Ўзбекистон призиденти стоционар даволаниш мақсадида шифохонага ётқизилди

715
0

Ўзбекистон призиденти стоционар даволаниш мақсадида шифохонага ётқизилди

“Озодлик радиоси”нинг тарқатган маълумотига кўра, Ўзбекистон призиденти Ислом Каримов стоционар даволаниш мақсадида шифохонага ётқизилган

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқлар ва бир қатор сайтлардан тарқаб бораётган Каримовнинг ҳолати ҳақидаги маълумотлар оддий фуқоролар зеҳнида турли саволлар пайдо қила бошлади. 29 август куни Лола Каримова ўзининг ижтимоий саҳифаси орқали тарқатган баёноти шубҳали маълумотларга анча ойдинлик киритди. У ўз отасини ҳақиқатда оғир аҳволда рионимация хонасида ётганини айтиб, дуо қилиб туринглар бизнинг оила оғир аҳволда қолдик, деган маънода чиқиш қилди.

Каримов ҳам инсон. У албатта бир кун оламдан ўтади. Лола Каримованинг гаплари ва бошқа ахборот тармоқларининг хабарлари рост бўлса, Каримов камида сиёсий ўлик ҳолатида. У такрорий инсулт ҳолатида. Бу эса, унинг мия системасининг издан чиққанидан далолат қилиб, ҳозир мамлакат ишларини бажаришни давом эттириши мумкин эмаслигини англатади.

Ҳаммамизни хавотирлантираётган нарса Каримовнинг фасод ҳаёти ёки ўлими эмас. Балки, Ўзбекистоннинг келажаги, фуқороларнинг кейинги кутилаётган ҳолати, Каримовнинг режимидаги сиёсатчиларнинг ўзаро муносабатлари ва шундан келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар, халқаро сиёсатдаги етакчи давлатларнинг бу сиёсий ҳолатга бўлган муносабати ва таъсирлари,… ва ҳоказо, кутилаётган ишларнинг қай бир томонга қараб йўналиб кетиши мумкин экани барчани қизиқтирмоқда.

Каримовнинг режими ҳам оламдаги барча диктатор ёки авторитар режимлар каби, мамлакатдаги етакчи гуруҳнинг қўллови остида ҳукм суриб келади. Ҳатто Ленин ёки Сталин сингари буюк диктаторлар ҳам етакчи гуруҳнинг қувватига таянишган, ҳукм суришган ва кераксиз бўлиб қолишганларида ўша гуруҳ томонидан қатл қилинишган.

Ўзбекистондаги етакчи гуруҳ ҳам, бошқалар сингари бир неча лидерлардан ва гуруҳлар (кланлар)дан иборат. Бу эса, Ўзбекистонда уларнинг ҳар бирининг ўз манфаатлари ва сиёсий таъсир қувватлари мавжуд эканини анлатади. Каримовнинг асосий вазифаси шу гуруҳларнинг ўрталаридаги мувозанатни ушлаб туришдан иборат эди.

Каримовнинг сиёсий майдондан четлатилиши мазкур гуруҳлар учун қўшимча сиёсий имкониятлар ва моддий манфаатларни қўлга киритишлари учун янги шароитлар яратади. Уларни бир бирлари билан ва ўзаро манфаат балансларини тартиб билан ушлаб тура оладиган Каримовнинг меросхўри, яъни янги лидер кўринмаяпти. Бу эса ўта хавфли вазият пайдо бўлиши мумкин деган гумонларни қувватлайдиган ҳолатдир. Яъни кланларнинг манфаат мувозанати издан чиқиб кетиши мумкин. Бундан ташқари, Каримов оиласининг сиёсий, иқтисодий манфаатлари толон торож қилинаётганида бу гуруҳ вакилларининг ҳаракатлари мутлақ издан чиқиб кетиши мумкин.

Бу муаммонинг иккинчи томони ҳам бор. Бу — Харқаро сиёсатнинг Ўзбекистон ички ишларига аралашиши ва таъсир ўтказишидир. Яъни, ташқи етакчи давлатлар ва ташкилотлар Ўзбекистоннинг сиёсий ҳолатидан бепарво ёки сиртта қолишлари мумкин эмас. Улар албатта бу жараёнга таъсир ўтказиш учун бор имкониятларини ишга солишади. Лекин уларнинг ҳар бирининг ўз мақсад ва манфаатлари бор. Уларнинг баъзи манфаатлари бир бириникига мутлақо тескари келади. Бу вазият ҳам Ўзбекистоннинг ҳолати учун қўшимча муаммолар келтириб чиқариши мақаррар.

