“Afghanistan Today” нашрининг хабар қилишича, Пентагон томонидан 2016-2017 йиллар учун Марказий Осиё давлатларининг террорчиликка қарши кураши учун сўралган 50 млн доллардан катта қисмини Тожикистон олади.
АҚШ мудофаа вазирлиги томонидан маълум қилинган ҳужжатда маблағлар толиблар, “ИШИД” ва Марказий Осиёдаги бошқа террорчилик гуруҳлари фаолиятига қарши курашиш учун йўналтирилади ва минтақадаги барқарорликка кўмак бериши айтилган. Пентагон минтақадаги асосий ҳамкори сифатида Тожикистонни айтган, деб маълум қилмоқда Еadaily нашри.
АҚШда террорчиликка қарши курашишни қўллаб-қувватлаш дастурини (Counterterrorism Partnerships Fund) амалга ошириш 2014 йилдан бошланган. Пентагон томонидан сўралган маблағлар (2016 йил учун 20 млн доллар ва 2017 йил учун 30 млн доллар) Афғонистон билан чегараларни қўриқлашни кучайтириш, ноқонуний миграция, гиёҳванд моддалар ва қурол-аслаҳа айланмасига қарши курашишга кўмак беришга йўналтирилади.
Туркистон:
2001 йил 11 сентябр теракти уюштирилганидан сўнг АҚШ ҳукумати “ким биз билан бўлмаса, у бизга қарши” шиорини кўтариб, Ислом ва мусулмонларга қарши кенг кўламли уруш бошлаб юборган эди. АҚШ аввал бошда Усома бин-Лодин ва “Ал-Қоида” ташкилотини “олабўжи” қилиш орқали бутун дунёни ўзи билан бирга бўлишга мажбур қилди.
Аммо АҚШ олиб борган бу уруш ўз натижасини бермади, аксинча мусулсонларни уйғонишларига ва ўз динлари сари дадил қадамлар ташлашига туртки бўлди. Иш шу даражага бориб етдики, Ислом ўз тузумига эга бўлган мабда эканлиги, Халифалик давлатини тиклаш мусулмонлар учун Аллоҳ томонидан фарз қилинган амал эканлиги оламий кўринишда муҳокама ва мунозара қилинидиган баҳс мавзусига айланиб кетди. Ҳатто АҚШ ва Европа давлатлари етакчилари “Улар Индонезиядан то Испаниягача бўлган ҳудудда Халифалик давлатини қайта тикламоқчилар”, “Биз “исроил” давлатини суриб ташлайдиган ҳаракат билан тўқнашмоқдамиз, ғарбни Ислом оламидан йўқ қилиб, жами Ислом Умматига Халифалик ўрнатилиши билан шариат асосида бошқарадиган ягона исломий давлатларини тиклайдилар”, дейишга мажбур бўлишди. Бу орқали улар бутун дунё эътиборини яна бир карра ўзлари учун асосий душман ҳисоблаган Ислом ва мусулмонларга қарши янада аёвсиз кураш сари ундади.
Американинг Ислом ва мусулмонлрга қарши олиб бораётган уруши Марказий Осиёдаги мустабид режим раҳбарларига ҳам қўл келмоқда. Улар шу баҳонада ўзлари учун исталмаган бўлган ҳаракат ва шахсларни йўқ қилиш, қуғин ва қатоғон қилишда фойдаланишмоқда ва мавжуд бўлмаган хавфларни бўрттириб кўрсатиш орқали улардан арзимаган садақаларни қўлга киритишга интилишмоқда.