Атамбаевнинг таъкидлашича, база Қирғизистон ҳудудидан келишув муддати якунига етгач “кетиши керак бўлади”.

 “Албатта, бу кимгадир ёқмаслиги мумкин. Бироқ Россия президенти барчасини тўғри тушунди. Мени Атамбаев америка базасини чиқариб юборди, аммо Россияникини қолдирди, деб кўп танқид қилишмоқда. Аммо Россия билан келишув имзоланган. 2016 йилда амалдаги муддат якунланади, шундан сўнг база яна 49 йилга қолиши ва 25 йилга чўздирилиши керак эди. Лекин биз фақатгина 15 йил қолдирдик – 49 ва 15”,- дея таъкидлаб ўтди Атамбаев.

Маълумки, 2009 йилда келишув муддати 49 йилга узайтирилган бўлиб, қўшимча 25 йилга автоматик тарзда узайтириш мумкинлиги белгилаб қўйилган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here