Женевада Сурия инқирози бўйича Россия-АҚШ музокаралари бошланди
Женеванинг “Президент Уилсон” меҳмонхонасида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Жон Керри ўртасидаги музокаралар бошланди. Унинг бош мавзуси Суриядаги жангариларга қарши курашда Россия-АҚШ саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш.
Ҳозирча, мазкур учрашувда бирон якуний ҳужжат қабул қилинадими-йўқми, номаълумлигича қолаяпти. Бунгача икки давлат дипломат ва ҳарбий экспертлари ушбу масалани бир неча бор муҳокама қилишган эди. Кун тартибининг Сурия мавзуси Ҳалаб шаҳрига оид гуманитар, вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш ва сиёсий жараёнларни бошлаш масаласини ҳам ўз ичига олган. Бундан ташқари, Туркиянинг Сурия билан чегарасидаги жанговар амалиёти ҳам муҳокама этилиши мумкин.
Лавров ва Керри Украинадаги вазият ҳамда икки томонлама муносабатларга оид бошқа масалалар борасида ҳам фикр алмашишади.