Муфаккир, устоз ва лекторнинг вафоти ҳақидаги хабар

645
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Муфаккир, устоз ва лекторнинг вафоти ҳақидаги хабар

مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَىٰ نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا

«Мўминлар орасида Аллоҳга берган ўз аҳду паймонларида содиқ турган кишилар бор. Улардан айримлари ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), айримлари эса интизордирлар. Улар (аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ» [Аҳзоб 23]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими ўзининг бутун бўлимларига, хусусан, радио ва телевидение бўлимига, Ислом Умматига ва Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига ҳижрий 1437 йил 23 Рамазон, милодий 2016 йил 28 июн сешанба куни устоз Халил Ҳарб (Абу Иёс)нинг 76 ёшида вафот этганини чуқур қайғу ила хабар қилади.

Устоз Ҳизб ут-Таҳрир матбуот бўлимининг радио ва телевидениеси бўлимида узоқ йиллар хизмат қилиб, шу йиллар мобайнида ўз интервьюлари, маърузалари ва мақолаларини Умматдан аямади. Ҳатто умрининг охирги кунларида ҳам беморлигига қарамай, даъватни олиб борди. Ўшанда умрининг сўнги кунларида, Рамазон кириши муносабати билан ўтказган кўрсатувимизда қатнашиб, унда сарой уламоларига насиҳат йўллади. Бу кўрсатув ҳозирда бизнинг телерадио бўлимларимизда эфирга узатилмоқда.

Дарҳақиқат, марҳум бутун Умрини Ҳизб ут-Таҳрир сафида Ислом давъатини етказиш билан ўтказди. Шу даъват йўлида турли бало-синовларни бошдан кечирди. Аммо улардан бирортаси уни давъатни етказишдан тўса олмади. Ҳизб матбуот бўлимининг радиотелевидение бўлими ташкил қилгандан бошлаб, унда меҳнат қилди. Ҳатто ҳаётининг сўнгги кунларида беморлигини ҳамда кечаю кундуз студияга келиб кетишдек қийинчиликларини эътиборга олиб, ишларини енгиллатишга мажбур бўлгандик.

Эй Абу Иёс, сизни Аллоҳим Ўзининг кенг раҳмати ва мағфиратига буркасин, қилган амалларингизни савоб амалларингиз тарозисига қўшсин. Аллоҳим, Абу Иёсни Ўзинг яхшилик ила қабул қил, яхши жойлардан ато эт, маҳшарда анбиёлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳларга ҳамроҳ қил, уларга ҳамроҳ бўлиш нақадар бахтдир.

إِنَّا للهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

«Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз» [Бақара 156]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими,        

хусусан, радио ва телевидение бўлими                                                           

                            

23 рамазон 1437ҳ

28 июн 2016м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here