Жавд Ризвон Ризаоннинг истихора намози тўғрисидаги саволига жавоб

565
0

Саволга жавоб

Жавд Ризвон Ризаоннинг истихора намози тўғрисидаги саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум. Мен истихора намозининг қандайлигини билмоқчи эдим. Истихора қилаётган (яхшиликни сўраётган) киши истихора намозидан сўнг тушида бирор нарса кўрадими? Саволим жавоби тезроқ бўлади деган умиддаман, Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин!

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Набий A ушбу ҳадисда истихора намозини тўла-тўкис, изоҳга ҳожат қолдирмай баён қилдилар:

Имом Бухорий ва бошқалар Жобир ибн Абдуллоҳ Hдан ривоят қиладилар: Жобир айтадики, Росулуллоҳ A бизга бундай дея ҳамма ишларда истихора қилишни худди Қуръон сурасидан ўргатганлари каби ўргатардилар:

«إِذَا هَمَّ أَحَدُكُمْ بِالأَمْرِ، فَلْيَرْكَعْ رَكْعَتَيْنِ مِنْ غَيْرِ الفَرِيضَةِ، ثُمَّ لِيَقُلْ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ، وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ العَظِيمِ، فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلاَ أَقْدِرُ، وَتَعْلَمُ وَلاَ أَعْلَمُ، وَأَنْتَ عَلَّامُ الغُيُوبِ، اللَّهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي – أَوْ قَالَ عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ – فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي، ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ، وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي – أَوْ قَالَ فِي عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ – فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ، وَاقْدُرْ لِي الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ، ثُمَّ أَرْضِنِي. قَالَ: وَيُسَمِّي حَاجَتَهُ»

«Қачон бирортангиз бир ишни қилмоқчи бўлса, фарздан ташқари икки ракат намоз ўқисин, сўнг бундай деб дуо қилсин: эй Аллоҳим, мен Сенинг илминг ила истихора қиламан (яхшиликни сўрайман). Сенинг қудратинг ила қудрат сўрайман. Сенинг улуғ фазлингдан сўрайман. Албатта, Сен қодир бўлурсан, мен қодир бўлмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен ғайбларни жуда яхши билувчи зотсан. Эй Аллоҳим, Агар ушбу ишни мен учун динимда, ҳаётимда, ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю, келгусида) хайрли деб билсанг уни менга тақдир қилгин, менга осон қилгин, сўнгра уни менга баракотли қилгин. Агар ушбу ишни мен учун динимда, ҳаётимда, ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю, келгусида) ёмон деб билсанг уни мендан, мени ундан буриб юбор. Менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни тақдир қил. Сўнгра мени (шу яхшилик билан) рози қилгин. (Киши шундан кейин) ҳожатини айтсин» (Имом Бухорий ривояти).

Ушбу ҳадисдан истихора намозининг қандайлиги аниқ маълум бўлиб турибди. Яъни ким истихора қилмоқчи бўлса (Аллоҳдан яхшиликни сўрамоқчи бўлса), истихора намозини ният қилиб икки ракат нафл намоз ўқийди, намозини тугатиб бўлиб, ҳадисда келган истихора дуосини қилади, шу билан истихора намози ёки истихори дуоси тамом бўлади. Истихора намозининг қандайлиги мана шу. Аммо истихора намозига оид бошқа гаплар ҳам бор:

  • Агар киши бир ишни ҳар томонлама ўрганиб чиққандан сўнг уни қилмоқчи бўлса ва шу ишнинг тўғрилигини кўпроқ тахмин қилиб, унга киришмоқчи бўлса, икки ракат намоз ўқийди, истихора дуосини қилади ва шу ишнинг хайрли бўлса, муяссар қилишини ва хайрсиз бўлса, узоқ қилишини сўраб Аллоҳ Субҳанаҳуга тазарру қилган ҳолда шу ишга қадам қўяди. Бошқача ибора билан айтганда, ишни ҳар тарафлама ўрганиб, унинг тўғрилигини кўпроқ тахмин қилиб кўрмасдан олдин истихора намоз ўқимайди. Ишни ҳар тарафлама ўрганиб, унинг тўғрилигини кўпроқ тахмин қилгандан кейингина намоз ўқиб, ўша ишдан хайр-баракот сўрайди ва ишга қадам босади. Ҳадисга назар солинг, унда

