Озарбойжон ўтган референдумнинг дастлабки натижаларини маълум қилинди

583
0

Озарбойжон ўтган референдумнинг дастлабки натижаларини маълум қилинди

 26 сентябр куни Озарбойжонда мамлакат конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссияси раҳбари Мазахир Панахов сешанба кунги матбуот анжуманида ҳозирга қадар бюллетенларнинг 72,7 фоизи текшириб чиқилгани ва сайловчиларнинг 88,5 фоизи президентлик муддатининг 5 йилдан 7 йилга узайтирилишини ёқлаб, 4,7 фоиз сайловчи бунга қарши овоз берганини маълум қилди.

 Мазахир Панаховнинг айтишича, сайловчиларнинг 84,5 фоизи давлат бошқарувида вице-президентлар институтининг киритилишига розилик билдирган бўлса, 6,8 фоиз сайловчи бунга қарши овоз берган.

 Шунингдек, сайловчиларнинг 84,2 фоизи президентликка номзод кўрсатиш ёши чегараланишининг олиб ташланишини маъқуллаган.

 Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, овоз беришда сайловчиларнинг 69,7 фоизи, яъни 3,6 млн фуқаро иштирок этган.

 Референдумнинг якуний натижалари расмий равишда 21 октябрда эълон қилинади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here