Халқаро сиёсатда ягона етакчи давлат бўлиб турган АҚШ Сурия масаласида боши берк кўчага кириб қолди. У ерда АҚШ мафкуравий мағлубиятга учради. Мусулмонларнинг  мафкуравий ғалабалари эса, матбуот воситасида, фикрий ва сиёсий кураш орқали амалга ошириляпти. АҚШ бир неча мамлакатлар билан бирлашиб, Сурияга бостириб киришни лоиҳалаштираяпти. Куфр олами дунё мусулмонларини ҳатто фикран бирлашиб кетишларидан ҳам қўрқади. Шунинг учун халқаро куфр системаси Ўзбекистондаги ҳозирги ҳолатдан фойдаланиб олишни мақсад қилиши мумкин.

Яъни, Ўбекистондаги ҳолатдан фойдаланиб, кланлар аро урушни ўз ҳолига ташлаб беради. Балки бу курашларни авж олдириб юбориши ҳам мумкин. Лекин кланлар бир бирлари билан узоқ уруша олишмайди. Бу уруш тезда фуқоролар, миллатлар ва бир неча томонларга бўлиниб кетиши мумкин. Ташқарига қочиб кетган илмонийчи мухолифатчилар гуруҳи ҳам кириб келишиб, улар ҳам ўлжани бўлиб олишда иштирок эта бошлашади.

Бу албатта тахминий лойиҳалардир. Лекин куфр системаси шу каби ифлос лоиҳалар билан кириб келишлари мумкин. Россия янги лидер учун Андижон воқеасини такрорлашни таклиф қилади. Каримов сингари қадамларини мустаҳкамлаб олиш учун шундай қилади. Яъни, Андижон воқеасини такрорлаш, мухолиф кучларни ва исломий қувватларни яна жамиятдан четлатиши учун шароит яратиб беради, деб уқтиради. АҚШ эса аксинча, Украина сценарийсини илгари суриб, бутун илмоний мухолиф кучларини олиб кирмоқчи бўлади. Ҳар икки ҳолатда ҳам Ўзбек халқи учун ўта ёмон вазият ва ҳолатлар юзага келади.

Ўзбекистондаги бу вазият албатта Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон каби қўшни давлатларга ҳам таъсир этмай қўймайди. Бекорга сиёсатчилар Ўзбек режимини ўта қаттиқ сиқилган бомба ҳолати билан тенглаштиришган эмас эди.

Лекин халқаро сиёсат етакчилари хоҳлашса, режимни ўз ҳолатида ушлаб қолишлари ҳам мумкин. Худди Туркманистон режими сингари. Бироқ Ўзбекистонда исломий муҳит кучли. Каримовнинг режими томонидан мусулмонларга ва фуқороларга бўлган зулм ҳам ўта кучли. Шунинг учун куфр олами бу минтақаларда ҳам ясама исломий ҳарбий қувватлар пайдо қилишга ҳаракат қилиши мумкин.

Каримовнинг ўлгани ёки яқин келажакда ўлиши 100% аниқ эмас. Лекин у албатта ўлади. Юқоридаги йўналишлар бўйлаб фитнакашлик ҳаракатларини лоиҳалаштирган қувватлар мавжуд. Вазият эса агар ўзгариб кетмаса, тахминан шу томон бурилиши мумкин. Лекин биз мусулмонлар, бу каби фитналардан эҳтиёт бўлишимиз керак. Андижон воқеаси сингари мақсадсиз ҳаракатлар таклиф қилинади. Кланларнинг ҳар бири ўз мақсади сари фуқороларни тортишга уриниб кўришади. Огоҳ бўлиш керак! уларнинг ҳар бири шу кунда бизнинг мусулмонларнинг устимизда зулм қилиб турган режим вакилларидир. Ёки, янги илмоний демократик ифлос тузумни тиқиштириб келаётган янги режим вакилларидир.

Пайғамбаримиз (сав) “Мўъмин бир тешикдан икки маротаба чақилмайди” деганлар. Саҳиҳ Бухорий.

Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here