«إِذَا هَمَّ أَحَدُكُمْ بِالأَمْرِ، فَلْيَرْكَعْ رَكْعَتَيْنِ مِنْ غَيْرِ الفَرِيضَةِ، ثُمَّ لِيَقُلْ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ…»

« Қачон бирортангиз бир ишни қилмоқчи бўлса, фарздан ташқари икки ракат намоз ўқисин, сўнг бундай деб дуо қилсин: эй Аллоҳим, мен Сенинг илминг ила истихора қиламан (яхшиликни сўрайман)…», дейилди.

  • Набий Aнинг истихорани ухлаганда кўриладиган тушга боғлаганликлари тўғрисида ҳеч қандай саҳиҳ ривоят келган эмас. Менга маълумки, Росулуллоҳ A одамларни истихора қилишга кўп ўргатганлар, аммо унинг натижасини тушга боғламаганлар. Юқорида Жобир ривоят қилган ҳадисдаги

«فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي، ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ»

«Уни менга тақдир қилгин, менга осон қилгин, сўнгра уни менга баракотли қилгин», дедилар ҳамда

«فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ، وَاقْدُرْ لِي الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ، ثُمَّ أَرْضِنِي»

«Уни мендан, мени ундан буриб юбор. Менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни тақдир қил. Сўнгра мени (шу яхшилик билан) рози қилгин», дедилар. Бу сўзлардан ул зотнинг истихорани ухлаганда кўриладиган тушга боғламаганликлари, аксинча, ишни Аллоҳнинг муяссар қилишига ва уни насиб этишига боғлаганлари кўриниб турибди. Яъни киши истихора қилиб, сўраган ишини амалга оширишга ҳаракат қилади, шунда агар ўша иш хайрли бўлса, Аллоҳ бу ишни унга тақдир қилади ва шу ишни унга насиб қилади. Агар бу иш хайрли бўлмаса, кишидан бу ишни буриб юборади. Демак, истихора бу ишни ва ишдаги яхшиликни Аллоҳ Субҳанаҳунинг ихтиёрига топширишдирки, Аллоҳнинг Ўзи истихорачига танлаб, рози бўлиб, насиб қилиб берсин. Агар бу ишдан Аллоҳ Субҳанаҳу рози бўлмаса, уни истихорачидан узоқ қилсин.

  • Жобир ривоят қилган ҳадисдаги

«فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ، وَاقْدُرْ لِي الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ، ثُمَّ أَرْضِنِي»

«Уни мендан, мени ундан буриб юбор. Менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни тақдир қил. Сўнгра мени (шу яхшилик билан) рози қилгин», деган сўзни баъзи кишилар бундай тушунади: Кўнгилнинг чопиши Аллоҳ ихтиёр қилганининг аломатидир, шу маънодаки, қачон истихорачининг кўнгли чопса, ишга киришсин, кўнгли сиқилса, ундан узоқлашиб, қилишни тарк этсин, чунки унинг ўша ишдан узоқ бўлиши юракнинг истамаслиги ва сиқилишидир… Шавконий «Найлул автор»да Нававийнинг бундай деганини ривоят қилади: «Истихорачи истихора қилгандан сўнг кўнгли чопганини қилиши керак. Аммо кўнглининг чопишига таяниб олмаслиги керак. Чунки истихора қилишидан олдин ўша ишга нафси-ҳавоси тортган бўлиши мумкин. Шунинг учун у аввалданоқ ихтиёрини тарк қилган бўлсин. Акс ҳолда, Аллоҳдан истихора қилган бўлмай қолади, балки ўз нафси-ҳавосидан истихора қилиб сўраган бўлиб қолади. Гоҳида у сидқидилдан яхшиликни талаб қилмаган, (ўзини) илм ва қудратдан холи деб билиб илм ва қудратни Аллоҳ учун деб тасдиқламаган бўлиши ҳам мумкин. Агар у бу ишда сидқидил бўлса (ўзини) илм ва қудратдан, илм ва қудратни ўзиники деб билишдан холи деб билади». Нававий фикри шу. Аммо менинг кўпроқ тўғри деб билган фикрим шуки, бу аломат саҳиҳ эмас. Чунки бу ҳақда нусусда келмаган. Шунингдек, айрим кишиларнинг бу хусусда таянган ҳадиси санади жуда ҳам заифдир. Ҳадис уламолари шундай деганлар. Бу ҳадис қуйидагича:

