Қайтарув ақдни ботил қилишига саҳобаларнинг ижмо қилганликлари

600
1

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан (حمدي الحسيني) Ҳамдий Ҳусайнийнинг қайтарув ақдни ботил қилишига саҳобаларнинг ижмо қилганликлари ҳақидаги (фиқҳий) саволига жавоб

Савол:

Қадрли олим Ато ибн Халил Абу Рошта ҳафизаҳуллоҳ, ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ.

«Исломий шахсия» китобининг 232 саҳифасида бундай дейилган:

«Саҳоба Gлар ҳам ақдларнинг фосид ва ботил бўлишига қайтариқни далил қилишган. Жумладан, Ибн Умар Аллоҳ Таолонинг

وَلَا تَنْكِحُوا الْمُشْرِكَاتِ

«Мушрика аёлларни никоҳингизга олманг»   [Бақара 221]

деган каломини мушрик аёллар никоҳининг фосид бўлишига ҳужжат қилган ва уни ҳеч ким инкор қилмаган. Шу билан бу нарса ижмо бўлиб қолган». Саволим – барокаллоҳу фикум – шуки, далил яъни оят аниқ кўрсатиб турган бўлса-ю, бу иш қандай ижмо бўлиши мумкин? Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Саволингизга жавоб янада аниқроқ бўлиши учун, сиз сўраётган матнни тўла келтирмоқчиман. Бу эса «Иш ҳаракат ва ақдлардан қайтариш», номли мавзуда келган:

«Савдо-сотиқ, никоҳ каби, аҳкомлари ифодаланган иш ҳаракат ва ақдлардан қайтариш ё ақднинг ўзига қайтади ёки бошқасига қайтади. Агар иш ҳаракатдан ҳам, ақддан ҳам бошқасига қайтса, худди жума куни азон айтилган вақтда савдо-сотиқ қилишдан қайтарилгани каби, у ҳолда, ақдга ҳам, иш ҳаракатга ҳам таъсир қилмайди, яъни уларни ботил ва фосид қилмайди. Агар қайтариқ иш ҳаракатининг ўзига ёки ақднинг ўзига қайтса, шубҳасиз, у ақдга ҳам, иш ҳаракатга ҳам таъсир қилади ва уларни ботил ёки фосид қилади. Қайтариқнинг иш ҳаракатига таъсир қилиб, уни ботил ё фосид қилишига далил Росулуллоҳ Aнинг ушбу сўзларидир:

«مَنْ عَمِلَ عَمَلاً لَيْسَ عَلَيْهِ أَمْرُنَا فَهُوَ رَدٌّ»

«Кимки биз буюрмаган ишни қилса, унинг иши рад қилингандир». (Имом Муслим ашлаб чиққан). Ундаги «рад қилингандир», сўзидан мурод «тўғри эмас, мақбул эмас», деган маънони ҳамда қайтарилган нарса буюрилмаган иш эканини ва у диндан эмаслигини англатади. Рад қилингани ботиллик ва фосидликдан бошқа нарсани англатмайди. Саҳоба Gлар ҳам ақдларнинг фосид ва ботил бўлишига қайтариқни далил қилишган. Жумладан, Ибн Умар Аллоҳ Таолонинг

وَلَا تَنْكِحُوا الْمُشْرِكَاتِ

«Мушрика аёлларни никоҳингизга олманг»  [Бақара 221]

деган каломини мушрик аёллар никоҳининг фосид бўлишига ҳужжат қилган ва уни ҳеч ким инкор қилмаган, шу билан бу нарса ижмо бўлиб қолган. Бунга яна бир далил, саҳобалар судхўрлик ақдининг фосид яъни ботил бўлишига Аллоҳ Таолонинг

وَذَرُوا مَا بَقِيَ مِنَ الرِّبَا

«Судхўрлик сарқитларини тарк қилинг» [Бақара 278]

деган каломини ҳамда Росулуллоҳ Aнинг

«لاَ تَبِيعُوا الذَّهَبَ بِالذَّهَبِ وَلاَ الْوَرِقَ بِالْوَرِقِ»

«Олтинни олтинга, кумушни кумушга сотманглар» (имом Муслим ривояти), деган сўзларини далил қилганлар. Буларнинг барчаси қайтариқ иш ҳаракатига таъсир қилишига ва уни фосид ёки ботилга айлантиришига далилдир. Бироқ қайтариқ тарк қилишга бўлган қатъий талаб билан ҳаромликни ифодаласагина иш ҳаракатга таъсир қилади. Аммо қайтариқ ҳаромликни эмас, макруҳликни ифодаласа иш ҳаракатларга ҳам, ақдларга ҳам таъсир қилмайди. Чунки таъсир ҳаромни ифодалаш жиҳатидан келади. Иш ҳаракати ва ақдни ҳаром қилиш уни ботил ёки фосид қилиб қўяди».

