Эрдуғон: Биз Исроилга муҳтожлигимизни тан олишимиз лозим

642
0

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон Саудия Арабистони зиёратидан қайтаётганда самолётда журналистларнинг саволларига жавоб берди. Туркия – Исроил ўртасидаги ўзаро муносабатлар ҳақидаги саволларга жавоб берган Эрдуғон Туркиянинг Исроилга муҳтожлигини қайд этди.

“Шартларимиз аниқ; узр сўраш, товон тўлаш ва қамални олиб ташлаш. Қамал қилинган нуқтага “Туркия орқали товарлар ва қурилиш материалларини олиб кириш мумкин”, дейишди. Бироқ биз бу рухсатнинг ёзма шаклини кўришимиз лозимки, сўнгра тушунмовчиликлар юзага келмасин. Биз учун яна бир муҳим нарса Масжид ул-Ақсога қаратилган босқинларнинг тўхтатилишидир. Исроил минтақада Туркия каби бир давлатга муҳтож. Биз ҳам Исроилга муҳтожлигимизни тан олишимиз лозим. Бу минтақавий ҳақиқатдир. Биз ўзаро яқинлик доирасида бу қадамларни ташлашга муваффақ бўлсак, тенглик юзага келади. Фаластиндаги биродарларимизни ҳам назардан қочирмаслигимиз керак”, деди Эрдуғон.

Журналистлардан бири Туркиянинг АҚШ билан муносабатлари ҳақида савол берди. Бунга жавобан Туркия президенти ўзининг АҚШ раҳбарлари билан яқин алоқада эканлигини айтиб ўтди. Эрдуғонга кўра, АҚШ билан яқин алоқани давом эттириш Туркия ҳукуматининг орузсидир.

“Воқеа ва ҳодисаларга баҳо беришда гоҳ-гоҳида АҚШ билан қарама-қаршиликлар юзага келди. Аммо ҳеч қачон ташқи сиёсатда АҚШ билан зиддиятга бормадик. Айни пайтда худди шу тарзда давом этяпмиз. Жаноб Обама менга қўнғироқ қилади, мен унга қиламан. 24 соат ўтмай туриб бир биримизга боғланамиз. Ишончли алоқа линияси орқали алоқага чиқамиз. 31 март куни ядровий хавфсизлик саммитида иштирок этиш учун АҚШга бораман. Обаманинг вақти бўлса, Мэриленд штатидаги куллиямизни биргаликда очамиз. Бу эса биздан тарихга қоладиган энг катта мерос бўлади. АҚШда ҳоҳ демократлар бўлсин, хоҳ республикачилар бўлсин, уларнинг ҳаммаси билан муносабатларимиз яхши. Буш билан ҳам муносабатларимиз яхши эди. Обама билан ҳам алоқаларимиз жойида. АҚШ билан бундан кейинги босқичларда ҳам бирга бўлишни жуда истардик”, деди Туркия президенти.

Туркистон:

Эрдуғоннинг муаммоси ҳаёт ҳақидаги ўлчамларни тушуна олмаганида ёки уларни тушунган ҳолида вазиятлардан хавотирланиб, куфр манфаатларига қараб бурмалаётганида.

Дунёда исломий етакчи гуруҳ вакилларининг деярли барчасида шу муаммо мавжуд. Улар исломий мафкуранинг ҳаётимиздаги асосий қадриятларидан бўлган ҳалол ва ҳаром асосидаги Илоҳий ўлчамларни оёғ ости қилиб юборишди. Натижада куфр олами уларни оёқлари остида хизмат қилувчи кўппакларига айлантириб олишди. Улар Эрдуғон сингари шу пасткашликка асосланган куфрга хизмат кўрсатиш жароёнларидан ўзини мамнун қилиб, оғиз кўпиртириб Обама билан ёки яҳуд ҳокимлари билан телефон орқали гаплашганидан мақтанмоқчи бўлишади. Улар бу куфрнинг маслаҳатлари билан иш олиб боришни ўзлари учун фахр деб билишади.

Аслида эса, юз минглаган мусулмонларни қатл қилиб, миллиардлаганларини камситиб, динимизни оёқ ости қилиб, миллионлаганларимизни атайин қочоқларга айлантириб, мол мулкларимизни арзимаган баҳолар билан алдаб олиб чиқиб кетаётган куфр етакчиларининг ҳатто рамазон ойида ифтор қилиб чақиришса, таомларидан еб бўладими?! Улар билан муҳаббатли муомала қилиб бўладими?! Худди мана шу муомалалар шу кунги ҳолатда, мусулмон одами учун фахрли бўлиши мумкинми?!

Муаммо мана шу нуқтада! Мана шу фикр омма халққа етарли даражада кўчиб ўтмаганлигида. Йўқса Турк халқи олдида Эрдуғон бу каби паст кетишдан қўрққан бўлар эди. Ҳа, у Аллоҳдан тақво қилмаса ҳам, ўз халқининг раъйидан қўрққан бўлар эди!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here