Ибн Саний «Амалул Явм ва Лайл»да ушбуни (ривоят қилган) ишлаб чиққан: Бизга Абу Аббос ибн Қутайба Асқалоний бундай хабар қилди. Унга Убайдуллоҳ ибн Ҳимярий Иброҳим ибн Уло ибн Назр ибн Анас ибн Моликдан, у отамдан, у отсидан, у бобосидан ривоят қилди: Анас айтадики Росулуллоҳ A бундай дейдилар:

«يَا أَنَسُ، إِذَا هَمَمْتَ بِأَمْرٍ فَاسْتَخِرْ رَبَّكَ فِيهِ سَبْعَ مَرَّاتٍ، ثُمَّ انْظُرْ إِلَى الَّذِي يَسْبِقُ إِلَى قَلْبِكَ، فَإِنَّ الْخَيْرَ فِيهِ»

«Эй Анас, қачон бир ишни қилмоқчи бўлсангиз, Аллоҳдан етти марта ўша иш борасида истихора қилинг, сўнг юрагингиз чопганга қаранг. Зеро, яхшилик ўшандадир». Ибн Ҳажар «Фатҳул Борий»да бундай дейди: «… «Азкор»да Нававий «Истихорадан кейин қалби чопган ишни қилади», дейди ва бунга Росулуллоҳнинг Анасга айтган «Қачон бир ишни қилмоқчи бўлсангиз, Аллоҳдан етти марта ўша иш борасида истихора қилинг, сўнг юрагингиз чопганга қаранг. Зеро, яхшилик ўшандадир», ҳадисларини далил қилди. Агар бу ҳадис исботланса, у таянилувчи ривоят бўлур эди. Бироқ унинг санади жуда ҳам заифдир…».

Шунинг учун қўлимизда биринчи нуқтада айтган нарсамиздан бошқаси қолмади. Яъни ҳадисда шундай дейилмоқдаки, ишни қилишга қарор қилинганидан кейин, яъни ишни тўлиқ ўрганиб чиқишга ва ишга киришишни тўғри деб билишга асосланиб ишга киришига қарор қилинганидан кейин истихора қилинади. Бундай тушунишнинг тўғрилигини Ҳокимнинг ўз «Мустадрак»ида Абу Айюб Ансорийдан ривоят қилган ушбу ҳадис кўрсатиб турибди: Росулуллоҳ A бундай марҳамат қилдилар:

«اكْتُمِ الْخطْبَةَ ثُمَّ تَوَضَّأْ فَأَحْسِنِ وُضُوءَكَ، ثُمَّ صَلِّ مَا كَتَبَ اللَّهُ تَعَالَى لَكَ، ثُمَّ احْمَدْ رَبَّكَ وَمَجِّدْهُ، ثُمَّ قُلِ: اللَّهُمَّ إِنَّكَ تَقْدِرُ وَلَا أَقْدِرُ، وَتَعْلَمُ وَلَا أَعْلَمُ، وَأَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ، فَإِنْ رَأَيْتَ لِيَ فِي فُلَانَةٍ، – يُسَمِّيهَا بِاسْمِهَا – خَيْرًا لِي فِي دِينِي وَدُنْيَايَ وَآخِرَتِي فَاقْدُرْهَا لِي، فَإِنْ كَانَ غَيْرُهَا خَيْرًا لِي فِي دِينِي وَدُنْيَايَ وَآخِرَتِي فَاقْدُرْهَا لِي»