Ушбу матнни ўрганиш натижасида шу нарса аён бўляптики, бу мавзудаги ижмо саҳоба Gларнинг ижмои бўлиб, у Аллоҳ Таолонинг

وَلَا تَنْكِحُوا الْمُشْرِكَاتِ

«Мушрика аёлларни никоҳингизга олманг»  [Бақара 221]

деган каломидаги қайтариқ мушрика никоҳи ақдини фосид ва ботил эканини ифодалашига қилинган ижмодир. Ибн Умар G мушрикалар никоҳининг ботил бўлишига ушбу оятни далил қилиб келтирди. Буни саҳобалардан бирортаси инкор қилмади. Бу эса саҳобаларнинг шаръий нусуслардаги ақд ва иш ҳаракати билан боғлиқ қайтариқ ақднинг ёки иш ҳаракатининг фасод бўлганини англатади, деган фикрда бўлганларини англатади. Бу эса оятнинг тўғридан тўғри далолатидан бошқа нарса. Оят эса мушрикага уйланишдан қайтарилганини бевосита кўрсатиб турибди. Бироқ саҳобалар бунга қўшимча, ушбу оятдаги қайтариқ ақднинг фосид яъни ботиллигига далолат қилаётганига ижмо қилдилар. Бу эса ижмо ўрнидир. Оят буни кўрсатиб ўтмаган, балки буни ижмо баён қилмоқда.

Келинг, буни янада яхшироқ тасаввур қилишингиз учун икки масалани сизга келтириб ўтай:

Биринчи: Бир киши сиздан мушрикага уйланиш жоизми, деб сўраса, сиз жоиз эмас, деб жавоб берасиз. Шунда бунинг далили нима, деб сўрайди, сиз эса Аллоҳ Таолонинг

وَلَا تَنْكِحُوا الْمُشْرِكَاتِ

«Мушрика аёлларни никоҳингизга олманг»  [Бақара 221]

ояти билан жавоб берасиз.

Иккинчи: Бир киши мушрикага уйланган бўлса ва сиздан шундай давом этавераманми, ёки нима қиламан, деб сўраса, оятнинг ўзи билан жавоб беришингиз кифоя қилмайди. Сиз унга Аллоҳ Субҳанаҳу

وَلَا تَنْكِحُوا الْمُشْرِكَاتِ

«Мушрика аёлларни никоҳингизга олманг» [Бақара 221]

дея бундан қайтарган, десангиз, у сизга – бундан кейин ҳаргиз бунга ўхшаш ишни қилмаслигини айтади ва ўзидаги мавжуд мушрика хотини тўғрисида сўрайди… Шунинг учун ҳам жавоб мукаммал бўлиши учун сиз – ушбу ояти каримадаги қайтариқ ақдни ботиллигини англатишига ижмо қилинган, дейишингиз керак бўлади. Яъни унга хотини билан ўрталаридаги никоҳ ақди ботил бўлганини, шу сабабли ақдни бузишлари лозимлигини, чунки ушбу оятдаги қайтариқ ақднинг ботиллигини ифодалашига ижмо қилинганини айтасиз.

Кўриб турганингиздек, ушбу ояти каримани зикр қилиб, унда қайтариқ борлигини айтсангиз, сўнг ижмо бўйича бундан ақднинг ботиллиги тушунилишини қўшимча қилсангизгина жавоб мукаммал бўлади. Агар саҳобалар ушбу қайтариқ ақднинг ботиллигини ифодалайди, деган ижмога бормаганларида эди, сиз ўша кишининг мушрика хотинига нисбатан нима қилиш кераклиги тўғрисидаги саволига жавоб беролмай қолар эдингиз.

Ушбу масала сизга аён бўлди, деб ўйлайман.

 

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                       

17 жумодус-соний 1437ҳ

26 март 2016м

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here