«Қайлиқ қизнинг кимлигини яширинг. Сўнг чиройли суратда таҳорат олиб, Аллоҳ сизга буюрган намозни ўқинг. Сўнг Аллоҳга ҳамд айтинг, Уни улуғланг. Шундан кейин бундай дея дуо қилинг: эй Аллоҳим, Сен қодир бўлурсан, мен қодир бўлмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен ғайбларни жуда яхши билувчи зотсан. Эй Аллоҳим, Агар фалон қизни – ўша қизнинг номини айтади – мен учун диним, ҳаётим ва охиратимда хайрли деб билсанг уни менга тақдир қилгин. Агар ундан бошқаси мен учун диним, ҳаётим ва охиратимда хайрли бўлса ўшани менга тақдир қил». Ушбу ҳадисдан истихорачида маълум бир аёлга уйланиш қарори бўлганлиги, лекин уни изҳор қилмай яширгани, сўнг шу ишда Аллоҳга истихора қилиб, уни Аллоҳ Субҳанаҳунинг қўлига топшириб қўйгани яққол кўриниб турибди. Токи, Аллоҳ ўша қизда яхшилик бўлса, унга насиб қилади. Агар ўша қиздан бошқа қизда яхшилик бўлса, ўшани насиб қилади. Бунда ухлаганда кўриладиган тушга ёки кўнгилнинг чопишига боғлангани йўқ.

Хулоса қилиб айтганда, истихора мавзусида мен бошқа фикрлардан кўпроқ тўғри деб билган фикрим бундай:

Киши бирор ишни қилмоқчи бўлса, аввало уни ҳар томонларини ўрганиб чиқади. Сўнг шу ишни қилишни тўғри деб билиб, қилмоқчи бўлса, ўшандагина икки ракат намоз ўқийди ва истихора дуосини қилади. Аллоҳ Субҳанаҳуга бу ишда яхшилик бор бўлса, уни насиб қилишини, агар ёмонлик бўлса, ундан буриб юборишини сўраган ҳолда, ишга қадам қўяди.

Яъни то ишни ҳамма томонларини ўрганиб, бу ишни қилишни тўғри деб билмагунча, истихора намози ўқимайди. Ишни ҳамма томонларини ўрганиб, уни қилишни тўғри деб билса, намоз ўқиб, истихора дуосини қилади ва ишга киришади… Ҳадисга боқинг:

«إِذَا هَمَّ أَحَدُكُمْ بِالأَمْرِ، فَلْيَرْكَعْ رَكْعَتَيْنِ مِنْ غَيْرِ الفَرِيضَةِ، ثُمَّ لِيَقُلْ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ…»

«Қачон бирортангиз бир ишни қилмоқчи бўлса, фарздан ташқари икки ракат намоз ўқисин, сўнг бундай деб дуо қилсин: эй Аллоҳим, мен Сенинг илминг ила истихора қиламан (яхшиликни сўрайман)…». (Имом Бухорий ривояти).

Ушбу ҳадисдан менинг бошқа фикрлардан кўра кўпроқ тўғри деб ҳисоблаган фикрим мана шу. Яъни киши истихора намозини ўқиб, ортидан икки ишдан бирини тушида кўришни, ёки унга мойиллик топишни кутиб турмайди. Чунки ҳадис

«إِذَا هَمَّ أَحَدُكُمْ بِالأَمْرِ»

«Қачон бирортангиз бир ишни қилмоқчи бўлса…», демоқда. Ҳозиргина айтганимдек, менинг бошқа фикрлардан кўпроқ тўғри деб ҳисоблаган фикрим мана шу.

Биродарингиз                                                                                                 1 жумодул-аввал 1437ҳ

Ато ибн Халил Абу Рошта                                                                          10 феврал 2016м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here